Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим


Умумий ўрта таълим тушунчаси

Умумий ўрта таълимнинг мақсади иштирокчиларни маданий ва маиший, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган фан асосларининг тизимли билимлари, маҳорат ва малака билан қуроллантиришдан ҳамда махсус таълим олиш (касб-ҳунар, техник, ўрта, олий) имкониятини яратишдан иборатдир.

Умумий ўрта таълим тизими

Ўзбекистонда мажбурий, бепул, муддати 9 йилдан иборат бўлган умумий ўрта таълим мавжуд бўлиб, у бошланғич (1-4- мактаб синфлари) ва ўрта (5-9- мактаб синфлари) таълимга бўлинган.

Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган билим ва малаканинг, саводхонлик асосларининг шакллантирилишига йўналтирилган. Биринчи синфга болалар 6-7 ёшдан қабул қилинади.

Бошланғич таълим Ўзбекистонда мажбурий, бепул ва барчага тааллуқли ҳисобланади. Бу мактаб ёшига етган барча болалар умумий еки махсус (ногирон болалар ва ривожланишдан орқада қолган болалар) бошланғич мактабга боришларини билдиради. Болаларни бошланғич таълимга жалб қилиш мос келувчи ёшидаги болаларнинг 100% ташкил қилади. Бола бошланғич мактабни тугатар экан, у ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш маҳоратига эга бўлиши керак. Ўқувчига назарий фикрлаш элементлари, ўргатилган ҳаракатларни бошқариш маҳорати сингдириб борилади. Нутқ маданияти, шахсий гигиена асослари, соғлом ҳаёт тарзи ва жамиятда ўзини тутиш билимлари ҳам бериб борилади. Ўқув фанларининг сифат ва таркиби бошланғич мактабда, мактаб тури ва ўқитиш шароитларига кўра ўзгариб туради.

Мактабнинг барча биринчи синф ўқувчилари бепул ўқув китоблари ва ўқув асбоблари билан таъминланади. 1996 йилдан бери кам таъминланган оилалардан бўлган 1-9- синф ўқувчилари ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан ўқув ашёлари ҳамда қишки кийим комплектлари билан таъминланади. Ўзбекистонда бошланғич ва ўрта таълим ташкил қилиниши ва таркибига кўра бир — бири билан бевосита боғлиқ. Ҳар бир умумтаълим мактаби иккала поғонада умумий ўрта таълимни амалга оширади. Бу бошланғич мактабда битирувчиларнинг тўлиқ ҳисобини олиб боришни ва умумий ўрта таълим тизимида узлуксизликни таъминлайди.

Умумий ўрта таълим керакли билим ҳажми, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, ташкилий маҳорат ва амалий тажриба пойдеворини қўйиб, бошланғич профессионал йўналишни ва таълимнинг кейинги поғонасини танлашда кўмаклашади.

Умумий ўрта таълим бошланғич таълимнинг мантиқий давоми бўлса ҳам, таркибий сифатига ва ўқитиш услубига кўра фарқ қилади. Умумий ўрта таълим иштирокчининг ижтимоий мавқеини белгилаб олишга бўлган иштиёқ, қизиқиш ва қобилиятларини, унинг шахс бўлиб шаклланишини таъминлайди. Ўқувчи ўрта мактабда фан асослари бўйича тизимли билимларни олади. Таълим жараёнида кенг дунёқараш шаклланиши ва ижодий фикрлаш қобилияти пайдо бўлади. Халқнинг бой маънавий ва маданий меъроси билан таништириб бориш орқали болада атрофдаги оламга бўлган ғамхўрлик ҳисси уйғотиб борилади. Ўрта мактаб ўқувчилар учун мактаб фанларини мустақил ўрганишга кенг имкониятлар яратиб беради. Ўрта таълимнинг таркибий қисмига мажбурий ва қўшимча компонентлар киради.

Мажбурий компонент давлат таълим стандартлари билан аниқланади ва иштирокчининг минимал керакли тайёргарлик даражасини белгилайди. Унинг муваффақияти ўрта таълим муассасалари томонидан кафолатланади. Бу компонент давлат ва жамият буюртмаси, шахснинг қизиқиш ва талаби асосида белгиланади.

Қўшимча компонент иштирокчининг талаб ва қобилиятидан, мактабнинг моддий-техник ва кадрлар билан таъминланганлик даражасидан, ҳудуднинг ижтимоий иқтисодий ривожланишига бўлган талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қўшимча ўқув вазифалар ҳажми Халқ Таълим Вазирлиги томонидан белгиланган нормативлар асосида тақсимланади. Мактабнинг ўқув тарбиявий ишлари, Халқ Таълим Вазирлиги томонидан тасдиқланган, Базисли уқув режаси ва умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари орқали амалга оширилади.

Ўқув фанлари, умумий таълим дастурлари рўйхати, ўқув вақтининг давомийлиги Базисли уқув режа ва умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари билан белгиланади.Умумий ўрта таълим қатнаб ўқиш ва битирувчиларнинг якуний аттестацияси орқали амалга оширилади. Битирувчиларга давлат аттестатлари, алоҳида мувоффақиятларга эришганларга эса имтиёзли аттестатлар берилади.

Мустақил равишда умумий таълим дастурини ўзлаштирган иштирокчиларга, Халқ таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Экстерна ҳақидаги низомга асосан, экстерна тартибда аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *