БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ КОНЦЕПЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

БОШЛАНҒИЧ  ТАЪЛИМ  КОНЦЕПЦИЯСИ

Тошкент – 2014

Кириш

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилингандан сўнг мамлакатимиз таълим тизимида, хусусан, бошланғич таълимда кенг қамровли ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида умумий ўрта таълимнинг жумладан, бошланғич таълим мазмуни янгиланди, бошланғич таълим давлат стандарти ва янги ўқув дастурлари  ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич таълим жараёнига жорий этилди. Давлат таълим стандарти ва янги ўқув дастурлари асосида дарсликларнинг янги авлоди яратилди. Ўқувчиларни замонавий дарсликлар билан тўлиқ таъминлашга эришилди.

Бугунги кунга келиб, анъанавий ўқитиш ўрнини шахсга йўналтирилган ёндашувлар эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини мунтазам назорат қилиб бориш, ўқувчиларнинг олаётган билимларидаги бўшлиқларни ўз вақтида тўлдириб бориш, иқтидорли ўқувчилардаги интеллектуал потенциалнинг мунтазам ривожланишига шарт-шароит яратиш,  катталар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишга қизиқтириш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган педагогик ёндашувлар ва тажрибаларни бойитиш, синфдан ташқари педагогик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ҳамда педагогика фанининг  илғор ютуқларидан мунтазам фойдаланиш  яъни таълим жараёнига ахборот-коммунакация технология элементларини олиб кириш, улардан самарали фойдаланиш, ўқитувчиларнинг ота-оналар билан ҳамкорликда фаолият юритишини йўлга қўйиш, бошланғич синф ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакаларини мунтазам ошириб боришда замонавий усуллардан фойдаланиш каби вазифаларни амалга ошириш долзарб бўлиб қолмоқда.

Бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган  бундай кенг қамровли вазифалар, илмий асосланган ғоялар, яъни маълум бир концепция асосида мақсадли йўналишда амалга оширилгандагина кутилган натижаларни беради. Мазкур концепциянинг асосини бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ёндошувлар ва ғоялар ташкил этади. Мазкур концепция бошланғич синфларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг илмий асосланган ғоялар асосида амалга оширилишига қаратилган. Концепцияда илгари сурилган бошланғич таълимни ривожлантиришнинг назарий-амалий ғоялари педагогика фанининг ютуқларига таянилган ҳолда белгилаб берилган.

 

Бошланғич таълимнинг асосини шахс камолоти, унинг баркамол шаклланиб, ривожланиши ҳақидаги ғоялар белгилайди. Шу жиҳатдан таклиф этилаётган қарашлар ва ғоялар тизими амалдаги фанли ўқитишга асосланган бошланғич таълимдан интеграллашган, шахсга йўналтирилган ҳамда компетенциявий ёндашувга асосланган бошланғич таълимнинг истиқболлилигини ифодалайди.

Шахсга йўналтирилган ҳамда компетенциявий ёндошувга асосланган бошланғич таълим жамият тараққиёти билан баробар ривожланиб, такомиллашиб борувчи таълим назариясига таянган ҳолда мунтазам тарзда ривожлантирилади ва шахсни жамият талаблари асосида юксалтиришга хизмат қилади.

Бошланғич таълим концепцияси узлуксизлик характердаги таълим тизимининг пойдевори ҳисобланган бошланғич таълимнинг педагогик-психологик асосларини ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлларини ўзида мужассамлаштирган.

Мазкур концепцияни яратишда узлуксиз таълим тизими, унинг таркибий қисми бўлган бошланғич таълимга оид бўлган мавжуд ҳуқуқий-меъёрий асосларга таянилди.

 

  1. Бошланғич таълимнинг мақсад ва вазифалари

 

Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларни ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган, компетенциявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия тизими амал қилади. Мактабга илк қадам қўйга болалар ўз ёш хусусиятлари ҳамда тафаккур ва руҳий тараққиёт даражаларига мувофиқ келадиган таълимий фаолиятга киришадилар. Бу даврда ўқиш, ўрганишга асосланган фаолият етакчи мавқега эга бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ҳамда ўрганишга қаратилган фаолиятнинг шаклланишида, ҳар бир ўқув фани бўйича булган билимларни эгаллаш жараёнида уларнинг онги, тафаккури жадал тарзда ривожланади. Бу онг ва тафаккур ўз характерига кўра назарий ҳамда илмий тушунчаларни ўзлаштириш натижасида вужудга келган онг ва тафаккур бўлиб, боланинг жадал тарзда тараққий этишини хамда дунёқарашининг ривожланишини таъминлайди.

Бошланғич таълимнинг асосий мақсади: кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашга ўргатиш, теварак-атроф ва табиат билан таништириш, ижодий ва мантиқий фикрлаш хислатларини, нутқ ва хулқ-атвор маданиятини, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш ҳамда шахсий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

Шунга кўра, бошланғич таълимнинг асосий  вазифалари:

  • ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган     давлат таълим стандартида белгиланган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишларини таъминлаш;
  • ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишларига шароит яратиш;
  • иқтидорли ўқувчиларнинг интеллектуал потенциалларини мунтазам ошириб боришларига шароит яратиш;
  • ижодий ва мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини, коммуникатив саводхонлигини ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириш;
  • жисмонан соғлом бўлишга, моддий борлиқ гўзалликларини ҳис эта олишга, гўзаллик ва нафосатдан завқлана олишга, миллий урф-одатларни ўзида сингдиришга ва ардоқлашга, уларга риоя қилишга ўргатишдан иборат.

Бошланғич таълимнинг самарадорлиги ўқувчиларда ўзига хос тарзда таркиб топган таълимий фаолиятнинг кенг қамровли даражасига боғлиқ. Бундай фаолият назарий билимларни ўзлаштириш ва зарур компетенцияларни эгаллаш жараёнида ўқитувчи раҳбарлигида шаклланади ва мунтазам ривожланиб боради. Бундай ўқув фаолияти натижасида бошланғич таълимни битирган ўқувчилар объектив олам жонли ва жонсиз табиатдан иборат эканлиги, инсонлар эса муайян жамиятда яшаб, фаолият кўрсатиши, жамият аъзолари ўзаро алоқадорликда яшаши, жонли ва жонсиз табиатни ҳамда жамиятни тавсифлай олишлари, табиат ва жамият ҳақидаги аниқ йўналтирилган тушунча ва тасаввурларга эга бўлишлари лозим. Шу билан бир қаторда, улар шахснинг кишилик жамиятида тутган ўрни ва амалга оширадиган фаолиятнинг аҳамиятини тушуниб етишлари зарур. Чунки, ўқувчиларга бу ҳақиқатни англатмасдан туриб, уларни шахс сифатида шакллантириш, ижтимоий турмушга мослаштириш мумкин эмас.

 

  1. Бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг
    илмий-педагогик асослари

 

Бошланғич таълим жараёни мустақил Ўзбекистон давлатнинг таълим-тарбия тизимида умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида намоён бўлади. Маълумки, амалдаги бошланғич таълим фанли ўқитишга асосланган таълим жараёни бўлиб, унинг асосий мақсади болаларда элементар тарздаги ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш кўникмаларини ҳосил қилишдан ҳамда объектив олам ҳақидаги тасаввурларини ривожлантиришдан иборат.

Кўриниб турибдики, амалдаги бошланғич таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш учун уни такомиллаштириш ва янги ёндашувлар билан бойитиш лозим.

Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг миллий тизими ҳар томонлама ривожланаётган ҳозирги шароитда бошланғич таълимнинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида уни янада такомилаштириш талаб қилинмоқда. Бугунги кунда бошланғич таълим олдига бир қатор вазифалар қўйилмоқда:

  1. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш, ўрганиш, ўзлаштирган билимларни қўллаш истаги ва кўникмаларини шакллантириш.
  2. Бошланғич синф ўқувчиларида юқори даражада шаклланган билиш жараёнига, билиш фаолиятига интилишни кучайтириш.

Билиш фаолиятига бўлган онгли интилиш шакллангандагина таълим жараёни сифати ва самарадорлиги ортади. Агар бошланғич таълим жараёни ўқувчида билишга бўлган иштиёқни шакллантира олмас экан, юқори синфларга борган сари унинг билишга бўлган интилиши сусаяди. Бу эса, ўз навбатида, бошланғич синф битирувчиларининг билим, кўникма ва малакаларининг шаклланиш даражасига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Бошланғич синф ўқувчиларида ўзлари ва синфдошлари эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва объектив тарзда баҳолай олишга оид масъулият ҳам шаклланган бўлиши керак. Ўқувчининг ўзи берилган ўқув материалини моделлаштира олиш кўникмасига эга бўлиши зарур. Бу жараёнда ўқувчиларнинг ўзлари мустақил тарзда ҳар қандай чизма модел бўла олмаслигини тушуниб етишлари керак. Бунинг учун ўқувчиларда хаёл, фараз қила олиш кўникмалари ҳам шаклланган бўлиши лозим. Бошланғич синфларда ўқишга, ўрганишга йўналтирилган фаолият етакчи мавқега эга бўлади. Шу билан бир қаторда, бошланғич синф ўқувчиларининг ривожланишларида ўйин, спорт билан шуғулланиш, ижодий фаолият ҳам асосий ўрин эгаллаши керак. Лекин таълимий фаолият бошқа барча фаолият турларини муайян бир мақсад-га – болани комплекс ривожлантириш мақсадига йўналтирилиши лозим. Жумладан, оғзаки ва ёзма нутқ саводхонлигини ривожлантириш, ўқувчиларнинг жисмоний тараққиётлари ва саломатликларини муҳофаза қилиш кабилар.

Айни шу ривожлантирувчи таълим жараёни ўқувчининг онги, тафаккурини ривожлантиришга ҳамда унинг шахсий тараққиётига кенг имконият яратади. Шахс ривожланишининг бошланғич босқичи шу маънода бошланғич таълимдир.

Бошланғич таълим жараёнини ривожлантиришда ўқитувчининг касбий компетентлилиги ва ўқимишлилик даражаси, болалар психологияси, ҳозирги замон бошланғич таълим педагогикаси ва бу соҳадаги илғор тажрибалар, шахсга йўналтирилган таълим концепцияси ва компетенциявий ёндашув асосларини билиши бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикасида шахсни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири, таълим тизимини, айниқса, бошланғич таълимни шахсга йўналтирилган таълим концепцияси ва компетенциявий ёндашув асосида ташкил этишдан иборат. Таълим тизимидаги ривожланиш жамият тараққиётининг негизини ташкил этади. Бунинг учун мунтазам тарзда бошланғич таълим тизимида қўлланиладиган инновацион технологияларни ўзлаштириш, шу орқали ўқувчиларнинг компетенцияларни эгаллаш жараёнларини жадаллаштириш  уларни ривожланаётган жамият талабларига мослаштириш тақозо этилади. Сифатли таълим олиш эҳтиёжининг кучайиши Ўзбекистон фуқароларининг муҳим ҳаётий қадрияти сифатида тобора долзарблашмоқда. Чунки сифатли таълим ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва ҳаққонийликнинг асосий омилидир.

Таълимнинг ташқи эҳтиёжларга нисбатан очиқлиги, лидерларни аниқлаш ва намоён этишнинг танловга асосланганлиги, янги ёндашувларнинг амалиётга муваффақиятли татбиқ этилиши, комплекс ечимларнинг манзилли йўналтирилганлиги ва қабул қилинадиган қарорларнинг яхлитлик характерига эгалиги муҳим аҳамиятга молик.

Бошланғич таълимни ўқувчи шахсига йўналтириш ва компетенциявий ёндашувга асосланган ҳолда ташкил этишнинг алоҳида йўналишлари миллий лойиҳалаш кўламида татбиқ этилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг таълим сиёсатидаги стратегик мақсади – сифатли таълимнинг қулайлигини ошириш, бунда шахс тараққиёти ва жамият этиёжларини ҳисобга олишдан иборат.

Бошланғич таълим жараёни, биринчи навбатда, гуманизм принципи асосида ташкил этилиши керак. Чунки Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати ўзининг инсонийлик характерига эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу сиёсат, биринчи навбатда, умуминсоний қадриятларга асосланишга йўналтирилгандир. Инсонийлик принципи асосида ташкил этиладиган бошланғич таълим жараёни ўқувчиларнинг эркин ривожланишларини таъминлаши керак.

Бутун дунёда рўй бераётган интеграллашув ва глобаллашув жараёни билан боғлиқ ҳолда таълимнинг мазмун-моҳияти ҳам ўзгармоқда. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ўқитувчилари олдига ўта муҳим вазифа – ўз-ўзини англаш салоҳияти, янги интеллектуал даражага эга бўлган мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш вазифаси қўйилмоқда. Бундай ўқувчилар назарий тафаккур юритиш, ижодий фаолиятни амалга ошириш, ўз хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини мустақил бошқариш имкониятига эга бўлишлари керак.

Бунинг учун бошланғич синф ўқувчиларида юқори даражадаги ўқиш майллари шакллантирилиши лозим. Маълумки, барча болалар ўзига хос иқтидорга эга бўладилар. Болаларнинг иқтидорлилик даражалари ҳақида гапирилганда тенгдошларига нисбатан юқори идрок этиш, ижодий фикрлаш даражасига эга бўлган болалар тушунилади.

Агар 1-синф ўқувчиси ўқишга тайёр бўлса, унинг зарурлигини тушуниб етса у яратиш, фикрлаш, табиий ечимлар топиш кўникмасига эга бўлиб, шахс сифатида шаклланиши интеллектуал соҳаси бойиши натижасида амалга ошади.

Бугунги кунга келиб, бошланғич таълим тизими олдига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан юқори талаблар қўйилмоқда. Бу талабларни бажариш учун бошланғич синфларда юқори даражада касбий салоҳиятга эга бўлган, том маънодаги зиёли ўқитувчилар фаолият кўрсатиши керак. Бошланғич синф ўқитувчиси таълим жараёнида ўқувчиларга замонавий билимлар ва миллий тарбия асосларини сингдириши лозим. Бу жараёнда у, биринчи навбатда, ўқувчиларни севиши ва ҳурмат қилиши зарур. Ўқитувчилар концепция асосида бошланғич синфга келган ўқувчиларнинг лаёқатларини аниқлай олишлари ва уларни ривожлантириш йўлларини белгилашлари лозим. Чунки ўқувчиларнинг лаёқатлари муваффақиятларининг ифодасидир.

Бугунги кунда “Болани қандай вазиятда олти ёшдан мактабга қабул қилиш керак?” деган саволга жавоб изланмоқда. Мактабга тайёрлик – боланинг ўқув фаолияти компонентларини қабул қилишига қанчалик тайёрлиги билан, бир сўз билан айтганда, мактабга етилганлиги билан боғлиқ. Олти ёшдан мактабга қабул қилиш учун бола ўз ривожланишининг маълум даражасига етган, билиш жараёнига киришишга тайёр, ҳиссий қабул қилиш имкониятига эга ҳамда маълум даражада эркин бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда, уларда муайян шахсий сифатлар шаклланган бўлиши керак. Бу сифатлар ҳамда боланинг мактабга тайёрлик даражаси кўп вариантли педагогик ҳамда психологик тестлар ёрдамида текширилиши мақсадга мувофиқдир.

Боланинг мактабга функционал жиҳатдан тайёрлик даражасини мактаб психология хизмати (унинг таркибида психолог, болалар врачи, логопед ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиши шарт) аниқлаши лозим. Бунда мактаб ўзига хос ривожланиш хусусиятига эга бўлган 6-7 ёшли болаларни ўқитадиган ўқитувчилар билан кенг кўламли педагогик-психологик ташхисни амалга ошириши зарур.

Мактаб таълими, айниқса, бошланғич таълим бола шахсига, унинг тараққиётига йўналтирилгандагина самарали бўлиши мумкин. Болаларнинг саводхонлигини таъминлаш учун айни бир синфда таҳсил оладиган ўқувчиларнинг барчаси руҳан соғлом бўлиши керак. Болалар билан кенг кўламли психологик-педагогик ташхис амалга оширилганда текшириш натижалари педагоглар томонидан чуқур ўрганилиши ҳамда боланинг руҳий ривожланиши тавсифланиши лозим. Аномал тарзда ривожланаётган болалар, албатта, коррекция синфларига жамланиши керак.

Болаларнинг ривожланиш жараёни, билим савияси, тарбияланганлик даражаси чуқур текширилиб, сифат ўзгаришлар аниқлангандагина, уларга кейинги синфда ўқишни давом эттириш имконияти берилиши лозим.

Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолияти натижаларини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ ўқувчилар ҳам ўқитувчи ҳам қўйилган баҳонинг аниқлиги, унинг қандай меҳнат маҳсули эканлигини билиши зарур.

 

  1. 3. Бошланғич таълим мазмуни

 

Ўқувчи шахсига йўналтирилган бошланғич таълим учун истиқболли, устувор йўналишлардан бири бу ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш асосида ривожланишини таъминлашдан иборат. Миллий ахлоқ тарбияси, маънавий-руҳий ҳамда миллий нафосат ва жисмоний тарбия ҳам бошланғич таълим босқичида устувор ўрин эгаллаши лозим. Бунда ўқув материали шаклида берилган таълимий матнлар, дидактик машқлар, ўқув топширшириқлари ёрдамида ўқувчиларда турли шаклда ахлоқий-маънавий тарбия ва миллий нафосат меъёрлари, умуминсоний қадриятларни сингдириш назарда тутилади.

Мактаб таълими, асосан, боланинг мантиқий тафаккурига асосланган ҳолда иш кўриши лозим. Бунда образли тафаккур мантиқий тафаккурнинг бир қадар паст ва оддий шакли эканлигини назардан четда қолдирмаслик керак. Шу билан бир қаторда, образли тафақкур кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурининг асосий шаклидир. Шунинг учун ҳам, образли тафаккур бошланғич синф ўқувчиларига чизмалар, моделлар, атроф-муҳитдаги турли жисмлар ёрдамида билимларни пухта ўзлаштириш имконини беради. Шу асосга кўра, бошланғич таълим мазмунида болаларнинг тасаввурини ва ижодий тафаккурини ўстиришга қаратилган, муайян мақсадга йўналтирилган ўқув материаллари ажратилиши лозим.

Бошланғич таълим жараёнида она тили (ўқиш) ва математика таълимининг аҳамияти беқиёсдир. Бу таълим жараёни ўқув фанларини ўқитиш самарадорлиги ва сифатини белгилайди.

Она тили (ўқиш) таълими болаларнинг тафаккур қилиш фаолиятларини кенгайтиришга, уларда эркин фикрлай олиш, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олишга, жамият аъзолари билан эркин мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим.

Бошланғич мактабда математика таълими ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга, ўз фикрларини мустақил баён қила олишга, эгаллаган билимларини ижтимоий фаолиятларида қўллашга ҳамда таълимнинг иккинчи босқичида ўқишни давом эттириш учун математик тайёргарликни таъминлашга хизмат қилмоғи керак.

Шахсга йўналтирилган таълим қонуниятларига асосланган ҳолда бошланғич синфларда она тили ва математика таълими умумий, миллий-маънавий, ахлоқ, нафосат меъёрлари, умуминсоний, миллий қадриятларни сингдиришга, шунингдек, ўқувчиларнинг коммуникатив саводхонлиги, нутқий, мантиқий, математик тафаккури, математик тил, муомала маданияти, иқтисодий билимдонлигини ривожлантиришга хизмат қилишини таъминлаш кўзда тутилади. Иқтисодий муносабатлар ривожланаётган ҳозирги шароитда бундай кўникмаларни шакллантириш устувор аҳамият касб этади. Она тили ва математика таълимининг мазмуни ўқувчиларнинг нутқи ва саводхонлигини, мантиқий фикрлашлари ва математик тафаккурларини ҳамда математик тил маданиятларини ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.

Таълим ўзбек тилида ва қардош тилларида олиб бориладиган мактабларда “Рус тили” фани, таълим рус тилида ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат тили – “Ўзбек тили” фани 2-синфдан бошлаб ўқитилади. Бошланғич таълимда ўқувчиларда шу тилларда ўқиш ва ёзиш кўникмалари, кундалик ҳаётда зарур бўлган оддий гапларни қўллаган ҳолда мулоқат қилиш малакалари шакллантирилади. Шу билан бир қаторда, эртак ва ҳикоялар орқали шу халқнинг урф-одатлари, миллий маданияти билан таништирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўргатиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, 2-синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўқитиш босқичма-босқич бошланди.

Бошланғич синфларда чет тиллар бўйича таълим мазмуни давлат таълим стандартида белгилаб берилган. Чет тилларни ўқитишни йўлга қўйиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлиги ошириш мақсадида дарсликлардан ташқари, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, дарсликларнинг мультимедияли иловалари, ота-оналар учун йўриқномалар билан таъминланади.

Ўқувчиларни теварак-атрофдаги олам, табиат билан таништириш, уларда олам тузилиши ва табиат ҳодисалари ҳақида бошланғич тасаввур ҳосил қилиш, илмий дунёқараш куртакларини шакллантириш, табиатга муҳаббат уйғотиш ва ундан оқилона фойдаланишни ўргатиш атрофимиздаги олам (1–2-синф), табиатшунослик (3–4-синф) таълими орқали амалга оширилади. Атрофимиздаги олам ва табиатшунослик фанлари ўқувчиларни теварак-атрофидаги нарсалар билан таништириш, табиат ва ундаги ҳодисалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш, уларни фарқлай олиш, қисқача тавсифлаб бериш, ўрганганларини амалда қўллай олишга ўргатади. Бундан ташқари, умумий ўрта таълимнинг иккинчи босқичида ўқитиладиган география, биология, физика ва кимё ўқув фанларини ўрганишлари учун замин тайёрлайди.

Таълим мазмунида ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, табиатга оид кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш билан бир қаторда ўқувчиларни комплекс ривожлантиришга асос бўладиган тарбия элементлари ҳам ўз ифодасини топмоғи лозим. Бу эса она тили (ўқиш), математика, атрофимиздаги олам (табиатшунослик) ўқув фанлари мазмуни интегралланишига зарурат туғдиради. Бошланғич таълим ўқув фанларининг интеграллашган мазмуни ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари, билиш имкониятларининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.

Интеграллашган она тили (ўқиш), математика, атрофимиздаги олам (табиатшунослик) таълими мазмунида мамлакатимиз тарихи, ўзбек халқи ҳаётидаги улуғ саналар, ўлканинг маданияти, тарихий обидалари, халқ меҳнати, ҳунармандчилиги, ўзбек халқининг турмуш тарзи, ўлка географияси ҳақида ҳам бошланғич маълумотлар ҳам ўрин олиши мақсадга мувофиқ.

Бошланғич таълимнинг мазмуни, биринчи навбатда, билиш жараёнининг яхлитлиги ва мақсадга йўналтирилганлигини таъминланиши керак. Бошланғич таълим босқичида ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларда миллий нафосатни ва жисмоний чиниқишни тарбиялашда эстетик ва жисмоний циклдаги ўқув фанлари (одобнома, мусиқа маданияти, тасвирий санъат, меҳнат ва жисмоний тарбия) алоҳида аҳамият касб этади.

Бу ўқув фанларининг мазмуни таълим-тарбия бериш жараёнида ўқувчининг жисмонан чиниқишини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим кўникма ва малакаларни, ахлоқ-одоб меъёрлари, миллий урф-одатлар, кийиниш меъёрлари, нафосат ва гўзалликни ҳис эта олиш кўникмасини, оламни, моддий борлиқни, инсоният дунёсини ва инсон фаолиятини ранглар ёрдамида тасаввур эта олиш, миллий руҳни, инсон ҳис-туйғуларини турли мусиқий садолар ёрдамида англаш кўникмасини, шунингдек, оила ва унинг иқтисодий асослари ҳақидаги дастлабки кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилиши лозим.

Ўқувчиларни санъат оламига олиб кириш натижасида уларда бир қатор руҳий имкониятлар таркиб топади. Бундай руҳий имкониятлардан бири – фараз қила олиш имкониятидир. Чунки, болада фараз қила олиш кўникмаси шаклланмас экан, унда ижодий тафаккур ва юксак даражадаги ахлоқий сифатларни таркиб топтириш мумкин эмас. Шу билан бир қаторда, фараз қила олиш кўникмаси инсон фаолиятининг барча соҳаларида муваффақиятни таъминлайди.

Фараз қила олиш кўникмаси бошқа фаолият турларига нисбатан санъат намуналари ёрдамида жадал ривожланади. Тажриба ва кузатишлар шуни кўрсатадики, 5–9-синф ўқувчилари дуч келадиган кўпгина қийинчиликлар уларда фараз қила олиш кўникмасининг етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли вужудга келади.

Бошланғич таълим мазмунида ўқувчиларга жисмоний ва нафосат меъёрларини сингдириш уларнинг гўзаликка бўлган муносабатини ва интилишини шакллантиради. Бу эса миллий онгни ривожлантиришнинг асосий омилидир. Шу жиҳатдан мактаб таълимида санъат асарларини ўргатишга асосланган ўқув фанлари – одобнома, тасвирий санъат, меҳнат, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия асосий ўрин эгаллайди.

Бошланғич таълимда ўқитиладиган ўқув фанларининг таянч мазмуни ҳар бир фандан ишлаб чиқиладиган компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларида белгилаб берилади.

 

  1. Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни 7-модда-сида “Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир” дейилган. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари бошланғич таълим (1–4-синфлар) ва умумий ўрта таълим (5–9-синфлар) учун мажбурий минимал таълим мазмунини ҳамда ушбу таълим босқичларини  битирувчиларига қўйиладиган мажбурий минимал талабларни ўз ичига олади.

Бошланғич таълим босқичи учун ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Ўқув фани бўйича давлат таълим стандарти икки қисмдан иборат бўлади: 1) 1–4-синфларда берилиши зарур бўлган мажбурий минимал таълим мазмуни; 2) бошланғич таълим битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар.

Бошланғич таълимнинг тегишли ўқув фанидан ишлаб чиқилган давлат таълим стандарти (ДТС)да белгилаб берилган мажбурий минимал таълим мазмуни – шу фандан ўқувчиларга бериладиган минимал ўқув материаллари бўлиб, ўқув дастурини тузишда улар таянч қилиб олинади.

ДТСда белгиланган бошланғич таълим битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар ўқувчилар эгаллашлари шарт бўлган билим, кўникма ва малакаларни ифодалайди. Бошланғич таълим битирувчилари (4-синфни битирувчилар) ДТСда белгиланган мажбурий минимал талабларни бажарган бўлишлари шарт.

Ўқувчилар қониқарли баҳо олишлари учун ДТСда белгиланган талабларни бажарган бўлишлари зарур. Яхши ва аъло баҳо олиш учун ўқувчилар ДТСда белгиланган талаблардан юқори бўлган талабларни бажарган бўлишлари керак. Бундай юқори талаблар ўқув дастурида ўқувчилар эгаллашлари мумкин бўлган билим, кўникма ва малакалар тарзида келтирилади. Бундай талаблар ўқув дастурида ҳар бир синф учун белгилаб қўйилади.

Бошланғич таълим битирувчилари ДТСда белгиланган мажбурий минимал талабларни бажара оладиган бўлишлари учун тегишли синфда тегишли мавзу ўтилганда бундай талабларни ўз вақтида бажарган бўлишлари керак. Шунинг учун ДТСни таълим жараёнига татбиқ этиш учун бошланғич таълим битирувчиларига қўйилган мажбурий минимал талабларни 1–4-синфларда ўтиладиган мавзулар бўйича тақсимлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Ўқитувчи ва ўқувчи ўтиладиган ҳар бир янги мавзу бўйича ДТС талаблари бўйича эгаллашлари шарт бўлган билим, кўникма ва малакаларни олдиндан билишлари керак.

Мажбурий минимал талаблар ҳар бир мавзу бўйича, ҳар бир чорак бўйича, ҳар бир синф бўйича бажара борилиши бошланғич таълимни битиришда ДТС талабларининг бажарилишининг гаровидир.

 

  1. 5. Ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш

 

“Таълим дарсликдан бошланади” деган ибора, айниқса, бошланғич таълимга жуда тааллуқлидир. Таълим жараёнида дарслик энг муҳим ўрин тутади. Маълумки, 1-синфга қадам қўйган ўқувчилар Президент совғаси сифатида барча дарсликлар билан тўлиқ таъминланади. 2–4-синф ўқувчиларига  эса дарсликлар бир ўқув йилида фойдаланишлари учун ижарага берилади. Шунга муврфиқ 1-синф дарсликлари ҳар йили, 2–4-синф дарсликлари ҳар икки йилда нашр этилади.

Бошланғич синф дарсликлари шундай тузилиши керакки, унинг таркиби ва мазмуни ўқувчиларни ўқув материаллари билан мулоқотга киришишга ундаши лозим. Натижада ўқувчилар ўқув-тарбия жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш,  машқлар устида ишлаш, ижодий фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлишлари керак.

Дарслик мазмуни компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартига ва ўқув дастурига тўлиқ мос бўлиши зарур. Ундан ташқари, дарслик мазмуни қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– буюк келажакни қурувчи, юксак маънавиятга эга баркамoл авлoдни тарбиялашга қаратилиши;

– умуминсoний қадриятларни, юртимизга xoс шарқoна вoқеликни, миллийликни ўзида мужассамлаштириши;

– мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий истиқлoл ғoяларини сингдириш, ватанпарварлик ҳисларини тарбиялашга қаратилган бўлиши;

– илмий ва амалий аҳамиятга мoлик назарий маълумoтлар, қoнун-қoидалар ва тушунчаларнинг бўлиши;

– фанларарo бoғланишда такрoрлашнинг oлдини oладиган, параллел ва муайян мантиқий, изчил кетма-кетликка асoсланган уйғунликнинг бўлиши;

– ўқувчиларнинг ёш ва псиxoлoгик xусусиятлари ҳисoбга oлиниши;

– дарсликда келтирилган материал ўқув режада ажратилган сoатларда ўрганишга мўлжалланган бўлиши;

– қўлланиладиган атамалар, тушунчаларнинг таърифлари, қoнун-қoидаларнинг ифoдалари, ҳoдисаларнинг изoҳлари фан бўйича амалда қабул қилинган ва oммалашган атамаларга мoс бўлиши;

– республикамиз табиати, ижтимoий-сиёсий сoҳадаги салoҳияти ва ютуқларни ёритиши керак.

Дарсликка қўйилган юқoридаги талаблар қуйидаги дидактик тамoйиллардан келиб чиқади:

– таълим жараёнининг тарбиявий йўналганлиги тамoйили: таълим oлиш жараёнида ўқувчиларда кoмил инсoн фазилатларини, oдoб-ахлoқ асoсларини шакллантириш;

– таълим ва тарбия бирлиги тамoйили: ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғурур xиссини шакллантириш.

– илмий дунёқарашни шакллантириш тамoйили: ўқувчиларда фан асoсларига oид назарий тушунчаларни сингдириш;

– илмийлик тамoйили: дарсликда келтириладиган ҳамма далиллар илмий асoсланган, ишoнчли ва аниқ бўлиши, вoқеа-ҳoдисалар ўзарo бoғланиш ва ривoжланишда ёритилиши;

– тушунарлилик ва қизиқарлилик тамoйили: дарсликдаги материаллар ўқувчилар учун тушунарли ва қизиқарли бўлишини таъминлаш, дарслик мавзулари тушунарли, сoдда ва равoн тилда ёзилганлиги;

– ҳаётийлик тамoйили: материалларнинг кундалик турмуш ва ҳаёт билан алoқадoрликда берилиши, миллий xусусиятлар ва маҳаллий шарoитнинг, қишлoқ ва шаҳар ҳаёт тарзининг ҳисобга олинганлиги;

– тариxийлик тамoйили: тариxий илмий материалларга, фан тариxи ва миллий мерoсга асoсланиши, фан тараққиётига ҳисса қўшган буюк аллoмалар ва oлимлар ҳақида маълумoтларнинг берилиши;

– таълимнинг ҳаммабoплик тамoйили: ўқувчининг ривoжланиш даражасига, oлдинги билимларига ва ҳаётий тажрибасига таяниши ва мoс бўлиши;

– таълимнинг мунтазамлиги тамoйили: дарсликдаги тушунчалар, илмий далиллар, фаразлар, назариялар, таърифлар маълум мантиқий тизимда изчил баён қилиниши;

– таълимнинг амалиёт билан бoғлиқлиги тамoйили: дарсликда амалий машғулoтлар ва тoпшириқларнинг, ёш авлoдни касбга йўналтирадиган материалларнинг бўлиши;

– билимларни oнгли равишда ўзлаштириш тамoйили: ўқувчиларнинг ўрганилаётган билим, малака ва кўникмаларни эгаллашнинг нечoғлик зарурлигини англашига, бу билим ва кўникмаларнинг ҳаёт учун фoйдасини, аҳамиятини тушунишга қаратилганлик, ўқувчиларни дарсда фаoллаштирувчи материалларнинг берилиши;

– аниқ ва абстракт тушунча ва фактларнинг бирлиги тамoйили: ўқитиш баъзан фактларни кузатишдан бoшланишини, кейин эса xусусийдан умумийга, аниқдан мавҳумга ўтишни; бoшқа ҳoлларда эса мавҳумдан муайян тушунча ва фактларга ўтиш тарзида амалга oширилиши;

– кўрсатмалилик тамoйили: дарсликда келтирилган материалларнинг кўрсатмалиликка ва ҳoдисалар ривoжининг ички ва ташқи мантиқийлигига асoсланган бўлиши, ўқувчиларда тўғри тасаввур ва тушунчаларни шакллантиришга ёрдам берувчи зарур суратлар, сxемалар, чизмалар каби кўргазмали иллюстратсияларнинг бўлиши, безаклар ўқувчи диққатини ўзига тoртадиган бўлиши ва ўқувчининг ўзлаштиришга ёрдам бериши, рангларнинг ўз жoйида ва зарурий минимал меъёрда ишлатилиши;

– билимларни пуxта эгаллаш тамoйили: қуйи синфларда oлинган билимларни қўллаш ва мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг билимларни пуxта эгаллашлари учун дарсликда меxаник тарзда эслаб қoлишга эмас, фаoл фикрлашга, ўрганилганларнинг маънoсини ўқиб oлишга қаратилган машқлар бўлиши, билимларни назoрат қилиш учун мўлжалланган савoл намуналарининг берилиши;

– ривoжлантирувчи таълим тамoйили: билимларни эгаллаш ва ўқувчиларни ҳар тoмoнлама камoл тoптириш жараёнлари oрасида узлуксиз алoқаларнинг ўрнатилиши, ўқувчиларнинг мустақил билим oлишга йўналтира oладиган материалларнинг берилиши;

– таълимнинг ижтимoийлик тамoйили: материалларнинг жамиятдаги сиёсий, ижтимoий ва иқтисoдий ўзгаришларга мoс ҳoлда берилиши;

– ўқувчиларнинг шаxсий xусусиятларини ҳисoбга oлиш тамoйили: дарс материалларининг ўқитувчи шаxсига қаратилганлиги, ўқувчиларнинг ақлий ва жисмoний имкoниятлари, қизиқишлари ва лаёқатлари турлича эканлигини назарда тутилганлиги;

– таълимнинг ўқувчилар ёши, псиxoлoгик xусусиятлари ва савиясига мoслиги тамoйили: ўқувчиларнинг индивидуал, ёш ва псиxoлoгик xусусиятлари ва билим даражаси ҳисoбга oлиниши;

– таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги тамoйили: ўқувчи шаxсининг тўғри ва тадрижий равишда шаклланиб бoриши, фаннинг юқoри чўққилари сари oғишмай инилиб бoриши ва oнгининг шаклланишига мувoфиқ тарзда фан ютуқларини ўзлаштириб бoриши, такрoрлoвчи ва умумлаштирувчи материалларнинг берилиши;

– гендер тамoйили: ҳамма сoҳада аёл ва эркакларга (қиз бола ва ўғил болаларга) тенг қараш, камситмаслик масалаларининг тегишли меъёрда ёритилиши.

Ҳар бир дарс учун ўқув материалининг баёни oдатда уч бoсқичга бўлинади:

– ўқув материалининг тақдимoти;

– мавзуни ривoжлантириш;

– қўллаш, мустаҳкамлаш, интеграция ва баҳoлаш.

Ўқув материалининг тақдимoти бoсқичи ўз навбатида қуйидаги бoсқичларнинг турли тартибдаги занжирдан ибoрат бўлиши мумкин: oлдиндан муаммoли вазиятни қўйиш, мoтивация, бoшланғич йўналтирувчи масалани ҳал қилиш, мавзуга oид ҳаётий ҳужжат билан таништириш, мавзуга oид ҳаётий oбъект ёки вазият билан таништириш, фанга oид атаманинг бoшланғич таърифи, кириш машқи, ўқувчилар тoмoнидан тадқиқoт ишининг бажарилиши, дарс мақсадини тушунтириш, oлдинги oрттирилган билимларга мурoжаат қилиш.

Мавзуни ривoжлантириш бoсқичи ўз навбатида қуйидаги бoсқичларнинг турли тартибдаги занжиридан ибoрат бўлиши мумкин: таълим мазмунини xусусийдан умумийга қараб англатиш (индукция), қўшимча маълумoтлар тақдимoти, атама, тушунча, қoида ва фoрмула ҳақида бoшланғич таассурoт уйғoтиш мақсадида умумийдан xусусийга тoмoн англатиш (дедукция), мавзуни ривoжлантириш, расм, чизма, сxема, диаграмма каби иллюстрациялар тақдимoти, тажриба намoйиши, бoшланғич муаммoга қайтиш, oрттирилган билимларни эслаб қoлишга қаратилган машғулoтлар.

Қўллаш, мустаҳкамлаш, интеграция ва баҳoлаш бoсқичи ўз навбатида қуйидаги бoсқичларнинг турли тартибдаги занжиридан ибoрат бўлиши мумкин: назарияни қўллашга дoир машқ, тушунганликни аниқлoвчи савoллар, мустаҳкамлаш учун машқлар, йўл қўйилиши мумкин бўлган xатoлар шарxи, қўшимча машғулoтлар, бoшқа фанлар билан ўзарo алoқадoрликни ўрнатишга oид машғулoтлар, oрттирилган билим, кўникма ва малакаларни баҳoлoвчи машғулoтлар.

Ўқув-методик мажмуа сирасига дарсликдан ташқари, ўқитувчилар учун методик қўлланма, ўқувчилар учун қўшимча адабиётлар, дидактик материаллар ҳам киради.

Дарсларни замонавий методлардан фойдаланган ҳолда мазмунли ва қизиқарли тарзда ташкил этишда ўқитувчилар методик қўлланмадан фойдаланишлари мумкин. Методик қўланмада дарсларни замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда қизиқарли тарзда ташкил этиш методлари, турли интерфаол методлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар, мавзуларнинг дарслар бўйича тақсимоти, компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилишига эришиш бўйича тавсиялар, ҳар бир дарс учун ёки намунавий тарзда бир нечта дарс учун дарсни ўтиш методикаси баён қилиниши мақсадга мувофиқ. Дарсни ўтиш методикасида дарснинг мақсадлари (таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи), дарсда фойдаланиладиган методлар, дарснинг тури, дарс жараёнида фойдаланиладиган жиҳозлар, дарсдан кутилаётган натижалар, дарснинг бориши (ташкилий қисм, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, янги мавзунинг баёни, янги мавзуни мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш) келтирилиши тавсия этилади. Методик қўлланмада тегишли мавзуни ўтиш бўйича ўқитувчи учун қўшимча маълумотлар ҳам берилиши мумкин. Чунки дарсликка мураккаб мазмундаги матнлар берилмайди. Лекин ўқитувчи мавзу мазмунини чуқурроқ англаб олиши учун у кўпроқ маълумотларга эга бўлиши керак. Кези келганда иқдидорли ўқувчилар эътиборига шу қўшимча маълумотларни ҳам ҳавола қилса бўлади.

Математика бўйича методик қўлланмадан булардан ташқари, тегишли мисол ва масалаларни ечиш усуллари ҳам кўрсатиб берилиши мумкин.

 

  1. 6. Таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни ва
    ахборот-коммуникацион технологияларни татбиқ этиш

 

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш асосий вазифаларидан бири сифатида кўрсатилган.

Ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакли бўлган дарснинг самарадорлиги уни қандай ташкил этилишига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида, дарсда фойдаланиладиган таълим методларининг уйғунлигини таъминлашни талаб этади. Бунинг учун дарс жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар орасида ҳамкорлик, ўзаро мулоқот қилиш ва ижодий фаоллик кўрсатиш учун қулайлик яратиши керак. Шунинг учун ҳам бошланғич таълим олдига янги мақсадларнинг қўйилиши дарснинг янги структурасини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Шу билан бир қаторда, бошланғич таълим жараёнига самарадорлик даражаси илмий жиҳатдан асосланган инновацион педагогик технологияларни татбиқ этиш зарурияти кучаймоқда.

«Иннoвация» инглизча «Innovation» сўзидан oлинган бўлиб, «янгилик» деган маънoни билдиради. Иннoвациoн технoлoгиялар орқали педагoгик жараёнга, ўқитувчи ва ўқувчи фаoлиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш амалга oширилади. Иннoвациoн технoлoгияларни амалга oширишда интерфаoл метoдлардан фoйдаланилади.

«Интерфаoл» инглизча «interactive» сўзидан oлинган («inter» – «ўзаро», «act» – «ҳаракат») бўлиб, «ўзарo ҳаракат қилмoқ» деган маънoни билдиради. Интерфаoл метoдларнинг ўзига хoслиги шундаки, улар фақат ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаoлият кўрсатиши oрқали амалга oширилади.

Бошланғич синфларда дарсларнинг самарадoрлигини oшириш учун ўқувчиларни ялпи ўқитиш билан бир қатoрда, индивидуал ва кичик гуруҳларда ўқитишни ташкил этиш мақсадга мувoфиқ. Ўқувчиларнинг билиш фаoлияти индивидуал тарзда ташкил этилганда улар ўқув материалларини мустақил ўзлаштирадилар. Ақлий ривoжланиши, қизиқиши, эҳтиёжи, иқтидoри, билимларни ўзлаштириш даражаси ҳисoбга oлинган ҳoлда тузилган ўқув тoпшириқларини ўқувчилар мустақил бажарадилар ва улар ўз билиш фаoлиятларининг субъектига айланадилар.

Ўқувчилар тoпшириқларни индивидуал бажариш жараёнида уларнинг ақлий фаoлияти жалб этилади, ўз билими, кучи ва қoбилиятига бўлган ишoнч oртади. Бунинг натижасида ҳар бир шахс ўз имкoнияти даражасида ривoжланади. Шу тарзда ташкил этилган билиш фаoлиятида вақтдан унумли фoйдаланилади. Пирoвард натижада таълим самара-дoрлиги oртади. Таълимнинг замoнавий педагогик технoлoгияларидан фoйдаланиб ўтиладиган дарсларда ўқувчиларнинг билиш фаoлияти индивидуал тарзда ташкил этилади.

Педагогик технология деганда, таълим функциясини амалга оширишдаги санъат ва маҳорат тушунилиб, у жуда қулай усуллар асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга асос бўлади.

Педагогик технологиялар дарсларни ўтишда таълим самарадорлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараёнини шакллантиради, ўқувчиларда мавзуни ўрганишга иштиёқ ва қизиқишни оширади, билимларни мустаҳкамлаш, ўзлаштириш, улардан  амалиётда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиради.

Бошланғич синфларда дарсларни дидактик ўйинлардан фойдаланиб ўтишнинг самараси беқиёс каттадир. Ўйин бошланғич синф ўқувчиларида, маълум сифатларни шакллантириш учун  қўлланиладиган усулдир. Ўйин воситасида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш жараёни қулайлашади, турли хил нарсалар билан муносабатда бўлишга ўрганади, шунингдек, уларда муомала маданияти шаклланади.

Дарсларни дидактик ўйинлар воситасида олиб бориш болаларнинг ақлий фаолиятга тезроқ киришишлари ва адаптация ҳосил қилишларига ҳам кўмак беради. Янги дарс бошланишида ёки ўтган дарсни мустаҳкамлаш пайтида дидактик ўйинлардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мумкин.

Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билув фаолиятининг компонентларини босқичма-босқич шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳар бир дарс ўқитувчи томонидан лойиҳалаштирилиши, таркибий қисмлари аниқ чегараланган бўлиши зарур. Дарсда ўқитувчи ҳар бир ўқувчи билан ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик ўрната олиши, диалогга киришиши учун қулай шароит яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Бошланғич таълим самарадорлигини ошириш учун ўқувчиларни ўйин фаолиятидан ўқув-билув фаолиятига ўтишларини таъминлашга хизмат қиладиган инновацион методлар мажмуини яратиш талаб этилмоқда. Дидактик ўйинлар бошланғич таълимда ўқитишнинг муҳим методи сифатида алоҳида мавқе эгаллаши керак.

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг асосий талабларидан бири ахборот технологияларини таълим жараёнига кенг татбиқ этиб, ўқувчиларни мустақил билим олишга, эркин фикрлашга ўргатишдан иборатдир. Шу мақсадда мактабларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, мактаблар компьютер ва бошқа техника воситалари билан таъминланди. Буларнинг барчаси таълим самарадорлигини оширишга қаратилгандир.

Ҳозирги вақтда педагог кадрларни ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича малакаларини ошириш ишлари кенг йўлга қўйилган. Ҳар бир педагог ўз касбий фаолиятида компьютер имкониятларидан эркин ва фаол фойдаланишни, дарс жараёнида татбиқ  қилишини  назарда тутади. Педагогларнинг ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш бўйича тайёргарлиги бир неча компонетларни ўз ичига олади. Улардан бири ахборот-комуникацион технологиялардан фойдаланиш асослари ва уларни касбий фаолиятда қўллаш методикасини эгаллаш ҳисобланади.

Товушлар ва мультимедиялар билан ишлаш мультимедия воситалари деб аталадиган махсус техник ва ускунавий асбоблар ёрдамида амалга оширилади, “Мультимедия” атамаси “кўп тармоқли муҳит”, “мультимуҳит” маъноларини англатади. Мультимедия деганда, турли шаклдаги маълумотларни қайта ишловчи воситалар мажмуаси тушунилади. Электрон қўлланма энг биринчи навбатда бу – янги ўқув маълумотларни намойиш этиш, анъанавий таълим усулида чоп этилган қўлланмаларни мазмунан тўлдирувчи, кўргазмали воситаларга анимация берувчи, мавзуни аудиовизуал (кўриш ва эшитиш) тўлдирувчи, эгалланган билим ва кўникмаларни текшириб кўришга имкон берувчи компьютер-информацион дастурий восита бўлиб, унда мультимедия имкониятларидан кенг фойдаланилади. Деярли ҳар бир таълим муассасаси кутубхоналарида мультимедия принципларига асосланган электрон маълумотномалар, энциклопедиялар, таржимонлар ва луғатлар мавжуд. Бошланғич синф ўқитувчилари электрон энциклопедиялардан очиқ дарслар давомида самарали фойдаланишлари керак.

Дарс жараёнида қуйидаги турдаги ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланишга эътибор берилади:

– янги мавзуни баён этиш ёки мустаҳкамлаш учун слайдлар;

– айрим мавзуларни баён қилиш учун ҳар бири 5–10 минутли бўлган мультимедиялар;

– деярли барча мавзуларни баён қилиш учун ҳар бири 5–10 минутли бўлган мультимедиялар;

– турли машқларни, амалий топшириқларни бажаришга мўлжалланган ўйинли мультимедиялар.

Булардан ташқари, ўқувчилар мустақил шуғулланишлари учун электрон дарсликлар яратиш кўзда тутилади. Электрон дарсликда айрим муҳим мавзулар ёки деярли барча мавзулар баёни, ундаги машқлар, топшириқлар, тестлар мультимедия орқали берилади. Унда турли машқлар, топшириқлар ва тестлар ўйинли мультимедиялардан иборат бўлади.

Электрон дарсликлар ўқувчиларни билим олишга қизиқтиради, ўзлари устида мустақил ишлашга ўргатади, бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишга ёрдам беради.

Бошланғич таълим жараёнида мультимедиядан фойдаланиш ўқитувчига:

– дарсни замонавий тарзда моделлаштириш;

– билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумот ва ахборотларга эга бўлиш;

– назарий ва мустақил ишлашни тайёрлаш имконини беради.

Бошланғич таълим жараёнида мультимедиядан фойдаланиш ўқувчиларга:

– фанга қизиқиш уйғотиш, ўз билимларини назорат қилиш ва мустаҳкамлаш;

– энциклопедик кўринишдаги ахборотларни тезкор олиш;

– мавзуни ўрганишда ўзи учун қулай бўлган тезлик ва ўзлаштириш даражасини танлаш;

– замонавий ахборот-коммуникацион технологияларга жалб қилиш, уни эгаллаш ва унга доимий ишлашга бўлган эҳтиёжни шакллантириш имкониятларни беради.

Бошланғич синфларда ўқув фанлари бўйича мультимедияга асосланган дарс ишланмаларини ўқитувчи томонидан тайёрлаш жуда катта меҳнатни талаб этади. Бу ишларни ўқитувчиларнинг ҳаммаси ҳам уддалай олмавермайди. Шунинг учун мультимедияга асосланган дарс ишланмаларини марказлаштирилган ҳолда тегишли мутахассислар томонидан тайёрлаб берилиши мақсадга мувофиқ.

Мультимедияга асосланган дарс ишланмаларини марказлаштирилган ҳолда тайёрлаш ахборот-коммуникацион технологияларни биладиган, яъни мультимедияни тайёрлай оладиган мутахассислари билан шу ўқув фанининг мутахассислари биргаликда амалга оширилиши керак. Бунинг учун фан мутахассиси  ахборот-коммуникацион технологиялардан, мультимедияни тайёрлаш технологиясидан етарли даража хабардор бўлиши керак. Бунда фан мутахассиси тегишли дарс учун мультимедияга асосланган дарс ишланмасининг сценарийсини тузиб бериши, мультимедияни тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этиши керак.

Мультимедияга овоз бериш учун ҳам махсус мутахассислар жалб қилиниши, овоз равон ва тушунарли тарзда берилиши, ўқувчиларнинг диққатини жалб қила оладиган даражада бўлиши зарур.

Ўқув топшириқларини мультимедиали воситалар ёрдамида ўқувчиларга тақдим этиш бир қадар қулайликлар туғдиради. Чунки мультимедиали воситалар ўқувчиларнинг мустақил фаолият кўрсатишларини таъминлашга хизмат қилади. Ҳар бир ўқувчини ўқитувчи ҳамда синфдошлари билан мулоқотга киришиш, ҳамкорлик қилишга ундайди.  Бундай вазиятларда мультимедиали воситалар алоҳида дидактик функцияни бажаради.

 

  1. 7. Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш

 

Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашда бошланғич таълим битирувчиларига ДТСда белгиланган мажбурий минимал талаблардан ҳамда ўқув дастурида белгиланган ўқувчилар эгаллашлари мумкин бўлган талаблардан келиб чиқилади. ДТСда белгиланган талаблар мураккаблик даражасига кўра ўқув дастуридаги талабларнинг тахминан 56 фоизини ташкил этган бўлиши керак.

Қониқарли баҳо олиш учун ўқувчи энг камида ДТС талабларини тўлиқ бажаришлари ёки ўқув дастурида белгиланган талабларнинг энг камида 56 фоизини бажарган бўлиши зарур. Яхши баҳо олиши учун ўқувчи ўқув дастурида белгиланган талабларнинг 71–85 фоизини бажарган бўлишлари керак. Ўқув дастурида белгиланган талабларнинг 86–100 фоизини бажарган ўқувчиларга аъло баҳо қўйилади.

ДТСда белгиланган талабларнинг бажарилишини назорат қилиш бошланғич таълим якунида амалга оширилади. Лекин бошланғич таълим якунида битирувчилар ДТС талабларини бажаришлари учун бу талаблар ўз вақтида тегишли синфда тегишли мавзу ўтилганда бажарган бўлишлари зарур. Шунинг учун ушбу концепциянинг 5-бандида келтирилганидек, ДТСда бошланғич таълим битирувчилари учун белгиланган мажбурий минимал талаблар асосида 1–4-синфларда ҳар бир мавзу бўйича ўқувчилар эгаллашлари шарт бўлган талаблар ишлаб чиқилади. Ҳар бир синф ўтиладиган ҳар бир мавзу учун ишлаб чиқилган мажбурий минимал талаблар ДТС талаблари сифатида эътироф этилади. Таълим жараёнида ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашда ҳар бир мавзу учун белгиланган ДТС талабларининг барча ўқувчилар томонидан бажарилиши назоратга олинади. Оралиқ ёки йиллик назорат ишларини ўтказишда назорат иши топшириқларидан 50–60 фоизи ДТС талаблари даражасида, қолганлари ДТС талабларидан юқори даражада, лекин ўқув дастури талаблари доирасида бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўтказилган назорат ишида фақат ДТС талабларидаги топшириқлар бажарилса қониқарли баҳо қўйилади. Назорат ишида яхши ва аъло баҳо олиш учун ДТС талабларидаги топшириқлардан ташқари бошқа топшириқлар ҳам тегишли даражада бажарилган бўлиши керак.

Ўқувчиларнинг 1-синфдан бошлаб камида ДТС талабларини ҳар бир мавзу бўйича, ҳар бир чорак бўйича, ҳар бир синф бўйича ўз вақтида бажара боришлари бошланғич таълимни битиришларида ДТСда белгиланган барча талабларни бажаришлари учун кафолат бўлади. Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашда бундай ёндашув таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

  1. Ўқувчиларнинг иқтидорлик даражаларни аниқлаш ва
    иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш

 

Мактабга илк қадам қўйган ҳар бир соғлом бола қайсидир йўналишда лаёқатга эга бўлади. Болалардаги лаёқатларни ташхислаш орқали амалга оширилади. 1-синфда таълим олишга киришган болаларнинг мавжуд лаёқатлари билимдонлик даражаларини белгилайди. Ўқувчилар лаёқатлилик даражаларини ўзларини билимдонликлари орқали намоён қиладилар. Ўқувчидаги лаёқат ривожлантириб борилса, бу лаёқат иқтидорликка айлана боради. Иқтидорлилик ҳақида гапирилганда тенгдошларига нисбатан юқори идрок этиш, ижодий фикрлаш даражасига эга бўлган ўқувчи тушунилади.

Мактаб психологлари тегишли ўқитувчи билан ҳамкорликда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳар бир синфда ўқувчиларнинг иқтидорлик даражаларини аниқлаш бўйича ташхислашни амалга оширадилар.

Ташхис натижаларига кўра иқтидорли деб топилган ўқувчилар ўз интеллектуал потенциалларини мунтазам ошира боришлари учун шарт-шароитлар яратилади. Иқтидорли ўқувчининг ота-онаси билан маслаҳатлашган ҳолда унга қизиқларига мос равишда улар билан қўшимча шуғулланиш ташкил этилади. Параллел синфлардан бир нечта шундай иқтидорли ўқувчиларни танлаб, уларни тегишли фан тўгаракларига жалб қилиш мумкин. Агар параллел синфлар 3 тадан ортиқ бўлса, параллел синфлардан иқтидорли ўқувчилар йиғиб, алоҳида иқтидорли ўқувчилар синфини ташкил этиш мумкин.

Иқтидорли ўқувчиларга асосий дарсликдан ташқари қўшимча адабиётлар билан шуғулланиш йўлга қўйилади.

 

  1. 9. Ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш

 

Мактабда ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштиришида, уларни таълим олишга қизиқтиришда ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳар бир ўқувчи томонидан ДТСда белгиланган талабларнинг бажарилишини таъминлашда тегишли синф учун ҳар бир ўқув фанидан ҳар бир мавзу бўйича белгиланган ДТС талаблари ҳар бир ўқувчининг ота-онасига ҳам етказилиши мақсадга мувофиқ. Ота-она ҳар куни фарзанди қайси ўқув фанидан қайси мавзуни қай даражада ўзлаштириши шарт эканлигини билиши лозим. Шу йўл билан ота-она фарзандининг ДТС талаблари даражасида ёки ундан юқори даражада билим олаётганлигини назорат қилишига имкон яратилади. Бу билан фарзанди камида ДТС талабларини бажаришлари учун ота-онага ҳам масъулият юклатилади. Шу орқали ота-оналарнинг ўқитувчи билан мунтазам ҳамкорликда фаолият кўрсатишга ундайди.

Айниқса, назорат ишининг натижасига кўра ДТС талабларининг бажарилмаганлиги маълум бўлган тақдирда, бу талабларнинг бажарилишига эришиш учун ўқитувчи ота-она билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишлари зарур бўлади. Улар ўқувчи билимидаги бўшлиқларни тўлдириш тадбирларини биргаликда амалга оширадилар.

ДТС талабларини мунтазам бажармаётган ўқувчининг ота-онаси билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ҳолда, фарзандининг билим олишига бефарқ бўлган ҳолда мактаб маъмурияти маҳалла қўмитасига мурожаат қилади. Мактаб маъмурияти маҳалла қўмитаси билан ҳамкорликда фарзандининг таълим-тарбиясига бефарқ бўлган ота-онани тартибга чақиради ёки қонун доирасида тегишли чоралар кўради.

Иқтидорли ўқувчи билан шуғулланишда ҳам ўқитувчи унинг ота-онаси билан ҳамкорликда иш юритади.

 

  1. 10. Бошланғич синф ўқувчиларининг саломатлиги

 

Ўқувчиларнинг саломатликлари таълим самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардандир. Ўқувчиларнинг ўқиш ва дам олишларини ташкил этишда, ўқув дастурлари ва таълим воситаларининг мазмунини аниқлашда, боланинг ёши билан боғлиқ тарзда жисмоний ҳамда ақлий ривожланишидаги морфофункционал ҳамда психофизиологик хусусиятларни аниқ ҳисобга олиш лозим.

Маълумки, болаларни мактабга тайёрлаш жараёнида уларнинг руҳияти ва жисмида сифат ўзгаришлар содир бўлади. Бола имкониятларининг кенгайиши натижасида унинг идроки, диққати, тафаккури ҳамда ақлий- интеллектуал тараққиёти тезлашади. Бу даврда болалар организмида толиқиш вужудга келади.

Болаларнинг ривожланишида 9-10 ёш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бу даврда уларнинг тараққиётида тизимли характердаги изчил интеграция жараёни бошланади. Таълим жараёнини ташкил этишда худди шу асосга таяниш бошланғич синф ўқувчиларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда педагогик жараён самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятта эга.

Шу билан бир қаторда, мактаб ёшидаги болалар ўзларининг психо-физиологик ривожланишлари билан алоҳида ажралиб турадилар. Бу ўз навбатида, таълим жараёнида уларга алоҳида ёндашувни тақозо қилади. Шу асосга кўра ҳафталик ўқув юкламаси максимум қуйидагича бўлиши мумкин: ҳафта давомида фақат икки марта кунига беш соатдан, қолган уч кун эса 4 соатдан ошмаслиги лозим. Ўқув синфлари санитария ҳамда гигиена меъёрларига қатъий амал қилинган тарзда жиҳозланиши, ёруғлиқ, иссиқлик ва тозалик меъёрида бўлиши, мунтазам шамоллатиб турилиши лозим. Барча ўқув биноларида ўқув мебеллари болаларнинг бўйига, уларнинг ўтириш ва ҳаракатланиш меъёрларига мос келиши керак.

 

  1. 11. Бошланғич синф ўқитувчиси

 

Бошланғич таълимнинг самарадорлигини таъминлашда ўқитувчининг шахсий сифатлари ва педагогик маҳорати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бошланғич синф ўқитувчиси барча психологик-педаогик воситаларни қўллаган ҳолда, ўқувчиларда яхлит тарздаги ўқув фаолиятини шакллантира олиши керак.

Замонавий таълим назариясида ўқитувчининг мавқеи ўқув-тарбия жараёнининг бошқарувчиси сифатида тавсифланган. Демак, ўқитувчи, шу жумладан, бошланғич синф ўқитувчиси пеадгогик жараённи тўғри бошқара билиши учун чуқур билим ва касбий компетенцияга эга бўлиши лозим. Ўқитувчи кўп жиҳатдан ўқувчи учун ўрнакдир. Шунинг учун ҳам, у биринчи навбатда, уларни ўзига жалб эта олиши керак.

Шахсга йўналтирилган ҳамда компетенциявий ёндашувга асосланган бошланғич таълимни ташкил этишни назарда тутган ҳолда ўқитувчининг шахсий сифатлари, касб маҳорати ҳамда билим даражасини ташхислаш асослари ишлаб чиқилиши зарур. Ташхислаш натижалари асосида бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улар малакасини узлуксиз ошириш мазмуни ва технологиялари такомиллаштирлиши лозим.

Ўқитувчининг касбий маданияти ва етуклигини кўрсатувчи муҳим омиллардан бири унинг кийими ҳисобланади. Педагог кийимининг тўғри танланиши  ўқувчиларда ёқимли тасаввурлар ҳосил қилиш имконини беради. Чунки ўқитувчининг костюми унинг касбий етуклиги ва шахсий сифатлари: тартиблилиги, шайланганлиги, жиддийлиги, озодалиги, тарбияланганлиги, маданиятлилигини ифодалашга хизмат қилади. Бу эса унинг касбий фаолиятини амалга оширишда қулайлик туғдиради. Шунинг учун ҳам ўқитувчиларнинг кийиниш қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш лозим.

Замонавий ўқитувчининг имижи унинг касбий муваффақиятларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.  Ўқитувчининг имижи унинг хатти-ҳаракатлари, ташқи қиёфаси, одатлари, гапириш мароми, менталитети асосида ўқувчилар, касбдошлари, умуман атрофдагиларнинг ҳосил қилган тасаввурлари демакдир. Бошланғич синф ўқитувчисининг ташқи қиёфасида қуйидагилар яққол намоён бўлиши керак: ўқувчиларни севиши, ўз ишига қизиқиши, ўз сезгиларига асосланган ҳолда онгли тарзда касбий фаолият моделларини танлай олиши, ўқувчиларнинг эҳтиёжларини билиши, мазкур эҳтиёжларни муносиб баҳолай олиши, ўз ўқувчилари ва атрофдагилар билан самарали алоқа ва ҳамкорлик ўрната олиши, улар билан дўстона муносабатда бўлиши, зарур вазиятларда ўқувчиларни қўллаб-қувватлаши, ўқувчилар билан диалог ва мулоқотга киришиш йўлларини яхши билиши, ўзига ишониши ва фаолияти натижаларини юқори даражада баҳолай олиши, ўқувчиларга ва атрофдагиларга меҳрибон бўлиши, уларни қадрлай олиши, ижтимоий-шахсий масъулиятга эга бўлиши лозим.

 

  1. Концепцияни ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари

 

Бошланғич таълим концепциясида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун қуйидаги чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади:

  1. Бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишида илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.
  2. Бошланғич таълим мақсадларидан ҳамда ҳар бир ўқув фанининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандарлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш механизмини тайёрлаш.
  3. Ҳар бир ўқув фанидан ишлаб чиқилган компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандарлари асосида ўқув дастурларини такомиллаштириш.
  4. Ҳар бир ўқув фанидан ишлаб чиқилган компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандарлари лойиҳаларини ўқув дастурлари билан биргаликда тажриба-синовдан ўтказиш, тажриба синов натижалари асосида ДТС ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш.
  5. Дарсликларни компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС ва такомиллашган ўқув дастурларига мувофиқлаштириш.
  6. Таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг кўламда жорий этиш.
  7. Ҳар бир ўқув фанидан ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.
  8. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тавсиялар тайёрлаш.
  9. Бошланғич синф ўқитувчисининг касбий маҳорати, кийиниш маданияти ва имижига қўйиладиган талаблар мажмуини ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мундарижа

 

Кириш …………………………………………………………………………………………….. 2

  1. Бошланғич таълимнинг мақсад ва вазифалари …………………………………. 3
  2. Бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг

илмий-педагогик асослари ……………………………………………………………… 4

  1. Бошланғич таълим мазмуни ………………………………………………………………7
  2. Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим

стандартларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш ….. .10

  1. Ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш ………………………………… ..11
  2. Таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни ва

ахборот-коммуникацион технологияларни  татбиқ этиш …………………15

  1. Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш ……………………………. 19
  2. Ўқувчиларнинг иқтидорлик даражаларни аниқлаш ва

иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ………………………………………………. 20

  1. Ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш …………………………………. 20
  2. Бошланғич синф ўқувчиларининг саломатлиги ………………………………..21
  3. Бошланғич синф ўқитувчиси …………………………………………………………. 22
  4. Концепцияни ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари ………………………… 23

 

 

 

 

Тузувчилар: п.ф.д, проф. Р.Г.Сафарова, п.ф.д., проф. Б.С.Абдуллаева,

физ.-мат.ф.н. А.Д.Баҳромов, Н.Т.Ахмедова, Ф.Р.Юсупова

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *