Matematika

©“Агар Сиз математикани жуда мураккаб деб ўйласангиз,

ҳаётнинг қандай мураккаб эканлигини билмас экансиз”

 

Бошланғич синфларда математика фанидан  умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг компетентлик ёндошувига асосланган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини тажриба-синовдан  ўтказиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ёшларимизни ҳаётга тайёрлашда уларни шахсий ва жамоа олдига кутилмаганда қўйилган муаммоларнинг мақбул ечимини топа оладиган, мустақил равишда зарурий ахборотларни излаб топадиган ва улардан таҳлил асосида зарурийларини ажратиб оладиган, барча билан мулоқатга кириша оладиган, таълим муассаcсида олган билимларини ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган хусусиятларга эга ҳолда тарбиялаш зарур бўлади. Бундай ишни бошланғич синфлардан амалга оширилмаса кейинчалик  мазкур хусусиятларини шакллантириш бирмунча қийин кечади.

Маълумки ҳозирги кунда инсон ахборот оламида яшайди. Ўқишда ҳам, кундалик фаолиятда ҳам муаффақиятларга эришиш учун зарурий ахборотга эга бўлиш, уларни излаб топиш,ундан кераклисини ажратиб олиш ва фойдаланишни ўрганиши керак.

Бундан ташқари таълим муассасасида ўқувчиларга билим, кўникма ва унга доир малакаларга эга бўлишлари билан биргаликда, ўз фикрини бошқаларга тушунтира олиш, бошқаларни тинглаб уларни тушуна олиш, баҳсга киришиш яъни бошқача қилиб айтганда, коммуникатив компетенцияга эга бўладиган ҳолда тайёрлаш керак.

Шу билан биргаликда ўрганилган билим, кўникма ва малакаларидан кундалик ҳаётларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда фойдалана олишлари шаклланиши зарур. Шунга кўра, бу вазифаларни  таълим муассасида ўқувчиларни ўқув предметларини ўрганиш жараёнида  зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга қилиш билан биргаликда уларни ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ҳолда тайёрлаш керак. Бунинг учун Давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндошувга асосланган ҳолда такомиллаштириш керак.

Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим – ўқувчиларда эгалланган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалда қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълимдир.

Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим ўқувчиларда мустақиллик, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, ташаббускорлик, медиаресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан ўз фаолиятида оқилона фойдалана олиш,  онгли равишда касб-ҳунар танлаш, соғлом рақобат  ҳамда умуммаданий кўникмаларини  шакллантиради.                              Инсон ўз ҳаётида шахсий,  ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши  учун зарур бўлган таянч компетенцияларга эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълимда ҳар бир ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларда, шу фаннинг ўзига хослиги, мазмунидан келиб чиққан ҳолда, соҳага тегишли хусусий компетенциялар ҳам шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, баркамол шахсни тарбиялашга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар талимида (9+3) ўқитиладиган умутаълим фанлари мазмунининг изчиллигини таъминлаш мақсадида таянч компетенциялар ҳамда ҳар бир ўқув фани мазмунидан келиб чиққан ҳолда хусусий  компетенциялар  белгиланди.

Таянч компетенциялар:

  1. Коммуникатив компетенция

— жамиятда ўзаро мулоқотга киришиш учун она тили ва бирорта хорижий тилни мукаммал ўзлаштириш ҳамда мулоқотда самарали фойдалана олиш;

— ўз фикрини оғзаки ва ёзма тарзда аниқ ва тушунарли баён қила олиш, мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;

— ижтимоий мослашувчанлик, ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш;

— мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз позициясини   ҳимоя қила билиш, уни  ишонтира билиш;

— турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни қабул қила олиш;

 

  1. Ахборот билан ишлаш компетенцияси

— мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.)  фойдалана олиш;

— медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланишда медиа-маданиятга риоя қилиш;

— маълумотлар базасини ярата олиш, асосийларини танлай олиш ва уларни таҳлил қила билиш;

-кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (оддий табрикномалар ёза олиш, анкеталарни тўлдириш, меҳмонхона рўйхатида ўзи тўғрисидаги маълумотларни қайд эта олиши ва бошқ.)

 

  1. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси

— шахс сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш, жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга интилиш;

— ҳаёт давомида ўқиб-ўрганиш, билим, тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш;

— ўз ҳатти-ҳаракатини адекват баҳолаш, ўзини назорат қила билиш,  ҳалоллик, тўғрилик каби сифатларга эга бўлиш;

— ўқиб-ўрганганлари ва ҳаёт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал эта олиш.

 

  1. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси

— Жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва фаол иштирок этиш;

— ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиши, унга риоя қилиш (яъни харидор, сайловчи, мижоз, ишлаб чиқарувчи сифатида фаолият юрита олиш);

— меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш;

— касбий мавқеининг ўсишига интилиш билан жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш, ёрдамга муҳтожларга саховатли бўлиш.

 

  1. Умуммаданий компетенциялар

— Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий  қадриятларга эътиқодли бўлиш;

— бадиий ва санъат асарларини тушуниш, таъсирлана олиш;

— ораста кийиниш, юриш-туришда маданий меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш,

— умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни (урф одатлар, маросимлар, миллий-маданий анъаналар ва.ҳ.к.) билиш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

— ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувват, сахийлик, ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш;

— халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.

 

  1. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси

— аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иктисодий режаларини туза олиш;

— шахсий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларда хисоб-китоб билан иш юритиш;

— кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизма, график ва диаграммаларни ўқий олиш ва фойдаланиш;

— инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш.

Математика ўқув фани буйича хусусий яъни фанга хос компетенциялар:

  1. Математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш компетенцияси:

— математик  тушунчалар тўғрисида аниқ тасаввур қилиш ва англаш;

— математик нутқ маданиятини ривожлантириш;

— математик диктантлар ёза олиш;

— математик формулаларни тўғри ўқий олиш ва ёза олиш;

— геометрик фигураларни, жисмларни чизмада аниқ тасвирлай олиш;

— чизмадаги тасвиридан унинг хоссаларини кўра олиш;

— фигураларнинг ва жисмларнинг катталикларини (узунлиги, юзаси, ҳажми ва ҳ.к.) ўлчай олиш.

Масалан: 1-синф “Математика” дарслиги “Нарслаларнинг ранги, шакли, ўлчами”, “Нарсаларнинг ўлчамлари: узун-қисқа, кенг-тор, баланд-паст…”, “Устида-остида, чапда-ўнгда, олдин, кейин, орасида, ёнида”, “Нарсалрнинг бир хиллиги ва ҳар хиллиги” ва ҳ.к. мавзулари орқали ўқувчиларда математик нутқ маданиятини, тушунчаларни тўғри тасаввур қилишлари, жисмларнинг катта-кичиклигини тушунтириш орқали ўқувчиларда таянч компетенциялардан коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенциялари ва хусусий компетенциялардан математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш, математик тушунчаларни амалиётда қўллаш компетенциялари шакллантирилади. Шу билан бирга она тили фанига хос компетенциялардан нутқий компетенция, табииёт фанига хос компетенциялардан табиий жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва тушунтириш компетенциялари шакллантирилади.

4-синф “Математика” дарслигидаги 99-145-247-328-388-413-459-460-466-474-551-634-828-мисоллар орқали ўқувчиларда геометрик фигураларни, жисмларни чизмада аниқ тасвирлай олишлари, уларнинг узунлигини, юзасини ўлчай олишлари ва уларни тўғри ўқий олиш ва ёза олиш чизмаларни чиза олиш малакалари орқали уларда математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш, ушбу мулоқот жараёнида ўз-ўзидан таянч компетенциялардан коммуникатив, ижтимоий фаол фуқаролик ва математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси шакллантирилади. Бундан ташқари мусиқа фанидан  тўғри ва онгли касб танлашга доир лаёқатга  эга бўлиш каби компетенциялари ҳам шакллантирилади. Касблардан қурувчилик, рассомлик ва архитектурлик каби касбларга йўналтириш мумкин.

 

  1.     Ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш компетенцияси:

— ҳақиқий сонлар билан амалларни оғзаки ва ёзма ҳолда бажариш; комплекс сонлар билан амалларни оғзаки ва ёзма ҳолда бажариш;

— ҳисоблашларда ишлатиладиган асбоблар (саноқ чўплари, чўт, калкулятор ва ҳ.к.) билан   ишлай олиш.

4-синф “Математика” дасрлигадаги “Тўрт арифметик амал ва уларнинг бажарилиш тартиби” мавзуси юзасидан 142-156-165-168-185-мисоллар, “Қўшиш ва айириш” мавзусида эса 190-193-194-199-207-210-212-224-235-252-266-267-мисоллар ёзма тартибда бажриш учун берилган. Уларга ушбу мисол ва масалаларни ечиш давомида ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш компетенцияси ҳам шакллантирилиб борилади. Таянч компетенциялардан эса ахборот билан ишлаш ва математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенциясилари ҳам биргаликда шакллантирилади. Шу билан биргаликда таббиёт фанига хос бўлган хусусий компетенциялардан табиий жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва аниқлаш кампетенциялари ҳам шакллантирилади. Она тили фанига хос компетенциялардан эса нутқий компетнция, ўқиш фанининг ўқиш компетенциялари шакллантирилиб борилади. Ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда (ўқитувчилик, қурувчилик) касбларга ҳам йўналтирилиб борилади.

Масалан: 3-синф 297-мисол ёрдамида 200 ð 100, 200 ð 300, 500 ð 400, 300 ð 400,                500 ð 800 ( ð — бўш катакча) ушбу мисолларга катта, кичик ёки тенг белгиларини қўйишлари керак. Бунда ҳақиқий сонлар билан амалларни оғзаки ҳолда бажариш яъни, ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш компетенцияси шакллантрилади; 487-мисол орқали эса 500г + 500г, 500г + 200г, 500г +100г +100г, 500г + 200г +200г + 100г ушбу мисолни ёзма тартибда бажаришлари натижасида ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш ва таянч компетенциялардан коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси шакллантрилади.

 

  1. Мантиқий таҳлил компетенцияси

мантиқан математик тўғри фикрлаш (математик таъриф, теорема, аксиомаларга асосланган ҳолда) ;

 Мисол учун: 1-синф “Қавслар” мавзусида берилган қоидаларни “Агар сонга йиғинди ёки айирмани қўшиш керак бўлса, улар қавс ичида ёзилади: 10+(5+3), 10 +(5-3)”;          “Қўшишнинг қулай усуллари” мавзусида  “Бирликлар бирликларга қўшилади.  21 + 25 = 46                              (1+5) кейин ўнликлар ўнликларга қўшилади (20+20)”  ушбу қоидаларни ёдлаш ва уни                                  мисолларни ечиш жараёнида мантиқий таҳлил ва таянч компетенциялардан                                                           коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш ҳамда ахборот билан ишлаш компетенцияси шакллантирилади. Она тили фанига хос компетенциялардан нутқий компетенция ва мусиқа фанига хос компетенциялардан тўғри ва онгли касб танлашга доир лаёқатга  эга бўлиш каби компетенциялари шакллантириб борилади. Бундан ташқари қурувчилик касбига ҳам қизиқишларини орттириб, ушбу касбга йўналтириш мумкин.

 

  1. Математик билимларни амалиётда қўллаш компетенцияси

ўрганилган билим, кўникма  ва малакаларни кундалик амалий фаолиятда қўллай олиш.

3-синф математика дарслигидаги “Йил, ой, ҳафта” мавзуси орқали кун, ҳафта, ой, чорак ёки йил давомида ўрганган билимларини амалиётда қўллай олиш компетенцияси ва таянч компетенциялардан коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва умуммаданий комппетенциялари ҳам шакллантирилиб борилади. Бундан ташқари табииёт фанига хос кометенциялардан табиий жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва англаш, табиатни асраш ва муҳофаза қилиш, ўқиш фанининг хусусий компетнцияларидан эса фикрни оғзаки ва ёзма баён қилиш каби компетнециялари шакллантирилади. Ушбу мавзу орқали ўқувчиларни деҳқончилик касбига қизиқишларини ошириш мумкин.

Бундан ташқари “Ўтилганларни такрорлаш” ёки “Мустаҳкамлаш учун машқлар” мавзуларини тушунтириш жараёнида хусусий компетенциялардан ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш, математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш, математик билимларни амалиётда қўллаш компетенциялари ҳамда таянч компетенциялардан коммунаикатив, ахборот билан ишлаш каби компетенциялари ҳам шакллантирилиб борилади.

Яна бир мисол: бунда бир соат дарс жараёнида қўлланадиган компетенциялар мисол тариқасида келтирилган.  Масалан: 2-cинф “Сонли ифодалар” мавзуси юзасидан математик саводхонлик компетенцияларни шакллантириш мумкин. 83-бетдаги 2-мисолдаги (5-мисол) ифодаларни ҳисоблашлар орқали 36 ва 4, 48 ва 30, сонларнинг йиғиндисини, 42 ва 2, 57 ва 50 сонларининг айирмасини ҳисоблай олишлари орқали математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш, ҳақиқий сонлар устида амалларни бажариш ёки 3-масала (4-масала) орқали ўқувчилар жадвал асосида масала тузиб ечишлари зарур. Бор эди 8 кг ва 6 кг олча, Ишлатилди – 5 кг олча, Қолди — ? Шунда ўқувчилар 8+6=14, 14-5=9 ёки (8+6)-5=14 қийматлари орқали масала жавобларини топадилар. Ушбу масалани ечиш давомида ўқувчиларнинг мантиқий таҳлил компетенциялари қай даражада эканлиги аниқланади ва ушбу компетенциялар янада чуқурроқ тартибда шакллантирилади.

1-синф дарслиги 41-бетдаги “Аввал, кейин, олдин, олдинроқ, кейинроқ” мавзусида берилган 1-мисол орқали ўқувчилардаги коммуникатив компетенцияни, она тили фанидан эса нутқий компетенциялар ҳамда шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенциясини ва 2-мисол орқали сонларни тартиб билан санаш ва ва ушбу сонларни тескарисига санаш орқали  математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш компетенциясини, 3-4-5-мисоллар орқали эса  4+2=7, 5-3=2, 5+3=8, 5-1=4, 1+8=9, 6-4=2 ҳақиқий сонлар устида амалларни бажариш каби компетенцияларни орқали ушбу мавзунинг ечилиш тартибини тушунтириш мумкин.

Ахборот билан ишлаш, ижтимоий  фаол фуқаролик, умумаданий, математик саводхонлик, математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш, ҳақиқий сонлар устида амалларни бажариш компетенциялари 3-4-синф “Ўтилганларни такрорлаш” ёки “Мустаҳкамлаш учун машқлар” мавзуларида орқали ўқувчиларга ахборот воситаларини  излаб топишни, ушбу маълумотларни саралаб олишни ҳамда улардан фойдалана олишни билишлари, жамиятда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўргана олиши, ватанга садоқатли ва инсонларга меҳр-оқибатли, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда мисол ва масалалар туза олишлари, математик нутқ маданиятини ривожлантириш, формулаларни тўғри ва аниқ ўқий олишлари, геометрик фигураларни тасвирлай олишлар ҳамда жисмларнинг катталикларини ва оғирлигини, ҳажмларини топа олиш каби ўрганган  билим, кўникма ва малакаларини кундалик турмуш фаолиятида амалиётда қўллай олишлари шакллантирилади.

Шунга кўра тажриба-синов ўтказаётган педагог ўқитувчи  мазкур фандан компетентлик ёндошувига асосланган ДТС ва ўқув синчиклаб ўрганиб чиқиши керак. Бунда  тажриба-синов жараёнида ДТС бўйича ўқув фанидан  узлуксиз мажбурий таълим тизимини бошланғич таълимни битирувчиларига қўйиладиган мажбурий минимал талабларни бажарилишига эришиш билан биргаликда унда келтирилган компетенцияларни   ўқувчиларда шакллантириши керак. Бунда  ўқитувчига тақвим-мавзу берилиб, унда ҳар бир мавзуда шакллантирилиши керак бўлган компетенциялар келтирилган. Тақвим мавзу режада шунингдек уни амалга ошириш юзасидан қисқача усуллар ҳам келтирилган. Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш учун дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этиш тавсия этилади. Бунга кўпроқ муаамоли таълим технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Дарсларда дидактик, ролли ўйинлар, ўйинга асосланган технологиялар, ижтимоий, иқтисодий, маҳаллий, тарихий, саломатликни сақлашга доир муаммоли ва ноананавий масалаларни ечишлар тавсия қилинади. Ўқувчиларга сюжетли масалалар (расмлар  масалан “Ўзбекистон мўжизалари”), ижодий характерга эга бўлган уй вазифалари бериш ҳам юқори самара беради. Менинг ота-онам,табиат, спорт га масалалар ечиш  ва альманахлар тайёрлаш (уй вазифасини текшириш, ўтилганларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш), кроссвордлар ечиш, математик топшириқлар, мақоллар, математик лото, викториналар ўтказий ўқувчиларда математик компетенцияларни шакллантиришда қўл келади. Имкони бўлса  мултимедиа технологиясидан фойдаланиш лозим бўлади.

Дарсларда ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал, қўшимча адабиётлар, луғатлар, интернет ресурсларидан фойдаланишни ўргатиш керак.

Ўқитувчи ўқувчиларда юқоридаги компетенцияларни шаклланганлик даражасини ҳар бир дарсда кузатиб бориши, уларда компетенцияларнинг қайси жиҳатлари шаклланганлигини эътиборга олиши ҳамда  ўтказилган назорат ишлари (тест саволлари) орқали тўлиқ аниқлаб ҳар бир компетенциянинг ўқувчи қандай эгаллаганлигини алоҳида кўрсатиб бериши лозим. (Масалан: 3-синфда “Ўтилганларни мустаҳкамлаш”  мавзуси бўйича   …. % ўқувчи математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш компетенцияси, … % ўқувчи  ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни бажариш компетенцияни, …% ўқувчи  мантиқий  таҳлил компетенциясини, …% ўқувчи математик билимларни амалиётда қўллаш каби  компетенциялари шакллантирилди. Шунингдек, таянч компетенциялардан ахборот билан ишлаш ва ҳ.к. компетенцияси  …% ўқувчида эгалланганлиги аниқланди ва шу кабилар).

Шунга кўра экспериментатор ўқитувчига методик ёрдам сифатида математика фанидан 1-2-3-4-чораклар учун тайёрланган тақвим-мавзу режаларда  ҳар бир мавзу бўйича ўқувчида шакллантириладиган компетенциялар, уни амалга ошириш юзасидан қисқача усуллар кўрсатилди, назорат ишларини ўтказишда ўқувчиларнинг билим, кўникмаларини аниқлашда назарий билимларини тестлар ва амалий билан бирга уларнинг компетентлигини аниқлайдиган намуналар берилди. Ўрганилган мавзулар бўйича ўқувчиларда хусусий ва таянч компетенцияларнинг қай даражада шаклланганлигини  уйга берилган вазифаларни текшириш орқали; кундалик, оралиқ назорат ишларинини ўтказиш орқали, ўтилган мавзулар бўйича такрорлаш дарслари орқали аниқлаши мумкин. Бунда ўқитувчи уйга берилган вазифани синф ўқувчиларининг қанча фоизи қай даражада бажарганларини аниқлаб олгач, берилган вазифани етарли бажармаган ўқувчилардан кўпроқ дарсга жалб қилиши, улар билан савол-жавоблар ташкил этиши талаб этилади.

Ҳар бир мавзу бўйича хулосалар ва таклиф-мулоҳазалар ўқитувчининг кундалик   кузатув дафтарида ёзиб борилиши  керак бўлади.

 

Тажриба-синов ўқитувчиси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

—  Математика фанидан компетентлик ёндошувига асосланган ДТС ва ўқув дастурини диққат билан ўқиб ўрганиш;

— Ҳар бир мавзуда шакллантирилиши лозим бўлган компетенцияларга эътибор бериш ва уларни такомиллаштириш;

  • Ўрганилаётган мавзуга оид қоида ва амалларни мисоллар билан тушунтириш;
  • Математика фанининг ҳаётдаги аҳамиятини мисоллар билан очиб бериш;
  • Ўқувчиларда жисмонан соғлом, кучли, иродали ва соғлом фикрли бўлиш каби хислатларини шакллантириш;
  • Тажриба-синовга берилган намунавий тестларни диққат билан кўздан кечириб, лозим бўлса уларни такомиллаштириш;
  • Математика дарсидан ташқари ўқувчиларни кундалик кузатув дафтарини жорий этиш;
  • Таклиф қилинган компетенциявий ёндошувга асосланган ДТСларини такомиллаштириш ва тасдиқлаш юзасидан ҳар чоракда таклифлар киритиб бориш;
  • Компетенцияларни шакллантириш бўйича янги педагогик технологиялар, дарс ишланмалари, тестлар яратиб бориш;
  • Ўқувчиларда компетентликни аниқлаш бўйича янги таклифларни билдириш;

 

 

 

 

 

Бошланғич таълим бўлими бош методисти                    М.Юсупова

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *