Бўшлиқлар билан ишлаш.

Ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар билан ишлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “2004-2009 йилларга мўлжалланган мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” да белгиланган вазифалар негизида энг муҳим вазифа – ёшларга таълим-тарбия бериш ётади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли “Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ва 2005 йилдан бошлаб ўқув дастурларининг модернизация қилиниши, давлат таълим стандартларининг такомиллаштирилиши ёшларга таълим-тарбия беришнинг муҳим вазифаларини белгилаб бермоқда.

Ёшларнинг таълим-тарбияси бугунги кунгача ва бундан кейин ҳам энг муҳим масала бўлиб қолаверади. Шундай экан, мактабларимизда  таълим олаётган ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг минимал талаблари – давлат таълим стандартларини тўлиқ ўзлаштириб олишларига эришиш биз педагоглар ва раҳбар ходимлар учун муҳим вазифадир. Вилоятда таълим олувчиларнинг билим самарадорлиги қисман бўлсада, йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларимизнинг билим даражаси вилоят бўйича ўртача ҳали 80%га ҳам етмаган. Айрим таълим муассасаларида 60% ва ундан ҳам паст, айрим синфлар ёки айрим фанларни оладиган бўлсак, ўқувчилар билимининг ДТСга мослик даражаси қониқарсиз аҳволда эканлиги таҳлиллар орқали  келиб чиқмоқда. Ўқувчилар билимида бўшлиқлар пайдо бўлиши, зудлик билан уни бартараф этиш чораларини кўришни тақозо этмоқда. Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни бартараф этишнинг турли чоралари мавжуд бўлиб, улар билан якка ёки гуруҳ шаклида машғулотлар олиб бориш, мавжуд куни узайтирилган гуруҳлар (КУГ) машғулотларидан фойдаланиш, уйга вазифа бериш орқали қўшимча топшириқларни бажартириш кабилар шулар жумласидандир.

Тажрибалардан, олиб борилган назорат ишлари ва унинг таҳлилий маълумотларидан келиб чиқиб, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш бўйича энг қулай ва самарали усул улар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш усули эканлиги аён бўлди.

Биз қуйида ана шу усул бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича методик маслаҳатлар берамиз.

Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш масаласи қуйидаги тартибда олиб борилади:

 

  1. Электрон жадваллар орқали ўқувчиларнинг чорак давомида қайси мавзуларни ўзлаштира олмаётганликлари ва булар қайси ўқувчилар эканлиги аниқлаб олинади.
  2. Ўқувчилар рўйхати ва уларнинг чорак бошидаги билим самарадорлиги “Қўшимча машғулотлар журнали” га киритилади.
  3. Ўқитувчи томонидан ўқувчилар ўзлаштира олмаган мавзулар бўйича чораклик режа тузиб олинади.
  4. Қўшимча мушғулотлар жадвали тузилади.
  5. Қўшимча машғулот олиб бориш учун конспект ёзилади.
  6. Машғулот олиб борилади.
  7. Қўшимча машғулотларнинг чорак давомидаги ўзгаришлари бўйича ҳисобот қилинади.
  8. Ўқувчилар томонидан мавзуларни ўта паст ўзлаштирилишига ўқитувчининг тажрибаси етарли бўлмаган ҳолатлар аниқланганда уларга методик кўмак бериш учун методистлардан ёки методбирлашманинг тавсиясига кўра тажрибали педагоглардан бириктириб борилади.

ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИДАГИ БЎШЛИҚЛАРНИ АНИҚЛАШ:

 

Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлашнинг энг қулай усули уларни махсус электрон жадваллар орқали амалга оширишдир.

Бунинг учун ўқитувчи (ёки раҳбар, ташқи назорат вакили) томонидан чорак давомида ўтилган мавзулар бўйича синов ишлари ўтказилади, синов ишлари тест олиш, ёзма иш, амалий машғулот ўтказиш, норматив топшириш, билимлар аттестацияси ва ҳоказолар орқали амалга оширилади.

Бу билан ўқувчининг билимида бўшлиқ пайдо бўлишига таъсир этувчи омилларга:

 

  1. Мактабда яратилган шароит.
  2. Мактабнинг ўқув моддий базаси.
  3. Дарсликнинг етишмаслиги.
  4. Ўқитувчи касб-маҳоратининг етишмаслиги.
  5. Мавзуларнинг мураккаблиги.
  6. Фанлар буйича мутахассисларнинг етишмаслиги.
  7. Амалий машғулотларни ўтказиш анжомлари ва лаборатория жиҳозларининг етишмаслиги.
  8. Ўқувчи уйининг мактабдан узоқлиги.
  9. Ота-онасининг ўқувчи ўқишига бефарқлиги.
  10. Ўқувчи хотирасининг заифлиги.
  11. Дарс давомидаги  кайфияти.
  12. Саломатлиги.
  13. Дарсларга тўлқ қатнашмаслиги.
  14. Ўқувчини уй вазифаларини бажармаслиги.
  15. Ўқувчини ўқишга нисбатан пул топиш учун ҳаракатларини устунлиги.
  16. Ўқувчини оилавий шароитини етарли эмаслиги.
  17. Жамиятда ноқобил оилаларнинг борлиги.
  18. Оммавий ахборот воситалари, турли компьютер ўйинларини мавжудлиги ва улар билан банд бўлиб қолишлари.
  19. Ўқувчиларнинг синф ва ёзма иш дафтарларини мунатазм текширилмаслиги;
  20. Ўқувчилар кундалик дафтарлари орқали ота-оналар, синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчилари ҳамкорлигининг яхши уюштирилмаганлиги ва бошқалар каби омилларни қўшиб ҳисобга олиб борилса ва шу асосда режа тузилса, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдири осонлашади.

БИЛИМИДА БЎШЛИҚЛАРИ ПАЙДО БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАР           РЎЙХАТИНИ ТУЗИШ.

 

Билимида бўшлиқлар пайдо бўлган ўқувчилар миқдорини улар билим самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлашнинг қатъий мезонини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

Чунки айрим синфларда билими паст ўқувчиларнинг ўртача билим самарадорлиги 80%дан юқори бўлиши мумкин ёки аксинча 60% дан паст бўлиши мумкин.

ҚЎШИМЧА МАШҒУЛОТЛАР УЧУН ЧОРАКЛИК

РЕЖА ТУЗИШ.

 

Ўқитувчи ўқувчилар билан олиб бориладиган қўшимча машғулотлар учун ҳар чоракда алоҳида режа тузади ва мактабнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари  томонидан тасдиқланади ( билимида бўшлиғи бўлмаган синф ёки фанлар бундан мустасно).

Ўқитувчи режани тузишда синов натижалари туширилган 1-электрон жадвалларнинг вертикал ва горизонтал йўналишидаги натижаларини ҳисобга олади.

Горизонтал йўналиши бўйича ўқувчининг исми-шарифини белгилаб олса, вертикал йўналишдан уларнинг ўзлаштира олмаган мавзулари ҳамда БКМларини аниқлайди. Бунинг учун ўқитувчи тест саволларини тайёрлашда фойдаланилган мавзулар ва БКМлар рўйхатини тузиб олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Демак, ҳар чорак охирида ўтказиладиган назорат ишлари учун тайёрланган тестлар мавзулари ва БКМлари  рўйхатини тузиб борилади.

 

ҚЎШИМЧА МАШҒУЛОТЛАР ЖАДВАЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

 

Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш машғулотлари учун чораклик жадвал тузилади ва мактабнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Жадвалга мувофиқ бошланғич синфларда ҳафтасига 2-3 соат (1 йилда 78 соат), юқори синфларда ҳафтасига 1 соат (1 йилда 34 соат) қўшимча машғулотлар олиб борилади ва ҳар бир ўқитувчи ўзининг педагогик иш юкламаси режасида ойма-ой белгилаб боради ҳамда ойлик ҳисоботида қайд этади.

  1. 1. МАШҒУЛОТ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ.

 

Ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари қийин кечган мавзулар 1-электрон жадвали (ёки бошқа усул) орқали аниқлаб олингандан сўнг машғулот  бошлангунга қадар қайси ўқувчига қайси мавзу бўйича қўшимча билим бериш кераклиги белгилаб олинади ва ўз конспектида  буни акс эттиради.

Машғулот бошлангандан сўнг ўқитувчи ўқувчига аввалги чорак давомида ўзлаштира олмаган мавзулари бўйича қўшимча тушунчалар, топшириқлар, машқлар ва уйга вазифалар беради. Вазифалар ҳамда ўқувчи томонидан қўшимча топшириқларни ҳафта давомида қандай ўзлаштира олишлари келгуси ҳафтанинг шу куни сўралади.

Машғулотлар ҳафтада бир соат олиб борилиши кўзда тутилди. Сабаби шундаки, ўқитувчи ва ўқувчилар учун қўшимча юкламалар ортиб кетиши ҳам уларнинг чарчашига олиб келади, иш фаолиятини сусайтиради, қолаверса, ўқувчи фақат 1 та фандан билимида бўшлиғи бўлмай, бир неча фандан паст ўзлаштирса унинг учун қўшимча машғулотлар сони ҳафтасига 2, 3 соат ва ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкин.

Ана шуларни ҳисобга олиб қўшимча машғулотларни 1 та синфда ҳафтасига бир соат қилиб белгиланади ва чорак давомида олиб бориладиган 8 соат машғулот учун журналда ҳам 8 та жой (катаклар) ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2005 йил 26 декабрдаги 315-сонли ва 4984-сонли қўшма буйруғининг 1-иловасидаги “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда раҳбар ходимларининг иш юкламасини белгилаш  ва тақсимлаш бўйича йўриқнома”да белгилаб берилган фан ўқитувчилари йиллик иш юкламасининг ойлар бўйича тахминий тақсимотини 1-бандида ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш учун бир йилда 34 соат белгиланган. Шуни ҳисобга олиб, ҳар бир қўшимча машғулотнинг давомийлиги тўлиқ 45 минутдан иборат бўлиши шарт.

Бошланғич синфларда эса ҳафтасига 2 соат белгилаш зарур бўлади.

 

ҚЎШИМЧА МАШҒУЛОТЛАРНИНГ ЧОРАКЛИК ЯКУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ.

 

Чорак якунида ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини аниқлаш учун синов ўтказилади. Синов ишлари тест, ёзма иш, амалий машғулот, норматив топшириш ва бошқалар орқали амалга оширилиши мумкин.

Синф учун тайёрланган топшириқлар фақат ўқувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ва ўқитувчи томонидан қўшимча машғулотларда ҳисобга олинган мавзулар бўйича тузилади. Синов ишлари ким томонидан ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилгани маъқул. Синов натижалари журналга ёзилиб, ўқувчининг чорак бошидаги билими билан таққосланади. Ҳар бир ўқувчининг билимини ўсиш ёки пасайиши таҳлил қилинади.

Синфлар бўйича ўртача самарадорлик аниқланади.

Ўқитувчи томонидан ҳисобот шакли тайёрланади ва мактабнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарига расман топширади. Директор ўринбосари ҳар бир синф бўйича қўшимча машғулотлар натижаларни (ҳисоботларни) белгиланган тартибда назорат дафтарига қайд этади. Ҳар чорак якунида, ярим йиллик ва йиллик ўзгаришлар динамикасини ишлаб чиқади ва экранда ёритиб боради.

Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаш учун ўқув йилининг ҳар чораги, ярим йили ва йил якунида қуйидаги жадвал асосида таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш керак бўлади.

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *