Сиз қандай суҳбатдошсиз…..

Саволларга фақат «Ҳа” ёки «Йўқ” деб жавоб беринг.
1. Сиз кўп гапиришни яхши кўрасизми ?
2. Нотаниш одам билан суҳбатлашиш учун ҳар доим ҳам мавзу топа оласизми ?
3. Суҳбатдошингизни диққат билан эшитасизми ?
4. Маслаҳат беришни яхши кўрасизми ?
5. Суҳбат мавзуси сизни қизиқтирмаётган бўлса, буни суҳбатдошингизга айта оласизми ?
6. Суҳбатдошингиз сизни эшитмаса, аччиғингиз чиқадими ?
7. У ёки бу савол бўйича ҳар доим ўз фикрингизга эгамисиз ?
8. Умуман нотаниш мавзу юзасидан ҳам суҳбатга қўшила оласизми ?
9. Суҳбатлашаётганда ҳамманинг диққат марказида туришни ёқтирасизми ?
10. Ҳеч бўлмаса уч фан бўйича мукаммал билимга эгаман деб айта оласизми ?
11. Ўзингизни яхши суҳбатдош деб ҳисоблайсизми ?
Агар 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11 саволларига «Ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз, ҳар бир жавоб учун 1 баллдан қўйинг. Йўқ жавоб учун 0 балл қўйинг.
1-3 балл
Сиз оғзингиздан бир сўзни ҳам суғуриб бўлмас даражада камгап ва тўхтатиб бўлмайдиган даражада сергапсиз. Гап шундаки, қандай бўлишингиздан қатъий назар, сиз билан гаплашиш жуда қийин. Бу ҳақида ўйлаб кўриш учун эса сизда ҳали вақт бор.
4-9 балл
Гапга жуда чечан бўлмасангиз ҳам сизни дилкаш суҳбатдош деб аташ мункин. Кайфиятингиз йўқ бўлишига қарамай, суҳбатдошингизни эшита оласиз.
9-11 балл
Cиз нотаниш одамларни ҳам тезда суҳбатларга жалб қила оласиз. Дўстларингиз эса сиз билан фикрлашишни ҳам яхши кўришади. Бундан ташқари сиз турли вазиятларда ўзингизни тута биласиз. Бу эса, ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.