“СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА»

 

СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА

 

Мамлакатимизда демократик принциплар устувор бўлган янги жамият қуриш, бозор  муносабатларига асосланган кучли иқтисодиётга эга давлат барпо этишга йўналтирилган босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида халк таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтаришдан иборат.

Бу вазифа самарали амалга оширилса, мамлакатимизни модернизация борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим ҳал қилувчи куч ҳисобланган маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбияланади.

Албатта, бу бежиз эмас. Чунки «ўзбек модели»нинг ажралмас таркибий қисми бўлган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да, аввало, инсон манфаатлари устуворлиги, унинг замон талабларига мос ҳолда ортиб борадиган эҳтиёж ва қизиқишлари, имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш учун барча шарт-шароитларни яратиш белгилаб қўйилган.

Бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор педагогик инновациялар (“Дарс — муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Билимлар беллашуви”, “Мураккаб фан – ўрганаман” ва бошқ.) ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши энг аввало уларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир педагогик жамоаларда ўрганишни ва ҳар бир ўқитувчи, мактаб раҳбарлари томонидан амалиётга самарали жорий этилишини таъминлашга, энг муҳими эса мактабларда соғлом муҳитнинг яратилганлигига боғлиқ.

Айтиш мумкинки, билимли ва интеллектуал ривожланган баркамол авлод соғлом муҳит мавжуд бўлган соғлом жамоада тарбияланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда амалиётга жорий этилаётган инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган “СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА” деб номланган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз.

Юқоридагилардан “Соғлом муҳит нима? ва уни шакллантириш кимларга ва нималарга боғлиқ?” деган савол туғилади.

СОҒЛОМ МУҲИТ бутаълим-тарбия жараёни иштирокчилари ўртасида ўзаро самимий ҳурмат,

таълим-тарбия сифатини ошириш учун биргаликда фаолият кўрсатаётган аҳил жамоа,

жамоадаги ҳар бир шахснинг қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш учун яратилган шароит,

дўстона, илиқ ва ишчан муҳит.

Шундан келиб чиққан ҳолда, соғлом муҳитни шакллантириш қуйидаги омилларга боғлиқ:

— Мактаб раҳбариятининг адолатли ёндашуви ва самарали бошқарув;

—      Жамоа ўртасидаги  самимий муносабат;

—      Мактаб раҳбарияти, ўқитувчи, ўқувчининг аҳил бўлиб умумий  мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари интилиши;

—       Соғлом рақобатнинг мавжудлиги;

—       Шахснинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга имконият ва шароитларнинг яратилганлиги;

—      Натижага кўра рағбатлантиришнинг йўлга қўйилганлиги;

—       Самарали натижага олиб келувчи ўзаро ҳамкорликнинг мавжудлиги;

— Ўқув-тарбия жараёнини иштирокчилари(ўқувчилар)нинг шахсий қобилиятлари, (ўқитувчилар)нинг касбий маҳоратларини ҳурмат қилиниши;

—      Кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорликнинг йўлга  қўйилганлиги;

— оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги доирасида ҳафталик ва декадалар ташкил этиш;

— маънавий-маърифий тарбия ва ўқувчиларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича маҳалла қўмиталари билан ишлаш;

— девиант хулқли ўсмирларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш;

Умумтаълим мактабларида СОҒЛОМ МУҲИТни шакллантириш энг аввало мактаб раҳбариятинингбошқарув маҳорати ва касбий салоҳиятига боғлиқ.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда раҳбар атамаси масъулиятни ҳис қиладиган, жамоани бирлаштириб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари етаклаб, жавобгарликни ўз зиммасига олиб биладиган, ёш авлод манфаатлари ҳамда эл-юртни келажагини ўйлаб меҳнат қиладиган кишига нисбатан ишлатилади.

Раҳбарлик юқори даражадаги масъулиятликни, юксак ақл–фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни талаб қилади.

Раҳбар энг аввало масъулиятли, компетентли (ўз касбининг моҳир устаси), ташкилотчи, адолатли ва фидойи бўлиши зарур.

Мактаб раҳбари соғлом ижодий муҳит воситасида жамоа аъзолари орасида шундай муносабатлар тизимини шакллантирииши керакки, бу муассаса олдига қўйилган мақсадларга энг юқори даражада эришиш имконини берсин. Бунинг учун раҳбардан қуйидаги малака ва хусусиятларга эга бўлиш талаб этилади:

* ташкилотчилик қобилияти;

* ўз билимини мунтазам ошириб бориши;

* таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишда шахсий намуна кўрсата олиши (ўз мутахассислиги бўйича намунавий очиқ дарслар ташкил этиши, дарс таҳлилларига кириши ,илғор тажрибаларни жорий этишда етакчили кқилиши);

* янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этилишини қўллаб-қувватлаши;

* ўқитувчи ва ўқувчи психологиясидан хабардор бўлиши (ёш хусусиятлари ва темпераментларига қараб самарали мулоқотга кира олишиши);

* фақат ўзининг нуқтаи-назари ва фикрини ўтказмасдан, ўзгаларнинг ҳам фикрини инобатга олиши;

* ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини, ижодкорлик қобилиятларини қадрлаш хусусиятини мавжуд бўлиши;

* тадбиркор, ишбилармон бўлиши;

* вазиятни тўғри баҳолай олиш;

* мустақил қарор қабул қила олиш ва мазкур қарорга жавобгарлик ҳисси бўлиши;

* ҳамкорларига, жамоа аъзоларига берган ваъдасини доим ўз вақтида бажариш;

* мағрурланиб кетмаслик, жамоа ўртасида камтар бўлиш, ўзига ортиқча баҳо бермаслик;

* ўзининг иштироки зарур бўлган масалаларнигина ҳал қилишда қатнашиши;

* фаолиятидаги ҳар бир хато ва камчиликларини синчиклаб таҳлил қилиб, керакли сабоқ чиқара олиш каби хусусиятлар.

Шу билан биргаликда раҳбар кадрлардан самарали фаолиятнинг муҳим воситаси сифатида  ҳар бир ҳаракатга ижодкорлик билан ёндашиб, ҳудуддаги шарт-шароитларни аниқ ҳисобга олган ҳолда иш услубини танлаш талаб қилинади.

Жамоа кўпчиликни ташкил этади, шундай экан уларнинг фикри, дунёқараши, маънавияти, характери, руҳияти ҳам турличадир. Раҳбар уларнинг турли-туман  ишларини кузатиб туриши керак бўлади. Ўз муассасаси аъзоларининг ҳатти-ҳаракатларидан воқиф бўлмаслик жамоанинг бир неча тарафга бўлинишига сабаб бўлади.

Демак, раҳбарнинг маҳорати ўз қўл остида фаолият кўрсатувчиларга яхшироқ ишлаш истагини бера олишдан иборатдир. Раҳбар кўпроқ шахсий намуна кўрсатиши, маънавий рағбатлантириш, ишонтириш, тушунтириш ва ташвиқот қилиш йўли билан ҳар бир ходимга ва бутун жамоага таъсир кўрсатади.

Соғлом муҳитни ривожлантиришда инсондаги эҳтиёж ва қизиқишлари ўзгарганлигини ҳам ҳисобга олмоқ керак. Агар яқиндагина меҳнат фаоллигининг асосий шарти иш ҳақининг миқдоридан, сўнгра эса қулай моддий иш шароитини таъминлашдан иборат бўлган бўлса, ҳозирда меҳнатга моддий рағбатлантиришнинг муҳим роли сақланиб қолган ҳолда маънавий, ижтимоий-психологик факторларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда.

Ҳозир мутахассис ўзининг иш жойи сифатида кўпроқ жамоаси аҳил бўлган, масъулиятли ва ижодкор ўқитувчи  ҳурмат қилинадиган, у ҳақда ғамхўрлик қилинадиган, ўзини эркин ҳис этадиган, қулай психологик вазият таркиб топган иш жойини танламоқда ва бор кучини сарфлаб ишламоқда.

Таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантириш бевосита ўқитувчиларнинг вазифаларини сифатли бажаришларига боғлиқ. Шундан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг эришган натижалари ва ютуқларнинг асоси – мактабларда дарс жараёнининг сифатли ташкил этилиши ҳисобланади.

Дарснинг сифати эса мақсадга эришиш учун энг самарали усул ва воситалар орқали синфда соғлом, дўстона муҳитни яратиб, ўқувчиларга билим бериш ҳамда мустақил фаолият кўрсатиш каби ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш орқали таъминланади.

Бу жараён эса ўқитувчилардан қуйидаги талабларга жавоб беришни талаб этади:

— ўз фанининг илмий — амалий назариясини ва замонавий ютуқларини билиш;

— ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини, уларда бошланғич тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида самарали усулларни қўллай олишлари;

— илғор иш тажрибалар, янгиликларни ўқитиш жараёнига тадбиқ қилиш;

— ўқувчида мустақил билим олиш, ижодкорлик ва изланишларни ривожлантириш усулларидан фойдалана олиш;

— дарс жараёнида ўзаро ҳурмат, ишонч ва ўзаро ёрдамни ташкил эта олиш;

— дарс ва дарсдан ташкари жараённи кўтаринки кайфиятда ташкил эта олиш;

— ўқувчиларни умумий мақсадларга интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган “СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА” деб номланган тавсиялар, энг аввало мактабларда амалдаги вазият қандай эканлигини аниқлаш мақсадида ўз-ўзини баҳолаш методикасини жорий этиш ҳамда шундан келиб чиққан ҳолда кейинги фаолиятларини режалаштиришга қаратилган.

Мактабларда ўз-ўзини баҳолаш методикасини ўқув йили давомида
2 марта (ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якуни ва ўқув йили якунида) амалга ошириш тавсия этилади.

 

Мазкур тадбирлар иккита босқичдан иборат бўлиб, уларни амалга оширишда ҳисоботбозликка йўл қўйилмайди, амалга оширилган ишлар ҳисоботи ёзилмайди ва олинмайди, ушбу вазифаларга сидқидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *