Ўз касбингиздан қониқасизми?

1. Ҳозирги иш жойингизда қачондан бери ишлайсиз?
а) бнр йилдан ортиқ -1 балл
б) уч йилдан ортиқ -2 балл
в) ўн йилдан ортиқ -2 балл
г) бир неча ой -1 балл
2. Касбий фаолиятингизни муваффақиятли давом эттириш учун ўқиш зарур деб ҳисоблайсизми?
а) ҳозирги ҳолатдан қониқаман -0 балл
б) мансабсиз яшай олмайман -2 балл
в) албатта,бундан манфаат бор -1 балл
г) инсон ҳар доим нимадир ўргана олади-4 балл
д) агар бунинг фойдаси бўлсагина- 3 балл
3. Касбингиз имкониятларига нисбатан етарли даражада маош олаяпсизми?
а) ҳа, аммо қанча тўлашса ҳам, барибир кам – 2 балл
б) йўқ, аммо солиштириш қийин- 0 балл
в) мен сарфлаётган кучга нисбатан жуда кам -1балл
г) маош кам, лекин севимли касбимни сақлаб қолиш учун етарли- 3 балл
д) туланаётган маошга яраша ишлайман-1 балл
4. Одатда ишга қандай кайфият билан борасиз?
а) қон босими ортган, томир уриши тезлашган, қалтираган ҳолда- 0 балл
б) яхши кайфиятда- 4 балл
в) нафақага қанча қолганини фикран ҳисоблаб бораман- 1балл
г) нимага қодирлигимни уларга кўрсатаман, деган кайфиятда-2 балл
д) нима бўлса ҳам ишда уйдагидан яхшироқ-1 балл
5. Ишдаги муаммоларни яқинларингиз билан муҳокама қиласизми?
а) бошлиғингиз ҳақида латифалар айтасиз- 2 балл
б) фақат фойдаси бор гапларни гапирасиз-1 балл
в) бу мавзудан қочасиз-2 балл
г) баъзан уриниб кўрасиз, аммо бундай суҳбатлар сиз учун қизиқ эмас- 1 балл
6. Таътил вақтида денгиз бўйида дам олаётиб иш ҳақида ўйлаётганингизни сезиб қолдингиз …
а) бўлиши мумкин эмас-3 балл
б) ҳамкасбларингиз ҳозир тер тўкиб ишлаётганини тасаввур қилиб кулиб қўясиз- 2 балл
в) таътил тезроқ тугашини хоҳлайсиз- 1 балл
г) иш ҳақида ижобий хотирлайсиз, ҳатто ҳамкасбларингизга интернетдан мактуб жўнатасиз- 3балл
д) таътил анча узоқ давом этишидан қувонасиз- 1 балл
7. Шу касб билан шуғулланишингизни тасаввур қилганмисиз?
а) бундай яхши бўлишини хатто орзу ҳам қилмагандим-5 балл
б) бу соҳа ҳақида аниқ, тасаввурга эга эдим, бу жойга интилардим ва ҳозир ҳаммаси яхши-3 балл
в) бироз кўнглим қолганини сезаман- 2 балл
г) қаердадир ишлаш керак-ку…-1 балл
8. Фарзандларингиз сизнинг касбингизни танлашига рози бўлармидингиз?
а) агар бунга қизиқсалар ва ўзлари танласалар -5 балл
б) ҳа, фақат сиздан кўра юқорироқ малакани эгаллашса- 4балл
в) бу йулдан қайтаришга уринасиз. Бир оиладан битта қурбон етарли-1балл
г) сизга барибир, лекин улар нимадан бошлашни билмаётганига аминсиз-2 балл
д) шундай бўлишига ич-ичдан умид қиласиз-1 балл
9. Болаликда ким бўлишни орзу қилгансиз?
а) янги сайёрага биринчи қадам босган фазогир бўлишни- 2балл
б) омма олқишлагани учун машҳур артист бўлишни- 2балл
в)ҳамма ўқувчиларга аъло баҳо қўйиш учун ўқитувчи бўлишни-2 балл
г) мода кўрсатувчи бўлишни, чунки бу чиройли-3 балл
д) стетоскоп ва оқ халат учун шифокор бўлишни-2 балл
10. Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: кўришни орзу қилган киши билан ҳал қилувчи учрашувингиз бор. Ишда яна бир неча соат қолишингизга тўғри келди.Сизнинг муносабатингиз?
а) афсуски. бугун бандлигингизни унга ҳабар қиласиз- 7балл
б) дуч келгаи киши билан жанжаллашасиз ва тинчгина учрашувга кетасиз- 5 балл
в) узоқ иккиланишдан сўнг учрашувни қолдираснз ва иш кила олмайдиган даражада руҳий чарчоқлик сезасиз -1 балл
г) учрашувни қолдираснз — иш энг муҳим иарса, ким мен билан бўлишнн хоҳласа, бунга кўникиши керак-2 балл
д) ишдан энг оддий ёлғон тўқиб қочасиз ( масалан, узоқ қариндошим касал бўлди, деб). Агар учрашувга улгурмасангиз «сих хам куймаснн, кабоб ҳам» деган ақидага амал қиласиз, ишни тугатиш учун тез ишлайсиз, учрашув жойига келиб эса у ерда ҳеч ким йўқлигини кўрасиз- 1балл
38-27 балл. Сиз ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оласнз. уйда ҳам, ишда ҳам. Яхши сифатларингизни сезмайсиз ва комилликка интилишдан чарчамайсиз. Ҳар қандай ишда ўзингизни яхши сезасиз, шунинг учун биринчи тўғри келганига рози бўлманг.Нима иш қилманг, ҳаммаси сизга ҳузур бағишлайди.
26-22 балл. CИЗ ЯХШИ Ишлайсиз, лекин барибир нимадир етишмайди. Балки, касбий имкониятларингиз қилаётган ишингиздан каттароқдир. Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун, кичик бўлса ҳам, сезиларли муваффақият керак. Эҳтимол, сизнинг қониқмаслигингиз шахсий муаммолар натижаси ёки ҳамкасблар билан мулоқотга кириша олмасликдадир. Ўйлаб кўринг, балки, ишдан ҳузур олиш учyн бир қарашда майда, бироқ, сиз учун муҳим ақидаларни тузатиш керакдир.
22 баллдан кам. Сиз ишда қизиқишсиз ишлайдиган ва ўзини кўрсатиш имконияти бўлмаган жабрдийдасиз. Сабаблар кўп, аммо ўзингизга ишончни йуқотмаган бўлсангиз, яхшиси кетинг. Ўйлаб кўргандан кейин зерикарли ҳаётга сабаб бўлувчи ишдан кетишга қарор қиларсиз.