Интерфаол методлар

Методлар  тизими

Номи Маъноси Изох
Моделлаштириш Ўқитишнинг бу усули ўз ичига реал ҳаётни қайта тиклаш учун ишлаб чиқилган мослама ёки вазиятни ўз ичига олади
Намойиш қилиш Демонстрация-лочинча сўз бўлиб, кўрсатаман, исботлайман деган маънони билдиради
Кичик груҳларда ишлаш Кичик гуруҳларда асосан алоҳида масалалар юзасидан ўз фикрини ишлаб чиқган ҳолда уни гуруҳда муҳокама қилишга ва ҳар хил фикрлар асосида муштарак нуқтаи назарга келишга ўргатади.
Ақлий хужум. Синфдаги ҳар бир ўқувчига ўқитувчи қўйган савол ёки муаммо юзасидан ақлни ишлатиб ўз фикрини баён этишга имкон берувчи ўқув усулидир. Усул моҳияти “бир калла-яхши, йигирма бештаси ундан аъло” принципи бўйича ўқитувчи томонидан белгиланган муаммо ёки савол юзасидан эҳтимол тутиладиган ҳамма фикрлар вариантларини бир ерга жамлай олишда бўлиб, истисно тариқасида билим олувчиларнинг барча фикрлари, шу жумладан, айтарли тўғри бўлган жавоб ўрганилади.
Танқидий тафаккур Танқидий тафаккур усули ўқитувчи қўйган масала ёки муаммони ўқувчи ўз фикрини баён қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаббериш ва сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишига асосланишидир.
Дебатлар Дебатлар ўз нуқтаи нзарини асослашда синфдаги барча ўқувчилар (ёки асосий қисми)нинг бахслашувида фаол иштирок этишни  таъминловчи ўқитиш усулидир. Бу усулдан фойдаланиш танқидий тафаккурни ривожлантиради. Ўқувчилар ўз нуқтаи назарини ишлаб чиқиши, уни тақдим этиши, ҳимоя этиши, сўнгра рақиб нуқтаи назарини рад этиши керак. Баҳс ҳақиқатни юзага келтиргани боис, ўқитувчи синфни икки гуруҳга бўлган ҳолда мунозарани авж олдиради.
Нуқтаи назаринг бўлсин “Нуқтаи назаринг бўлсин” усули ўқувчилар ўртасида мунозаранинг юзага келиши ва улар мунозара жараёнида фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ёки аввалгисини мустаҳкамлаш имконини бериш мақсадида қўлланади
Ҳар ким ҳар кимга ўргатади. “Ҳар ким ҳар кимга ўргатади” усули ўқувчиларга ўргатувчига айланиш, маълум билимларни ўзлаштиргач ўртоқлари билан баҳам кўриш имконини берувчи ўқитиш усулидир.
Ролли ўйинлар Ўқитишнинг бу усулида ўқувчилар “реал ҳаёт” ҳолатларини қайта жойлаштирадилар. Бу уларга ўз амалий иш фаолиятларида қўллаш мумикн бўлган янги турдаги фаолиятларини синаб кўриш ва текшириш имконини беради.
Муайян ҳолатни (вазият) ўрганиш Бу кичик гурухларга ўтказилиб, ўқиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, муҳокама ва эркин фикр алмашиш ҳамда қарор қабул қилиш ва бу қарорни бошқаларга етказиш.
Модификацияланган маъруза Модификация-лотинча medos-меъёр ва acio-бажо келтирамиз Бу ўқитиш усулида ўқувчи мавзу мазмунини  оғзаки нутқ орқали ўқувчиларга етказади. Аммо, анъанавий маърузадан фарқли ўқитувчи ва ўқувчи ораисда фаол мулоқати бўлади.
Ўйинлар Бу ўқитиш усулида моделлаштириш усулидан бири бўлиб, ўқувчилар диққатини, тафаккурини, билимдонлигини аниқлайди.
Бинго. Бу сўраш ва такрорлаш усулларидан бири бўлиб, ўқувчилар диққатини, тафаккурини, билимдонлигини аниқлайди.
Батакенет. Бу ўқувчининг жамоа ва индивидул бўлиб ишлашга ва фикрлашга ўргатади.
Бумеринг (англизча — boomerang)- дарахтдан қилинган ўйинчоқ Бу усул бир машғулот давомида ўқув материалининг чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш. Билимларни эркин эгаллашга йўналтирилган. Бу турли мазмун ива ҳарактерга эга бўлган мавзуларни ўрганишга мўлалланган бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади. Машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, нисбат билан ўқувчи ёки ўқитувчи ролида чиқиши мумкин. Ушбу технологияни қўллаш натижасида танқидий фикрлаш, мантиқни шакллантиришга имконият яратади; хотирани, ғояларни, фикрларни, далилларни ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларни ривожлантиради.
Елпиғич Бу технология мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммо ҳарактеридаги мавзуларни ўргатишга қаратилган. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла маълумот  берилади. Айни пайтда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқтаи назардан муҳокама этилади.
Кластер (тармоқлар усули) Бу фикрларнинг тармоқланиши, яъни педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга таалуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боғланган ҳолда тармоқлашларига ўргатади.
Фикрлай оласанми? Бунда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстириш мақсадида қизиқарли физикавий ўйин ўтказилади.
Скарабей Ўзаро фаол усул бўлиб, у ўқувчиларгафикрий боғлиқлик, мантиқ, хотиранинг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишга. Ўз фикрини очиқ ва эркин ифодаланган маҳоратини шакллантиради
 

 

 

 

 

 

 

Торози Бу мунозарали мураккаб мазмунли мавзуларни ўрганишда қўл келади.У танқидий тафаккур, мантиқ, ижодий изланиш фикран тажрибаларни ривожлантиришга йўналтирилган. Бу технология далиллаш қобилиятини ривожлантириш, ўз далилларини ёзма оғзаки шаклда ишончли ва лўнда ифодаланишни шакллантиради, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилади, мухолифларни ишонтиради, муноазара маданиятига ўргатади. Бу технологияни ўқув материалини ўрганишнинг турли босқичларида қўлланиши мумкин. Аммо у ўтилган материллар бўйича хулоса қилиш босқичида юқори самара ва натижа беради, чунки ўқитётганларнинг юқори даражада хабардорликларини ва ўрганилган материал-лардан эркин фойдаланишни назарда тутади. Бу технология кичик гуруҳларда ва жамоалар орасида тадбиқ этилиши мумкин.
“Swot” технологияси Свот- таҳлил методи дейилади Ушбу метод энг кўп турли мақсадларда қўлланиладиган педагогик методлардан бири ҳисобланади.
Кунгабоқар усули 4-5 ўқувчиданиборат гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи ўз фани мавзусидан келиб чиқиб, ўртача биттадан муаммо ташлайди. Ҳар бир гурух кунгабақар ясаб, унинг марказига доира жойлаштириб, барглар ёпиштирилади.
“Кейс-стади” услуби “case stadi” бу ингизча сўз бўлиб, case-вазият, ходиса,  stadi-ўқитиш. Бу услуб аниқ вазият, ходисага асосланган ўқитиш услуби
Герменевтик суҳбат (юнонча сқз бўлиб, hemeneutikos-“тушунтирувчи, талқин қилувчи” маъноларини англатади. Матнларни шархлаш саъати. Мақсад-ўқилаётган, ўрганилаётган матнни, томоша қилинаётган физикасбобни, расмни, бажаралаётган тажриба ва экскурсия натижаларининг асл маъносини, мазмунини ўқувчилар ҳамкорлигида тушунтириш ва изоҳлаш

 

Суқрот суҳбати (моевтика-юнонча сўз бўлиб-maikutke-повивал санъат, инсондаги яширинган билимларни ўйлаб кўришга ундайдиган ёрдамчи саволлар юзага чиқариш Суқрот услуби ва моевтикасига асосланган.

Суҳбатнинг мақсади-мустақил фикрлашга,бахс-мунозара санъатига ўргатиш, мулоқатни санъат даражасига олиб чиқиш усули

Замонавий ўқитувчи -келажак бунёдкори илғор педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчисидир.
“Музёрар” ўйини Бу ўйин ўқувчиларнингўзаро танишиши ва ишчи муҳит яратиш мақсадида қўлланилади
Юмалоқланган қор Бу усул ҳар қандай тушунчага мумкин қадар аниқроқ таъриф топишга имкон беради, ўқувчиларга гуруҳларда ишлашни бошқалар фикрига қулоқ солишни ва умумий нуқтаи назарни ишлаб чиқишни ўргатади
 

 

“Чархпалак” технологияси Бу технология ўқувчиларни ўтилган мавзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан барча ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини баҳолашга қаратилган.
“Резюме” технологияси Бу технология мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммоли маузуларни ўрганишга қаратилган. Бунинг моҳияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзуни турли тармоқлар бўйича ахборот берилади. Уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан мухокама қилинади.
Танишув технологияси Ўқув жамоаси иштирокчиларини бир-бири билан таништириш, самимий дўстона муносабат ва ижодий муҳитни юзага келтириш ҳамда аудиториянинг ишлаши учун қулай шароитни вужудга келтириш
“Зинама-зина” технологияси Ўзлаштирган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишда ифодалай олишга ўргатади. Тингловчиларни гуруҳларга бўлиб ёзма равишда ўтказилади ва тақдимот қилинади.
3х4 технологияси Тингловчилар бир муаммони ёки т мавзуни кичик жамоа бўлиб, фикрлаб ҳал этиш, ечимини топиш кўп фикрлардан керагини танлаш, танланган фикрларни умумлаштириш ва улар асосида ўз фикрларини маъқулай олишга ўргатади.
Муаммо технологияси Тингловчиларга ўқув фанининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятлар ечимини тўғри танлашга ўргатиш, уларда муаммонинг ечимини баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос усулларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишда хатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш
“Лабиринт” технологияси Лабиринт – италянча сўз бўлиб, “адаштириш” деган маънони англатади. Тингловчиларнинг ўқув ва ҳаётий фаолиятларида учрайдиган турли ҳолат ва вазиятлардан ўз обрўларини сақлаган ҳолда чиқиб кетиш, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезлик билан керакли ечимини топиш кўникмаларини шакллантириш, малакаларини ошириш, кўпроқ билим олишга интилтиради. Ундан ташқари нутқ маданиятини ўстириш, мулоқот маданиятини ўстириш, мулоқат маданияти шакллантириш.
“ФСМУ” технологияси Ф-фикр, С-сабаб,

М-мулоҳаза,            У-умумлаштириш

Тингловчилар билан ўтилган мавзу ва бўлимлардаги баъзи мавзулар, муаммоларга нисбатан фикрларини билиш, сабабини ўрганиш, мулоҳаза ва тингловчиларнинг бахсини умумлаштиришга ўргатади.
“Елпиғич” технологияси Бу технология муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла ахборот берилади. Тингловчиларни аниқ мантиқий фикрлашга, ҳамда ўз ғояларини ихчам баён этишга ва ҳимоя қилишга ўргатади.
 

 

 

 

“Мулоқот” технологияси Тингловчиларнинг дарс жараёнида мустақил фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён қилишга ҳамда уларни баҳслашиш маданиятини тарбиялашга қаратилган бўлиб, одатда бундай машғулот тингловчиларни кичик гуруҳларга ажратиш ҳолда ўтказилади. Танланган мавзу, муаммо асосида тингловчиларнинг фикрларини ҳамда ушбу мавзуга бўлган муносабатларни аниқлаш мустақил ҳолда умумий бир фикрга келишларига ва тўғри хулоса чиқаришларига ёрдам бериш, эркин ҳолда баҳслашишларга шароит яратилади.
“Бахслашув” технологияси Тингловчиларни ўқув машғулот даврларида гуруҳларга бўлиб олиб, уларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилаш бир-бирларига тезлик билан кўникмалари ёки ўзаро бир-бирлари билан муносабатда бўлишлари учун баъзида улар ўртасида баҳслар ташкил этиб туриш мақсадга мувофиқдир. Баҳслар тингловчиларни ўз фикрларини чарҳлаб олишга катта ёрдам беради. Бахс мавзуларни тингловчининг ўзлари танлашлари ва таклиф этишлари керак. Бу мавзулар уларни баҳсга чорловчи, муаммоли, қизиқарли бўлиши зарурдир. Бу тингловчиларнинг билим олишга фойдаси каттадир.
“КБИ” технологияси (Кузатиш, баҳслашиш, инонтириш) Тингловчиларни ҳаётда фаол ўрнини топишларини, пешқадамлик ва сардорлик сифатларини, жамоада ишлаш кўникмаларини, шунингдек, ўзгалар фикрини ҳурмат қилган ҳолда мунозара олиб бориш маҳоратларини ҳамда муросага келиш, изланиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш. Ушбу машғулот бахс-мунозара услубига асосланган бўлиб, ўтказиш вақти аниқ ва тартибга эгадир. Ўқитувчи дастлаб тингловчиларни машғулот ўтказиш тартиб-қоидалар билан таништиради ва уларни кичик гуруҳларга ажратади.
“Сценарий” технологияси Тингловчиларда якка ва жамоавий ижодий фаолият кўникмаларини, шунингдек, ижодий қобилиятларни шакллантириш, турли шаклдаги якка ва жамоавий ижодий фаолиятни эгаллаш, ўтказиладиган тадбирларни олдиндан режалаштириш, сценарийсини тузиш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма, малака ҳосил қилиш.
“Муаммоли” технологияси Муаммоли таълим технологияси муаммоли вазиятларни вужудга келтириб, тингловчиларни муаммони ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб топиш жараёнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонунларни таҳлил қилиш кўникмалари ва билимларни фаоллаштиришга асосланган фаол билиш фаолиятини тақозо этади. Шу сабабли фанларни ўқитишда ўқитишни репродуктив методлари бўлган оғзаки баён ёки ҳикоя қилиш, кўргазмали ва амалий методлар билан биргаликда муаммоли изланиш ва мантиқий методлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
 

 

 

 

 

“Модулли” технологияси Модул-лотинча сўздан олинган бўлиб, қисм (блок) деган маънони билдиради. Фанларни ўқитишда модулли таълим технологиялардан фойдаланиш учун мавзу мантиқий тугалланган фикрли қисмлар, яъни модулларга ажратилади ва ҳар бир қисмни тингловчиларга мустақил ўзлаштиришлари учун ўқув топшириқлари тузилади. Шу ўқув топшириқлари асосида, ҳар бир модул якунида савол — жавоб ўтказилади ва хулоса чиқарилади. Модулли таълимнинг асосий моҳияти, тингловчилар модул дастурлари ёрдамида мустақил ишлашга асосланган ўқув-билим фаолияти орқали белгиланган мақсадга эришадилар.
“Инсерт” технологияси Инсерт (белги қўйиб ўқиш)

Унда белгилар қуйидагича билиш мумкин.

“V” – биламан

“-” – ўйлаганимга зид, нотаниш

“Қ” – янгилик

“?” – тушунмадим, яъни қўшимча маълумот керак.

“!” – ҳайратландим.

 

-ўқиш ва ёзишни самарали амалга оширишда, тингловчиларда дарслик билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришда айниқса қулай усулдир. Тингловчи матнни оҳиригача ўқиб чиқиб, ҳозир ўқиганларидан ҳеч нарсани мутлақо эслаб қолмаслиги баъзи тингловчилар учун оддий ҳол ҳисобланади. Инсерт усулида тингловчилар ўқиш, тушуниб ўқиш, ўқиш жараёнида фаол билим олиш имконини беради. Бу усул конспект ёзишни интерактив усулидир. Матнни ўқиш жараёнида тингловчи ўз билими ва тушунчаларга 5 турдаги белгиларни қўйиб боради. Ҳар бир сатр ёки бандни белгилаш шарт эмас. Тингловчилар хат бошига битта ёки иккита белги қўйиши мумкин. Шундан сўнг ҳар бир тингловчи ўзининг жадвалини тузиб чиқади.
“Кластер” технологияси Кластер-ажратиш Бу ўқувчиларга бирон бир мавзу бўйича эркин ва очиқ фикр юритишларига ёрдам берувчи педагогик стратегиядир. У фикрлаш билан ғоялар ўртасидаги боғланишни кучайтириш имконини берувчи таркибий қисмларга ажратишни талаб қилади бу фикрлашнинг бир чизиқда бўлмаган шаклидир. У бизнинг миямизни қандай ишлаши билан узвий боғлангандир. Кластерларга ажратиш – жуда содда ва осон эсда қолади. Берилган мавзуга оид миянгизга келган сўз ва жумлаларни ёзиб олишга ҳаракат қилинг. Ҳар эҳтимлолга қарши, ҳаёлингизга келган ва ёзиб олган ғоя билан мавзуга мосдек туюлган ғоя ўртасида алоқа ўрнатишни бошланг. Вақтингиз тугамагунча ва барча фикрларингиз тугаб қолмагунча, миянгизга қандай фикр келса ҳаммасини ёзаверинг.

 

 

 

 

Ноанъанавий таълим    моделининг методлари

 

«КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ» методи

Кичик гуруҳларда ишлаш -Ўқитувчи томонидан берилган маълум бир топшириқни ҳамкорликда бажариш учун Ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, берилган топшириқнинг ечиш йЎлларини ишлаб чиқишни тақозо этувчи методдир.

Ушбу метод қЎлланилганда Ўқувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бЎлишга, бир-биридан Ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига эга бЎлади.

Кичик гуруҳларда ишлаш методи қЎлланилганда Ўқитувчи бошқа ноанъанавий методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бЎлади. Чунки Ўқитувчи бир вақтнинг Ўзида барча Ўқувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги:

  • Ўқитиш мазмунини яхши Ўзлаштиришга олиб келади;
  • мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади;
  • вақтни тежаш имконияти мавжуд;
  • барча Ўқувчилар жалб этилади;
  • Ўз-Ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бЎлади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари:

  • кучсиз Ўқувчилар бЎлганлиги сабабли кучли Ўқувчиларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор;
  • барча Ўқувчиларни назорат қилиш имконияти паст бЎлади;
  • гуруҳлараро Ўзаро салбий рақобатлар пайдо бЎлиб қолиши мумкин.
  • Гуруҳ ичида Ўзаро низо пайдо  бЎлиши мумкин.

 

«ДАВРА СУҲБАТИ» методи

Давра суҳбати- Ўқувчилар Ўртасида ва кичик гуруҳларда айлана стол атрофида Ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган Ўқитиш методидир.

«Давра суҳбати» методи қЎлланилганда стол-стулларни доира шаклида жойлаштириш керак. Бу ҳар бир Ўқувчининг бир-бири билан «кЎз алоқаси»ни Ўрнатиб туришига ёрдам беради. Давра суҳбатининг оғзаки ва ёзма шакллари мавжуддир. Оғзаки давра суҳбатида  Ўқитувчи мавзуни бошлаб беради ва Ўқувчилардан ушбу мавзу бЎйича Ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сЎрайди ва   айлана бЎйлаб ҳар бир  Ўқувчи Ўз фикр-мулоҳазаларини оғзаки баён этадилар. СЎзлаётган Ўқувчини барча диққат билан тинглайди, агар муҳокама қилиш лозим бЎлса, барча фикр-мулоҳазалар тингланиб бЎлингандан сЎнг муҳокама қилинади. Бу эса Ўқувчиларнинг мустақил фикрлашишига ва нутқ маданиятининг ривожланишига ёрдам беради.

Ёзма давра суҳбатида ҳам стол-стуллар айлана шаклида жойлаштирилиб, ҳар бир Ўқувчига конверт қоғози берилади. Ҳар бир Ўқувчи конверт устига маълум бир мавзу бЎйича Ўз саволини беради ва ёнидаги Ўқувчига узатади. Конвертни олган Ўқувчи Ўз жавобини қоғозга ёзиб, конверт ичига солиб қЎяди ва ёнидаги Ўқувчига узатади. Барча конвертлар айлана бЎйлаб ҳаракатланади. Якуний қисмда барча конвертлар йиғиб олиниб, таҳлил қилинади.

Давра суҳбати методининг афзалликлари:

  • Ўтилган материални яхши эсда қолишига ёрдам беради;
  • барча Ўқувчилар Ўзаро мулоқотда бЎладилар;
  • ҳар бир Ўқувчи Ўзининг иштирок этиш масъулиятини ҳис этади;
    • Ўз фикрини эркин ифода этиш имконияти мавжуд.

Давра суҳбати методининг камчиликлари:

  • · кЎп вақт талаб этилади;
  • · Ўқитувчининг Ўзи ҳам ривожланган фикрлаш қобилиятига эга бЎлиши талаб этилади;
  • · Ўқувчиларнинг билим даражасига мос  ва қизиқарли бЎлган мавзу танлаш талаб этилади.

 

«ЙЎНАЛТИРУВЧИ МАТН» методи

Йўналтирувчи матн-ўқувчилар мустақил равишда йўналтирувчи саволлар ёрдамида маълумот йиғиш, режалаштириш, амалга ошириш вазифаларини бажарадиган методдир.

«Йўналтирувчи матн» методидан амалиёт дарсларида фойдаланилади. Ушбу методни Ўтказиш босқичлари лойиҳалаш методининг босқичлари билан бир-хилдир. Маълумот йиғиш, режалаштириш, амалга ошириш ва текшириш босқичларида Ўқувчи мустақил ишлайдилар. Қарор қабул қилиш ва хулоса қилиш босқичларида ўқувчи ва ўқитувчи орасида «қайта алоқа» ўрнатилиб, биргаликда  муҳокама қиладилар. Ўқувчиларга бошланғич босқичларда ўқитувчи томонидан тузилган ёзма топшириқлар берилади.

 

«Йўналтирувчи матн» методининг афзалликлари:

  • Ўқувчиларнинг кўникма ва малакаларининг шаклланишига олиб келади;
  • Ўқувчиларнинг  мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантиради;
  • Ўқувчиларда мулоқот қилиш, ўз натижаларини ўзи текшириш кўникмаларини ривожлантиради;
  • Ўқувчиларда иш-ҳаракатларни режалаштириш, мустақил қарор қабул қилиш каби кўникмаларини ривожлантиради.

 

«ЙЎналтирувчи матн» методининг камчиликлари:

  • · кўп вақт талаб қилади;
  • · танланган мавзу ўқувчининг билим даражасига мос келиши талаб этилади;
  • · Ўқитувчидан катта тайёргарлик кўриш талаб этилади.

«АҲЛИЙ ҲУЖУМ» методи

 

Мақсад: «Ақлий ҳужум» методи ҳақида Ўқитувчиларда билим ва кўникмаларини шакллантириш.

Кутилаётган натижа: «Ақлий ҳужум» методини дарс жараёнида қЎллай олади.

 

Ақлий ҳужум -ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилиш методидир. «Ақлий ҳужум» методи бирор муаммони ечишда Ўқувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тЎплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир. Ақлий ҳужум методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида Ўқитувчи томонидан берилган саволга Ўқувчиларнинг ҳар бири Ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар Ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга Ўқувчилар Ўз жавобларини                                         қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кЎринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. «Ақлий ҳужум» методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бЎйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир.   Ушбу метод тЎғри ва ижобий қЎлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга Ўргатади.

Ақлий ҳужум методидан фойдаланилганда Ўқувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бЎлади, шу жумладан Ўқувчиларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Ўқувчилар Ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги Ўқувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод Ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади.

«Ақлий ҳужум» методи Ўқитувчи томонидан қЎйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

1. Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қЎйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.

2. Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш  мақсад қилиб қЎйилганда –янги мавзуга Ўтиш қисмида амалга оширилади.

3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қЎйилганда-мавзудан сЎнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.

«Ақлий ҳужум» методининг таркибий тузилмаси

 

 

«Ақлий ҳужум» методининг босқичлари:

  1. Ўқувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бЎйича Ўз жавобларини (фикр, мулоҳаза) билдиришларини сЎралади;
  2. Ўқувчилар савол бЎйича Ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;
  3. Ўқувчиларнинг фикр-ғоялари    (магнитафонга, видеотасмага, рангли  қоғозларга ёки доскага)  тЎпланади;
  4. Фикр-ғоялар маълум белгилар бЎйича гуруҳланади;
  5. Юқорида қЎйилган саволга аниқ ва тЎғри жавоб танлаб олинади.

«Ақлий ҳужум» методини қЎллашдаги асосий қоидалар:

  1. Билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди.
  2. Билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто тЎғри бЎлмаса ҳам инобатга олинади.
  3. Билдирилган фикр-ғояларни тЎлдириш ва янада кенгайтириш мумкин.

 

«Ақлий ҳужум» методининг афзаллик томонлари:

  • натижалар баҳоланмаслиги Ўқувчиларни турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади;
  • Ўқувчиларнинг барчаси иштирок этади;
  • фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади;
  • Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини текшириб кЎриш имконияти мавжуд;
  • Ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотиш мумкин.

 

«Ақлий ҳужум» методининг камчилик томонлари:

  • Ўқитувчи томонидан саволни тЎғри қЎя олмаслик;
  • Ўқитувчидан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб

этилиши.

 

Ижодий ўйинлар

Ўқувчиларнинг ижодий изланиши, мустақиллиги, мантиқий фикрлашини ривожлантиришда, қЎшимча билим олишга бЎлган эхтиёжларини қондиришда ижодий Ўйинлар мЎҳим роль Ўйнайди.

Таълим жараёнида вужудга келтирилган муоммали вазиятларни Ўқувчилар гуруҳининг Ўзаро ҳамкорликда аввал Ўзлаштирилган билим,кўникма ва малакаларини ижодий изланиши ва қЎлланиши орқали ҳал этишга замин тайёрлайдиган дидактик Ўйинларни ижодий Ўйинлар  деб аташ лозим.

Мазкур дидактик Ўйинли дарсларда ҳамма Ўқувчилар ҳамкорликда ишлайдилар, аввал Ўзлаштирган билимларини янги вазиятларда қуллаб янги билимларни эгаллайдилар. Бу эса Ўқувчиларнинг  Ўз билимларига, иқтидорига ишонч уйғотади ва ҳар бир Ўқувчи сидқидилдан ҳамма жиддий тайёргарлик муваффақият гарови эканлигини англаган ҳолда билим олишга киришади.

 

Конференция дарслари

Конференция дарслари  Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштиришда, илмий дунёқарашни кенгайтиришда, уларни қЎшимча материаллар билан таништиришда, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини ривожлантиришда, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда, онгли равишда касб танлашла муҳим аҳамият касб этади.

Ўқитувчи конференция дарсни Ўтишдан аввал дарс мавзусини, мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олиб шу мавзуга оид қЎшимча илмий, илмий-оммабоп адабиётларни кЎздан кечиради. Мазкур дарс Ўтказишдан 10 кун олдин дарс мавзуси эълон этилиб, унга тайёргарлик кЎриш учун адабиётлар тавсия берилади. Эълон қилинган дидактик Ўйинли дарсда «олимлар» ролини танлаш, мавзуни ҳар тамонлама ёритиш, ҳар бири Ўқувчининг қизиқиши ва қабилиятига яраша маъруза тайёрлаш Ўқувчиларнинг ихтиёрида бЎлади. Дарсга тайёрлик даврида Ўқитувчи тамонидан ижобий рағбатлантиришнинг устунлиги ва муваффақиятга йулловчи Ўқитувчининг мулоқат маданияти, Ўзаро ярдами Ўқувчиларнинг дарсга қизғин тайёргарлик кЎришнинг муҳим омили саналади.

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *