Maktab ustavi.

Maktab ustavi

Ромитан туман хокимлиги ва халк таълими булими томонидан

тасдикланган .

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. 1-умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим соҳасига оид фармонлари, қарорлари, жумладан 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сонли “Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги 5-сонли, 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли ҳамда 2004 йил 9 июлдаги “2004-2009 йилларда мактаб таьлимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321- сонли, 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли, 2007 йил 30 мартдаги “Халқ таълими муассасаларининг молиявий – иқтисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 63-сонли қарорлари асосида ташкил қилинган бўлиб, ўз фаолиятида юқоридаги ҳужжатларга, Ҳукуматнинг, Халқ таълими вазирлигининг таълим-тарбияга оид қарор, фармойиш, буйруқ ва кўрсатмаларига ва мазкур Уставга амал қилади.
1.2. 1-умумий ўрта таълим мактаби узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга I-IX синф ҳажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муасасасидир.
1.3. 1-умумий ўрта таълим мактаби халқ таълими тизимидаги мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат герби тасвири туширилган муҳрга, штампига эга.
1.4. 1-умумий ўрта таълим мактаби умумий ўрта таълим муассасасини аттестация ва аккредитация қилиш натижасига кўра давлат тест маркази ҳузуридаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва аттестация бошқармаси ўтказган аттестация натижаларига кўра халқ таълими тизимининг бошқарув идорасининг розилиги билан маҳаллий ҳокимият қарорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошқа турига ўзгартирилиши мумкин.

1.5. 1-умумий ўрта таълим мактаби Бухоро вилояти, Ромитан шаҳри, Чорикулбой кучаси 1-уйда жойлашган.

II. 1- УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. 1-умумий ўрта таълим мактабининг асосий мақсади ўқувчиларни Давлат таълим стандартларига мувофик ўқитиш ва тарбиялаш, шахсни таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришдан иборат.
2.2. Таълимнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур ҳажмини беради, улардаги ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради ҳамда уларга таълимнинг кейинги босқичини онгли равишда мустақил танлашга кўмаклашади.
2.3. 1-умумий ўрта таълим мактаби таълим-тарбия ишларини ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширади, ўқувчиларни ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари ва қўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратади.
2.4. Бола ҳуқуқларини таъминлаш, унинг қадр-қийматини эъзозлаш, болага дўстона муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мактабнинг асосий вазифалардан биридир.
2. 5. 1-умумий ўрта таълим мактабининг асосий вазифалари:
ўқувчининг қайси миллатга, динга, ирқга мансублигидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар умумий ўрта таълим олиш учун имкониятлар яратиб беради:
таълимнинг узлуксизлигини, изчиллигини, инсонпарварлиги ва демократиклигини, илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлайди;
истеъдодли, қобилиятли, билимдон ёшларни қўллаб-қувватлайди, рағбатлантиради.
ўқувчиларга пухта билим ва кўникмалар беришда янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараённи ташкил этилади;
ўқувчиларда миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида миллий ғоя руҳида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтиради, уни ҳақиқий инсон, Ватанга садоқатли фуқаро сифатида шакллантиради:
ўқувчиларда мустақил Ўзбекистон Республикасига ва унинг Конституциясига содиқликни шакллантиради, Давлат рамзларига (байроғи, мадҳияси ва герби) ҳурматни, қатъий интизом ва Фан асосларини пухта эгаллашга сидқидилдан ёндашишни тарбиялайди.
2.6. 1-умумий ўрта таълим мактабида сифатли умумий ўрта таълим бериш асосида қуйидаги пировард натижаларга эришилади:
билимли, баркамол, маданиятли шахсларни шакллантириш, уларни оила, жамият, давлат олдидаги масъулиятни тўла англайдиган ва эгаллаган билимларни ҳаётга татбиқ эта биладиган шахс сифатида камол топтириш;
ахлоқан пок, жисмонан бақувват, Ватанга садоқатли, изланувчан фидойи инсон, ўзининг мустақил фикрига эга, ташабускор соғлом авлодни етказиб бериш;
мактабда таълим-тарбия олувчиларни ўрта махсус таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари учун тайёрлаб боришдан иборатдир.

III. МАКТАБ ТАЪЛИМ -ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ
ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3. 1. Мактабдаги таълим жараёни умумтаълим дастурининг икки босқичига мувофиқ амалга оширилади:
а) бошланғич таълим I – IV синфлар
б) умумий ўрта таълим I– IX синфлар
3.2. Бошланғич таълим:
ўқувчиларнинг ўқиш, ёзиш, ҳисоблашга оид дастлабки билим кўникмаларини, назарий фикрлаш элементларини, нутқ ва хулқ маданий асосларини шакллантиради, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга асос яратади.
3.3. Биринчи синфга 7 ёшли ўғил-қизлар тўла ва 6 ёшли болалардан эса руҳан ва жисмонан тайёр, тиббий-педагогик комиссия ва мактаб руҳшунослик хизмат кўригидан ўтган болалар халқ таълими бўлимидаги ташхис комиссиясининг хулосасига биноан қабул қилинади.
3.4. 1-умумий ўрта таълим мактаби таълими Ўзбекистон Республикаси ХТВ томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
3.5. 1-умумий ўрта таълим мактабидаги таълим тили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ белгиланган.
3.6. Давлат таълим стандартлари талаблари доирасида ўқув дастурини ўзлаштира олмаган ўқувчиларга ёрдам кўрсатиш учун бошланғич ва V-IX синфларда педагогик қўллаб-қувватлашнинг турли шакллари (коррекция синфлари, тенглаштирувчи синфлар ва ҳоказо), руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бор болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун махсус синфлар ҳамда уйда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.
3.7. Мактаб ўқувчиларига олий маълумотли тиббий ходим ва урта махсус маълумотли хамшира тиббий хизмат кўрсатади.
3.8. Мактабда ўқувчиларни синфдан-синфга кўчириш, якуний аттестацияларни ўтказиш Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар (низом, йўриқнома)га асосан амалга оширилади.
3.9. Ўқувчиларни тиббий комиссия хулосасига асосан синфдан-синфга кўчириш ёки якуний аттестациядан озод қилиш масаласи Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма буйруғига асосан ҳал этилади.
3.10. Ўқувчиларга мактабни тамомлаганлиги ҳақидаги хужжатларнинг бериш тартиби, якуний аттестациянинг белгиланган тартибидан истиснолар Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
3.11. Мактабнинг якуний аттестациялардан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома, таълимда алоҳида муваффақиятларга эришганларга имтиёзли шаҳодатнома топширилади.
3.12. Туман хокимининг 2005 йил 23 июлдаги 554-сонли карори билан тасдикланиб, мактаб худуди килиб белгиланган Гулистон, С.Рахимов, Ибн Сино, Янгиобод, Чорикулбой, Хайробод, Шифокор кучалари, «Хужалар», «Араблар» кишлокларида яшовчи мактаб ёшидаги I-IX синфларда ўқиши лозим бўлган барча болаларни мажбурий таълим олишга тўлиқ жалб этишни амалга оширади.
3.13. Мактабдаги дарснинг ўқув чораги ва ўқув йилининг давом этиш муддати, кунлар ва ҳафталар бўйича дарслар жадвали, синфларнинг тўлдирилиши ва ўқувчиларга бериладиган ўқув юкламалари умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.
3.14. Мактабда ўқув йили 1 сентябрдан бошланади ва 31 августда тугайди. Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари 2 сентябрда бошланади ва 25 майда тугайди.
Ўқув йилидаги ўқув машғулотлар 4 чоракка (2 ярим йилликка) бўлинади, уларнинг бошланиши ва охири ўқув режаси билан белгиланади. Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари амалий машғулотларни ҳисобга олмаганда 34 ҳафта, 1-синфларда эса 33 ҳафта давом этади, уларга мактаб педагогика кенгаши қарори билан февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида бир ҳафта таътил берилади. Амалий мехнат машгулотлари 5-6 синфларда 6 кун, 7 синфда 10 кун, 8 синфда 16 кун 4 соатдан утказилади.
Ўқув йили давомида кузги – 4 ноябрдан 11 ноябргача (8 кун), қишки -31 декабрдан 10 январгача (10 кун), баҳорги – 22 мартдан 31 мартгача( 10 кун) таътиллар камида 30 календар куни қилиб белгиланади ва Халқ таълими вазирлигининг буйруғи (таянч ўқув режасини тасдиқлаш вақтида) билан тасдиқланади.
Ёзги таътил ўқув йили машғулотлари (имтиҳонлари) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади.
3.16. Мактабда ўқув ишлари ва машғулотлари, байрам кунлари ўтказилмайди.
1 январ – Янги йил
8 март – Хотин-қизлар куни
21 март – Наврўз байрами
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
1 сентябр – Мустақиллик куни
1 октябр – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
8 декабр – Конституция куни
Рамазон ва Қурбон Ҳайити байрамларининг 1-куни.

3.17. Кундалик ўқув машғулотлари сони ва тартиби мактаб директори томонидан тасдиқланган дарс жадвали билан белгиланади. Дарслар орасида танаффусларнинг давом этиши ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ва иссиқ овқат тановул қилишларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Мактабда дарслар барча синфларда 45 дакикагача, укув хафта 6 кун давом этади. 1-дарс 8.30 да бошланади.Дарслар орасидаги танаффус куйидагича белгиланади.
1-2-дарс соатидан кейин – 10 минут
3-4-дарс соатидан кейин – 20 минут
5-дарс соатидан кейинги танаффуслар – 10 минут
3.18. Биринчи синф ўқувчиларига уй вазифаси бериш мажбурий эмас. II-IX синф ўқувчиларига педагогик талаблар ва ҳар бир боланинг шахсий хусусияларини ҳисобга олган ҳолда уй вазифалари берилади.
3.19. Мактаб ўқувчиларининг билимлари Халқ таълими вазирлиги томонидан 2006 йил 10 июндаги 152-сонли бууйруги билан тасдиқланган баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
3.20. Мактаб учун иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш, ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш, иқтидорли ўқувчилардан ташкил қилинган ихтисослаштирилган синф ўқувчилари махсус, шу жумладан муаллифлик (вариатив) ўқув дастурлари ва якка тартибдаги дастурлар асосида таълим олишлари мумкин.
3.21. Мактабдаги синфдан ташқари машғулотлар ва тўгарак ишлари ўқувчилар ва ота-оналар ҳоҳиш истакларини, ўқувчиларни қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

IV. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

4.1. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
— давлат стандартларига мувофиқ бепул умумий таълим олиш;
— ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;
— таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш;
— турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
— ўқув шаклини мустақил танлаш;
— қўшимча (факультатив) таълим олиш хизматидан фойдаланиш;
4.2. Мактаб ўқувчилари:
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, миллий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш, республиканинг муносиб фуқароси бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Герби, Байроғи ва Мадҳиясини билиш ва ҳурмат қилиш, улар билан боғлиқ бўлган маросимларни адо этиш;
— таълим муассасаларининг устави ва ички тартиби қоидаларини сўзсиз бажаришлари;
— Давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;
— мактабга дарс жадвали асосида ўз вақтида келиши, барча дарсларда иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари;
— ўқув жараёни учун керак бўлган барча жиҳозларни, кундалик дафтари, дарслик, ўқув қўлланмалари, дафтарларини тўлиқ олиб келишлари;
— мактабда кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя килишлари;
Кизлар:
— тиззадан юкори булмаган кук рангли матодан тикилган куйлак ва ок матодан тикилган фартук, мавсумга караб туфли . Тоза хамда дазмолланган булиши лозим. Сочлар таралган ва лента такилган булиши керак.
Угил болалар:
— кора рангли котюм- шим, ок рангли куйлак, мавсумга караб туфли . Тоза хамда дазмолланган булиши лозим. Узини тартибга келтирган.Сочи калта килиб олинган булиши лозим.
— ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари;
— ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириб ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтиришлари;
— мактаб ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатишлари;
— мактаб ва жамоат мулкини авайлаб асрашлари талаб этилади.
4.3. Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги мураккаб вазиятларни ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мактабда адолат комиссияси . Унда ота-оналар томонидан ёзма ёки оғзаки ҳолда берилган аризалар кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
4.4. Жамоат тартиб қоидаларини бузган, мактаб жиҳозларини ва мулкини ишдан чиқарган, тизимли равишда ўқитувчилар ва мактаб раҳбариятининг шахсиятига тегадиган хатти-ҳаракатлар содир этадиган ўқувчига нисбатан маҳалий ҳокимлик қошидаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссияси билан келишган ҳолда тегишли чоралар қўлланилади.
4.5. Айрим фанлар бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш синфларида ўқиб мунтазам равишда қониқарсиз баҳоларни олаётган ўқувчилар оддий умумий таълим синфларига ўтказилиши мумкин.
4.6. Мактабда амалдаги қонунчиликка асосан «Камалак» ўқувчилар уюшмаси ва «Камолот» ЕИХ фаолият кўрсатади.

V. МАКТАБ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАРИ

5.1. Мактаб ишига тегишли маълумотга, касб тайёргарлигига эга бўлган кадрлар, мактаб эҳтиёжига кўра, директорнинг буйруғи асосида, шартномага биноан қабул қилинади;
5.2. Педагогик ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифалари, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” Қонуни ва Меҳнат кодекси билан белгиланади.
5.3. Мактаб педагогик ходимлари:
— педагог-ўқитувчи ўзи дарс берадиган фанини яхши билиши;
— мактабда, жамоат орасида ўз билими, юриш-туриши, юксак манавий-ахлоқий фазилатлари, ички ва ташқи маданиятлилиги, намунавий турмуш тарзи, кийиниш одоби билан бошқаларга ўрнак бўлишлари;
— ижтимоий ҳаёт учун мақбул бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишлари;
— мактаб обрўси, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;
— касб маҳоратининг юксак даражада бўлиши, таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари;
— ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари, уларни мавжуд қонунларга, меҳнатга, ота-оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари;
— ўсиб-улғайиб келаётган ёш авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар, миллатлар ва эл-элатлар ўртасидаги тинчлик, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;
— ўзларининг касбий маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари талаб этилади.
5.4. Педагог-ўқитувчилар мактаб устави, ички тартиб қоидаларида белгиланган кийиниш маданияти талабларига амал қилишлари лозим.
Эркаклар:
— тўқ рангли шим, оч рангдаги кўйлак, тўқ рангдаги костюм, мавсумга қараб туфли, галстук – сипо, бежирим тикилган, тоза ва дазмолланган бўлиши керак. Ўзини тартибга келтирган, соч-соқоли олинган бўлиши лозим.
Аёллар:
— тиззадан юқори бўлмаган тўқ рангдаги юбка ва оч рангдаги кофта, тўқ рангдаги костюм, туфли (мавсумига қараб) – сипо, бежирим, ўта тор ёки кенг бўлмаган, ортиқча безаклардан ҳоли ва ранг-баранг бўлмаган, тоза ҳамда дазмолланган бўлиши лозим. Сочлар турмакланган, пардоз-андоз меoёридан ошмаган ва тақинчоқлар тақмасликлари керак.
• Ижтимиой хаёт учун мақбул бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишлари;
• Мактаб обрўси, таpлим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;
• Касб маҳоратининг юксак даражада бўлиши, таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари;
• Ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари, уларни мавжуд қонунларга, меънатга, ота-оналарга, маpнавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ъурмат руҳида тарбиялашлари;
• Ўсиб-улғайиб келаётган ёш авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар, миллатлар ва эл-элатлар ўртасидаги тинчлик, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари ва уларни зўровонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;
• Ўзларининг касбий маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари талаб этилади.
5.5. Мактаб таълим-тарбия ишларида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар амалдаги қонун ва қоидаларга биноан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади.
5.6. Мактабда ҳар бир фан йўналишида метод бирлашмалар тузилиб, улар режа асосида фаолият кўрсатади ва таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
1.Бошлангич таълим фанлари метод бирлашмаси
2. Филалогия йуналишидаги фан методбирлашмаси
3. Аник фанлар методбирлашмаси
4. Табиий фанлар метод бирлашмаси
5.Ижтимоий–гуманитар йуналишидаги фанлар метод
бирлашмаси
6. Синф рахбарлар метод бирлашмаси
5.7. Ўқитувчилар:
машғулот ўтказишга тайёргарлик кўради, ўз касбий малакасини мунтазам равишда оширади, мактабда ташкил қилинган услубий бирлашмаларнинг фаолиятида ва бошқа шаклдаги услубий ишларда иштирок этади;
мактаб Педагогик кенгаш ишида ва мактаб маъмурияти томонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этади;
мактаб Директори ва бошланғич касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвалига биноан мактаб бўйича навбатчилик қилади;
ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан доимий алоқада бўлади;

5.8. Мактаб ўқитувчилари ҳар 3 йилда ёки малака оширишга эҳтиёж туғилганда малака ошириш институтларида ўз касбий маҳоратларини ва малакаларини такомиллаштирадилар, ёш мутахассислар эса ўқув юртини битирганларидан кейин уч йилдан сўнг малака оширишдан ўтадилар.
5.9. Педагог ходимларнинг малака тоифалари малака комиссияси томонидан тузилган ва аттестация тўғрисидаги тегишли Низомга биноан ўтказилган аттестация натижаларига кўра белгиланади.
5.10. Мактаб педагог ходимлари: (1) мактаб Педагогик кенгашида, мактабнинг бошқа ички бирлашмаларда, (2) ишчилар жамоасининг умумий йиғилишларида қатнашиш йўли билан мактабни бошқаришда иштирок этадилар.
5.11. Мактаб педагог ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
(1) ўқувчиларга ўқитилаётган фаннинг ўзига хос хусусиятларини ва ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия бериш, (2) уларда умумий маданиятни шакллантиришга, ўқувчилар ихтисослаштирилган йўналишларни онгли равишда танлашига ва ўзлаштиришига кўмаклашиш,
(3) ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлаш.

VI. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ

6.1. Мактабда таълим-тарбия ишлари мазкур Уставнинг 1.1 (биринчи қисм биринчи бандида) кўрсатилган ҳужжатлар асосида олиб борилади.
6.2. Мактабни бошқариш демократия, ошкоралик, ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширилади. Мактаб жамоаси ўзига юклатилган вазифаларни ота-оналар, маҳалла қўмиталари, кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширади.
6.3. Мактаб педагогика кенгаши мактабни бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Мактаб директори ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.
6.4. Мактабда педагогик, методик, васийлик кенгашлари ҳамда ота –оналар қўмитаси Халқ таълими вазирлиги буйруқлари билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган тегишли Низомлар асосида шаклланади ҳамда фаолият кўрсатади.
6.5. Мактабнинг ўқув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни мактаб директори олиб боради.
Мактаб директори:
6.5.1. Мактаб директори М.Жумаева ўқув-тарбия жараёнига ва мактабнинг кундалик фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, мактабда таълим бериш (ўқув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, мактабнинг маъмурий-хўжалик (ишлаб чиқариш), молиявий ишини таъминлайди, мактабда хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш тартибини яратади.
6.5.2. Мактаб директори туман халқ таълими бўлими (ХТБ) мудирларининг тақдимотига кўра тегишли халқ таълими бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири) томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади. Мактаб директори иш фаолиятида бевосита туман ХТБ мудирига бўйсунади.
6.5.3. Мактаб директори меҳнат таътилида ёки вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда унинг вазифалари директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари зиммасига юкланиши мумкин. Бу каби ҳолларда вазифаларни ижро этиш директор буйруғи ёки объектив сабабларга кўра тегишли буйруқ чиқариш учун имкон бўлмаса туман ХТБ мудирининг буйруғи асосида амалга оширилади.
6.5.4. Мактаб директори ўз ихтисослиги бўйича олий маълумотга ва педагогик ёки раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга ҳамда тегишли аттестациядан ўтган камида 1-тоифали ўқитувчи бўлиши лозим.
6.5.5. Мактаб директори мактаб ичида ёки ундан ташқарида ўриндошлик асосида бошқа раҳбарлик лавозимларида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) ишлашига йўл қўйилмайди.
6.5.6. Мактаб директорининг мансаб вазифалари ўриндошлик асосида ижро этилиши мумкин эмас.
6.5.7. Мактаб директорига унинг ўринбосарлари бевосита бўйсунади. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида мактабнинг ҳар бир ходими ва ўқувчисига улар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани беришга ҳақли. Мактаб директори мактабдаги ҳар қайси бошқа ходим (унинг ўринбосари ёки бошқалар)нинг фармойишини бекор қилишга ҳақли.
6.5.8. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
I.Ташкилий педагогик ишлар
Умумий ўрта таълим мактаби директори Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва мактаб Уставига асосан мактаб фаолиятининг барча йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади, таълим муассасаси бошқаруви учун шахсан жавобгардир;
Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган намунавий устав асосида Мактаб уставининг ишлаб чиқарилишига, уни педагогик кенгашда муҳокама этилиб, қабул қилинишига, халқ таълими бўлимида тасдиқланишига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигидан рўйхатдан ўтказилишига шахсан масъулдир;

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва талабларига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига ҳамда 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасидаги тадбирларни ва умумий ўрта таълимнинг белгиланган давлат таълим стандартларига риоя этилишини амалга оширади;
таълим соҳасига оид амалдаги барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал билиши ва жамоа билан биргаликда уларни тўлиқ бажарилишини таъминлашга масъул;
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар банки (йиғма жилдлари)нинг яратилишини таъминлайди;
ўқитувчилар малака оширишини(қайта тайёрлашни) ташкил қилади:
лавозими бўйича мактаб педагогик Кенгашига раҳбарлик қилади;
мактабни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш учун шахсан масъулдир.
II. Ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишига раҳбарлик қилади;
дарс жадвалининг илмий, методик, педагогик-психологик талабларига риоя қилган ҳолда тузилишини таъминлайди ва бажарилишини назорат қилади;
таълим муассасасининг йиллик ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бажарилишининг мониторингини олиб боради;
ўқитувчиларнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-мавзувий, тарбиявий режа ва дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

фан ўқитувчиларининг йиллик педагогик юкламаларини тасдиқлайди ва бажарилишининг назоратини, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб борилишини назорат қилади;
ўқувчиларнинг мунтазам равишда давлат таълим стандартларига мувофиқ билим олишлари, кўникма ва малакаларга эга бўлишларини таъминлайди;
якуний ва босқичли имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув-тарбиявий тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
услубий бирлашма билан биргаликда, касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитувчиларга педагогик юкламаларини тақсимлайди ва буйруқ билан тасдиқлайди;
касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ходимларнинг меҳнат таътили жадвалини тузади ва тасдиқлайди;

III. Мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш бўйича вазифалар
1. Тўгараклар ва клублар ишини ташкил этиш
Тўгарак ва клуб раҳбарларини тайинлашда уларнинг малакаси, касбий маҳоратига ва иқтидорига эътибор қаратиш;
тўгарак ташкил этишда мактаб шароитидан келиб чиқиш;
синф раҳбарлари томонидан ўз ўқувчиларининг қобилияти, қизиқишини эътиборга олган ҳолда, кимнинг қайси тўгаракка мойиллигини аниқлаб беришларини мувофиқлаштириш;
шарт-шароит яратилагндан сўнг, ўқувчилар сони тайин бўлгандан кейин раҳбар ўқитувчининг вақтини ҳисобга олган ҳолда тўгарак ишини ўтказиш жадвалини тузиш;
методик ёрдам бўйича ўқитувчи (тўгарак, клуб раҳбари) малакасини ошириш учун ўқув курсларига йўлланиши мумкин ёки болалар ижодиёт марказларидан мутахассисларни жалб этиш;
мактабда фан тўгаракларидан, спорт секцияларидан ташқари тасвирий санъат, рақс, қўғирчоқ театри, драма, тўқиш, фото, ёш ихтирочилар, шеърият шайдолари каби тўгараклар ташкил этишни тавсия этиш;
туман Болалар спортни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда мактабда болалар спортини ривожлантириш бўйича йиллик режа тузиш ва тасдиқлаш;
режага ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишидан аввал тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш ва врач рухсатномаси билангина у ёки бу спорт секциясига қабул қилинишига аҳамият бериш;
жисмоний тарбия ўқитувчиларини мунтазам равишда малакаларини ва касбий маҳоратларини ошириш учун ўқув курсларига ва тажриба алмашиш учун бошқа мактабларга юбориш;

2. Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясининг ишини ташкил этиш
Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига мактаб раҳбари, тарбиявий ишлар бўйича раҳбар муовини, мактаб ҳуқуқ фани ўқитувчиси, мактаб ҳарбий таълим ўқитувчиси, маҳалла оқсоқоли, маҳалла профилактика инспекторини киритиш;
вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясининг иш режасини ишлаб чиқиб ва тасдиқлаш;
қонунбузарликлар, жиноятчилик, гиёҳвандликни олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиш;
қаровсиз қолган, ногирон оилаларнинг болаларини доимий назоратга олиш;
ёшларнинг меҳнат ярмаркалари тадбирига жалб қилиб, уларнинг тўғри касб танлашига ёрдам бериш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-онасиз қолган вояга етмаганларни аниқлаб, уларни ҳуқуқларини ҳимоя килиш;

ўқувчилар орасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиш;
тарбияга оид турли баҳс-мунозаралар ва учрашувлар ташкил этиш;
ўсмир қизлар ўртасида: «Мен ўз организмим ҳақида нималарни биламан?», «Балоғат ёши нима?» ва шунга ўхшаш мавзуларда тиббиёт ходимлари билан биргаликда суҳбатлар ўтказиш;
мактаб қошида фан ва спорт тўгараклари доимий равишда фаолият кўрсатиб боришини ташкил қилиш;
гигиена тарбияси ва зарарли иллатларнинг олдини олиш бўйича белгиланган тадбирлар ўтказиш;
мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш (футбол, баскетбол, шахмат, шашка, теннис ва волейбол ва бошқалар);
маънавий ва маърифий, ташкилий тадбирларни ўтказилишини ташкиллаштиради.
3. Ёзги оромгоҳ, спорт майдонлари, дарсдан ташқари ва таътил пайтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш
Биринчи навбатда мактабда ёзги оромгоҳ очиш учун мактабдаги шарт-шароитларни ўрганиб чиқиш;
мактаб шароити туғри келгандан сўнг ташкилий ишлар бўйича режа тузилади ва педагогик кенгашда ушбу режа тасдиқланиб, бу ишни олиб бориш бўйича масъул шахсларни уларнинг меҳнат таътиллари графигини инобатга олган ҳолда тайинлаш;
синф раҳбарларига ўқувчиларнинг оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда ёзги оромгоҳга қатнайдиган ўқувчилар рўйхатини тузиш;
ёзги оромгоҳда иш олиб борувчи тарбиячиларни қисқа муддатли ўқув курсларига юбориш;
туман халқ таълими бўлими буйруғига асосан масъуляти чекланган жамиятлар билан шартномага асосан ёзги оромгоҳ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
тарбиячиларнинг иш режасини тузганда кўпроқ қизиқарли ўйинлар, дунё қарашини кенгайтирадиган ахборотлар, ҳаракатли ўйинлар, спорт мусобақалари, шаҳар бўйлаб экскурсиялар, бассейнларга чўмилишга олиб бориш тавсия этилади ва кун тартиби ишлаб чиқилади. Бунда санитар нормаларига ҳам эътибор беришлари лозим.
5. Синф раҳбарлари метод бирлашмасининг ишини ташкил этиш
Синф раҳбарларига услубий ёрдам сифатида метод бирлашма раиси этиб тажрибали, иқтидорли ўқитувчини тайинлаш;
метод бирлашма ўз иш режасини тузишда ҳар бир синф раҳбари иш режасига асосланади. Метод бирлашма иш режасида барча синф раҳбарларининг услубий маърузалари, иш тажрибалари билан ўртоқлашиш, ахборот воситаларида чоп этилаётган услубий янгиликларни ёритиш талаб этиш;
Режага услубий маърузалардан ташқари, очиқ тарбиявий соатлар мавзулари, байрам ва танталарга бағишланган тадбирлар ҳам киритилади.
метод бирлашма раиси ва аъзолари мунтазам равишда барча синфларда тарбиявий ишларни назорат қилиш, шу билан бирга кундалик юритиш аҳволи, китоб тутиш ва бошқа синфга оид йўналишдаги ишларда маслаҳатлари билан ёрдам бериш;
синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлари режасини тасдиқлаш;
барча қилинган ишлар бўйича метод бирлашма раиси директор ҳузуридаги йиғилишда ёки педагогик кенгашда ахборот бериб боришини назорат қилиш;
август педагогик кенгашида синф раҳбарлари тайинланади ва ўз режаларини тузишда синфда ва синфдан ташқари ўтказиладиган ишларини кенг қамровли, мазмун-моҳияти томонидан чуқур, тарбиявий жиҳатдан бой, миллий қадриятларни улуғлайдиган тадбирларни, суҳбатларни ичига мужассамлаштирган ҳолда амалга оширилади.
6. Мактабда маънавият ва маърифат ишларини амалга ошириш
Мактабда ўтказиладиган маънавият ва маърифат ишларини олиб бориш, туман маънавий ва маърифий ишлар бўйича белгиланган ва тасдиқланган режа асосида раҳбар муовини томонидан режалаштириш ва раҳбар томонидан тасдиқлаш;
тасдиқланган режа асосида синф раҳбарларига вазифалар юклатиш ва уларни назорат этиш;
режалардаги вазифалар юклатилаётган вақтда синф раҳбарларини малакалари ва ўз синфида олиб бораётган ишлари натижалари кўзда тутилган ҳолда белгилаш;
хар бир чоракдаги маънавий-маърифий ишларга чора-тадбирлар тузиш, чора-тадбир вазифаларни масъул шахсга юклаш ва уларга методик тавсиялар ҳамда кўрсатмалар бериш;
маънавий-маърифий ишларни режалаштиришда мактаб раҳбари ва муовини томонидан шароитларини ўрганиб чиқиш ва амалий ёрдам бериш;
маънавий-маърифий ишлар натижаларини раҳбар томонидан оммавий-ахборот воситалари орқали ёритилишини ташкиллаштиради.
7. «Маҳалла-оила, мактаб» Концепциясини амалга ошириш
Мактабда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги концепциясини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги фармойишлари, қарорлари, буйруқлари асосида амалга ошириш;
Оила ва маҳалла, мактаб концепциясини амалга оширишда маҳалла фаоллари, оқсоқоли билан биргаликда режалар тузиш ва ҳар икки томондан тасдиқлаш;
маҳалла фаоллари ҳамкорликдаги вазифаларни амалга оширишда маҳалла фаолларининг фикрларини инобатга олиш;
маҳалладаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, фарзандларини билим олишларига бош-қош бўлиш фикрларини инобатга олиш;
ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини таҳлилидан, турли касб асосларига йуналтириш ишларини режалаштириш;
мактабга сурункали келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг мактаб, маҳалла фаоллари ёрдамида ўқишга жалб этиш;
турли адиблар, шоир, ёзувчилар билан маҳалла фаоллари билан тадбирлар ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш;
иштирок этган ўқувчи, ўқитувчиларни ҳамкорликда рағбатлантириб бориш;
кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
мактаб ўқувчилари билан маҳалла ҳамкорликда кўрик конкурслари ташкил этиш (“Маҳалланинг энг намунали қизи”, “Энг китобсевар оила” ва бошқалар);
миллий қадриятларни асраш, авайлаш, эъзозлаш мақсадида Наврўз байрами, Хотира куни, буюк аждодларимизни таваллудлари ва бошқа саналарни ҳамкорликда нишонланади.
8. Ягона «Маънавият ва Маърифат кунини ташкил қилиш»
Туман халқ таълими бўлимлари томонидан ягона «Маънавият ва маърифат» куни белгилаб берилади;
шу куни мактабда режага киритилган маънавий-маърифий ишлар, тадбирларни олиб бориш;
раҳбар ўринбосари томонидан шу кунга режа тузиш, Маҳалла билан ҳамкорликда меҳнат фахрийлари билан давра суҳбатларини ўтказиш;
аждодлар меросини ўрганиш борасида турли тадбирларни ўтказиш;
ҳозирги замон ёзувчилари, олимлари, тадбиркорлари, таниқли инсонлар билан учрашувлар ўтказиш;
Ўтказилган тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилади.
9. Тарихий обидалар ва маданий экскурсияларини ташкил этиш
Ўқувчиларнинг дунё қарашини кенгайтириш, миллий қадриятларни эъзозлаш мақсадида уларни доимий равишда экскурсия ва сайилларга олиб бориш;
йил бошида тарих ўқитувчилари, маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосари билан тарихий обидалар, музейлар ва бошқа диққатга сазовор қадамжоларга экскурсияларга ташкил этиш режасини тузиш;
мактабда маданий тадбирларни ўтказиш ва экскурсиялар хавфсизлиги дафтари юритиш ва бунда ҳар бир экскурсияга маъсул шахс билан инструктаж ўтказади.
10. Мактаб ички назоратида ва Ички ишлар бўлими ҳисобида турувчи тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш
Туман Ички ишлар бўлими ва Соғлиқни сақлаш бўлимлари, Маҳалла, «Камолот», «Оила» илмий маркази ва бошқа тегишли ташкилотлар билан вояга етмаган, тарбияси оғир, ноқобил болалар билан ишлаш, ҳамкорлик тадбирлар режасини тузиш ва «Вояга етмаганлар билан ишлаш» комиссияси томонидан тасдиқлаш;
11. Мактабдаги жамоатчилик кенгаши ишларини ташкил этиш
Бунинг учун:
Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, ҳуқуқ фани ўқитувчиси, тажрибали ўқитувчилар, маҳалла оқсоқоли, профилактика инспекторларидан иборат жамоатчилик кенгашини тузиш;
Жамоатчилик кенгаши иш режасини тузиш ва тасдиқлаш;
маҳалла ва мактаб йўналишларида амалий, тарбиявий ишларини ҳаётга татбиқ ва тарғибот қилиш;
мактаб ва маҳалла маънавиятга маърифат кенгаши биргаликда анъанавий ва ноанъанавий тадбирлар ўтказиш;
Жамоатчилик кенгаши мактаб ва маҳалла психологлари билан биргаликда ёшларни психологиясини ўрганиш мақсадида «Бола тарбиясида оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги» мавзусида тадбирлар ва маҳалла фахрийлари билан учрашувлар ўтказиш;
«Камолот» ижтимоий ҳаракати ташкилоти, маҳалла ва мактаб биргаликда оммавий спорт ўйинларини ўтказиш;
мактабда хотин-қизлар қўмитасини ташкил этиш ва маҳалла, саломатлик маркази билан биргаликда «Оила, ўсмир қиз», «Соғлом, бақувват шахсни тарбиялашда ота-оналар ўрни» мавзуларда тадбирлар ўтказиш;
мактабни битирувчи ўқувчиларини ўқишнинг кейинги босқичига тортилишини ҳамкорликда ташкил этиш.
12.Ўқувчиларни ўз-ўзини бошқарув органлари билан ҳамкорликда
ишларни ташкил этиш
«Камолот» ва «Камалак» сардорлари билан биргаликда, маънавият ва маърифат бўйича мактаб директори ўринбосарлари иштирокида режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ва уларнинг ишини доимий назорат қилиш;
ўтказиладиган барча тадбирларга шароитларни яратиб бериш, кузатиш ва услубий ёрдам кўрсатиш;
мактаб «Камолот» ва «Камалак» бошланғич ташкилотлари томонидан ўқувчиларни “Мактабим-фахрим” йўналишдаги ишларга жалб этиш, жумладан ҳар бир синф хоналаридаги жихозларни авайлаб сақлаш, кўчат экиш, ободонлаштириш ишларига қизиқишини ортириш;
мактабда кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ва нафақага чиққан ходимларни билан турли мавзуда учрашувлар ўтказиш, барча байрам ва бошқа саналарда улардан хабар олиш, собиқ битирувчилар билан устозларни учрашувини ташкил этиш;
белгиланган тадбирларни ўтказиш натижаларга кўра “Камолот”, “Камалак” туман , вилоят ташкилотлари томонидан ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш.
13. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўқувчилар билан олиб бориладиган ишлар
1-8 синфларда йўл ҳаракат қоидалари дарсларини талаб даражасида ташкил этиш;
дарсларни тасдиқланган режа бўйича малакали ўқитувчилар томонидан ўтилишини таъминлаш;
мактабда синфлараро «Йўл қоидаси-умр фойдаси» мавзусида мусобақалар ўтказишни режалаштириш;
ўқувчилар сафланишларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ўз маърузалари билан иштирокини ташкил этиш;
туман ва шаҳар миқёсидаги кўрик конкурсларида мактаб ўқувчиларини фаол иштирокини таъминлаш;
мактабда автомайдонча ташкил этиш ва машқлар ўтказиш;
йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш хонаси талаб даражасида жиҳозланади (макетлар, плакатлар, белгилар, светафор ва бошқалар).
IV. Қатъий назоратда турадиган ҳужжатлар билан ишлаш
Қатъий назоратда турадиган ҳужжатлар билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 5 декабрдаги 178-сонли буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномаси асосида иш юритиш;
мактаб фаолиятида юритиладиган педагогик кенгаш баённомалари, буйруқлар, ўқувчилар ҳаракатини ҳисобга олувчи ва меҳнат дафтарчаларини рўйхатга олувчи китобларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш;
умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш, фуқароларининг ариза ва шикоятларини, юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобларининг тўғри юритиш;
юқори ташкилотлардан келиб тушган меъёрий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини сақлаш, тўғри тўлдириш ва ишдан бўшаган ходимларга ўз вақтида қайтариб бериш;
директор ўз вазифасини вақтинча бажара олмаган (касаллик, меҳнат таътили, хизмат сафари ва ҳ.к) даврга ўринбосарларидан бирини директор тавсиясига асосан халқ таълими бўлими буйруғи билан вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш;
директор ўз эгаллаб турган лавозимидан бўшаган тақдирда мактаб фаолияти давридаги сақланган қатъий назоратдаги барча меъёрий хужжатларни далолатнома асосида топширилишига мактаб директори шахсан масъулдир.
V. Санитария-гигиена талаблари бажарилишини ва ўқувчи ҳамда хизматчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш
Мактаб ўқув жиҳозлари ва мебелларининг санитария меъёр ва қоидалари (СНиП) талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
соғлиги туфайли жисмоний тарбия дарсларидан вақтинча ёки умуман озод этилган ўқувчилар учун махсус гуруҳлар ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг ўқув жараёни назоратини ташкиллаштириш;
бириктирилган оилавий поликлиника билан ҳамкорлик шартномасини тузиш, мактабни ҳамшира ва шифокор билан таъминланишини ташкил этиш;
поликлиника билан тузилган махсус жадвал асосида ўқувчи ва ўқитувчиларни диспансеризациядан ўтишини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш;
ўқувчиларни кундалик эрталабки тиббий фильтрдан ўтказилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
мактабда тиббиёт ходими учун ажратилган хонани тиббий асбоб-анжомлар ва бирламчи тез ёрдам кўрсатиш дори-дармонлари билан таъминланишини ташкил этиш;
инфекцион ва вирусли касалликларни олдини олиш юзасидан диктантлар матнлари банкини яратиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;
синф хоналарини ҳавосини алмаштириш ва тозалаш режимига риоя этилишини назорат қилиш;
муассасани ювувчи ва дезинфекция моддалари билан узлуксиз таъминланишини ташкил этиш;
ўқувчилар билан соғломлаштириш дарсларининг ўтилишини назорат қилиш;
ўқувчилар ҳақида антропометрик (бўй, оғирлик ва ҳ.к кўрсаткичлар) маълумотларни ўз вақтида қайд этиб борилишини назорат қилиш;
мактаб ошхонасида тайёр маҳсулотларни бракераш комиссиясининг фаолиятини назорат қилади.
VI. Маъмурий техник ходимлар билан ишлаш
Ишга қабул қилиш ва ишдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси талабларига мувофиқ амалга ошириш;
кичик техник ходимлар сони штат жадвалидан ошмаслигига риоя қилиш;
ишга қабул қилинган ходимга шахсий делосини шакллантириш, меҳнат шартномаси тузиш, иккала томондан имзолаш ҳамда буйруқ билан расмийлаштириш;
ишга қабул қилинганлар ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим мажбуриятлари билан таништириш;
ишга қабул қилинадиган ишчи техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда ёнғин ҳавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва бу ҳақда махсус тутилган дафтарда ишчи ходим томонидан имзолатиш;
техник ходимларга меҳнат объектлари ва ҳажмлари тегишли меъёрлар асосида тақсимлаш ишларини назорат қилиш;
техник ходимларнинг иш жадвали ишга қабул қилинишида меҳнат шартномасида белгилаш;
техник ходимлар меҳнатининг ташкил этилиши ва самарадорлигининг назоратини бевосита директорнинг ўзи ҳамда хўжалик ишлар бўйича ўринбосари ёки хўжалик ишлар мудири орқали амалга оширади.
VII. Молиявий-хўжалик ишлари
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи асослари, банк ташкилотларидаги ҳисоб рақамини, солиқ тўловини, идентификацион рақамини, банкнинг номи ва кодини билиши, солиштирма далолатномалари асосида тўловларни амалга оширилишини, тўлов хужжатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш;
белгиланган стандартларга мувофиқ умумтаълим мактаби бухгалтерлик ҳисобини юритилишини ташкиллаштириш;
тўловлар, ойлик маошни белгилаш ва тўлаш, нафақа ҳамда унга тенглаштирилган бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, моддий бойликларнинг ҳисоб-китобини тўғри олиб борилишини назорат қилиш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган штатлар, смета ва молия интизомига қатъий риоя қилиш;
умумтаълим мактабларида “Директор жамғармаси”дан ўқитувчиларга устамаларни одилона тайинланиши, мукофот ва моддий ёрдам пулларини ҳужжатларга асосланган ҳолда тўланиши, ноқонуний харажатларга йўл қўймаслик чораларини таъминлаш;
ўқувчилар олаётган билим сифатини Давлат таълим стандартларига мос келишини, тарбиявий ишлар натижадорлигини таъминлаш ва назорат қилиш, педагогик кадрларни рағбатлантириш учун давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилишини холис баҳолашни ташкил қилиш;
таълим муассасасининг моддий-техника базасини авайлаб сақлаш, уни ривожлантириш, таълим муассасасида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли Қарорига асосан сервис ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, юридик, жисмоний шахсларнинг ва чет эл сармоядорларининг ихтиёрий бадалларини таълим муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтириш ва ундан белгиланган тартибда оқилона фойдаланишни ташкил этиш;
Вазирлар Маҳкамасининг 548-сонли қарори асосида дарсликлар ижара тўловларини ўз вақтида йиғиб олиш, тегишли банк идораларига тушишини таъминлаш, эскирган дарсликларни ўрнатилган тартибда рўйхатдан чиқариш ва вазирлик талабларига мувофиқ тегишли корхоналарга топшириш;

бюджетдан ташқари маблағлар бўш биноларни ижарага бериш, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш, ҳомийлар маблағлари ва бошқа қонунчилик билан ман этилмаган хизматларни кўрсатиш ҳисобидан шакллантирилишини, бюджетдан ташқари маблағлар коммунал ва бошқа хизматлар учун ҳосил бўлган кредиторлик қарзларни қисман қоплаш ва муассасанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (75% миқдори) ҳамда ходимларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадларида (25% миқдорида) сарф қилинишини таъминлаш;
кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишларини, уларни қишки кийим-кечак мажмуаси ва дарсликлар билан бепул таъминлаш;
6.6. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари:
6.6.1. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директорининг тавсиясига кўра туман халқ таълими бўлимининг мудири томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади.

6.6.2. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директори билан ҳамкорликда мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.

6.6.3. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига бўйсунади.

6.6.4. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарига бевосита: (1) ўқитувчилар, (2) ўқувчилар, (3) лаборатория ходимлари бўйсунади.

6.6.5. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

6.7. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари:
6.7.1 Мактаб директорининг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорининг тақдимотига кўра туман халқ таълими бўлимининг мудири томонидан тайинланади ва лавозимидан олинади.
6.7.2. Мактаб директорининг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тарбиявий ишни ташкил қилади, тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий раҳбарликни амалга оширади, аниқ бир тадбирлар ўтказилганида ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, маҳалла қўмитаси ва бошқа мактабдан ташқари ташкилотлар билан ҳамкорликда раҳбарлик қилади.
6.7.3. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига бўйсунади.
6.7.4. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бевосита: (1) синф раҳбарлари, (2) ўқувчилар, (3) сардорлар, (4) қўшимча таълим педагоглари бўйсунади.
6.7.5. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
Ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий иш бўйича жорий ва истиқбол режалар тузилишини ва унинг ўтказилишини ташкил этади.
Мактабдан ташқари ташкилотлар: маҳалла қўмитаси ва шу каби бошқа ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил этади.
Тарбиячилар, синф раҳбарлари, катта сардор ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунувчи бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради.
Мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тўгараклар ишини ва мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилишини назорат қилади; синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тадбирларга, тўгараклар машғулотларига (ўқув йили давомида камида 180 соат) қатнайди, уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил натижаларидан педагогларни хабардор қилади.
Тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарни (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) қабул қилади.
Мактаб директорининг ўқув-тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда тарбиявий ва маданий-бўш вақт фаолияти бўйича машғулотлар жавдалларини тузади; вақтинчалик йўқ бўлган ходимларнинг ўрнига дарслар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди.
Мактаб бўйича белгиланган ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар тузилишини таъминлайди.
Мактабда, турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамоатдаги ўрнига муносиб аҳлоқ меъёрларига амал қилади.

6.8. Директорнинг молиявий ҳамда моддий масалалар бўйича вазифалари ва мажбуриятлари
Юридик шахс мақомига эга халқ таълими муассасаси, шу жумладан мактаб Директори фондининг бюджет маблағларининг бош бошқарувчиси мазкур муассаса раҳбари ҳисобланади.
Тегишли молия ташкилотларининг халқ таълими муассасаларини молиялаш бўлимлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
педагог ходимлар тарификациясини ҳисобга олган ҳолда мактаб штат жадвали ва ҳаражатлар сметасини тузиш ва уларни молия органларида рўйхатга олиш;
белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини, товарлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий органлари орқали тузишни ҳисобга олган ҳолда бажариш;
белгиланган стандартларга мувофиқ умумтаълим мактаби бухгалтерлик ҳисоб – китоби ва ҳисоботини олиб боришини таъминлаш;
тўловлар, ойлик маошни белгилаш ва тўлаш, нафақа ҳамда унга тенглаштирилган бошқа тўловларни ўз вактида амалга ошириш, шунингдек мактабда моддий бойликларнинг ҳисоб-китобини олиб боришини ташкил этиш ва амалга ошириш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган штатлар, смета ва молия интизомига қатъий риоя қилишни таъминлаш.

Бюджетдан ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар харажатлар сметасининг тузилишини таҳлил қилиш ва тасдиқлаш ҳамда улардан самарали тежамкорлик билан фойдаланишни ходимларга иш ҳақи “Директор жамғармаси”дан ўқитувчиларга устамаларни холисона тайинланиши, мукофот ва моддий ёрдам пулларини асосланган ҳолда тўланиши, ноқонуний харажатларга йўл қўймаслик чораларини кўриши лозим.

Таълим муассасасининг товар моддий-бойликларининг сақланишини таъминлаш, ривожлантириш, таълим муассасасида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига асосан сервис хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, юридик, жисмоний шахсларнинг ва чет эл сармоядорларининг ихтиёрий бадалларини таълим муассасасининг моддий техник базасини ривожлантиришга йўналтириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланишни ташкил этади.

Марказлаштирилган тартибда таълим муассасасига бериладиган (жиҳозлар, мактабларга бериладиган мактаб ҳужжатлари, кам таъминланган оила фарзандларига бериладиган қишки кийим-бош, Президент совғаси, кўмир, ва бошқа) моддий бойликлар учун ишончномалар беради, қабул қилади, ҳар бир ўқувчига етказилишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштиради.

куз-қиш мавсумига муассаса биноси томларини, ойна ва ромларини, исситиш тизимини, канализация қувурларини таъмирлаб, тайёр ҳолга келтирилишини таъминлайди.

6.9. Таълим муассасаси раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг ёки хўжалик мудирининг моддий жавобгарлик бўйича вазифалари ва мажбуриятлари

6.9.1. Мактаб директорининг маъмурий-хўжалик ишлар бўйича ўринбосари мактаб директорининг тақдимотига кўра туман халқ таълими бўлимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади.
6.9.2. Мактаб директорининг маъмурий-хўжалик ишлар бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига бўйсунади.
6.9.3. Мактаб директорининг маъмурий-хўжалик ишлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини амалга оширади:
Таълим муассасаси биноларининг техник ҳолатига, яъни сақланишига, барча моддий бойликлар (инвентарлар, турли ўқув кўргазмали жиҳозлар)нинг сақланишига жавобгардир.
Ёнгин хавфсизлиги асбобларини етарли даражада бўлишини назорат қилиш.
6.9.4. Таълим муассасаси раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг зиммасига кассирлик вазифаси юклатилган ҳолатда:
Таълим муассаси кассири накд пулларни давлат банкидан қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари шакллари билан расмийлаштиради.

6.9.5. Мактабларда бухгалтер, моддий жавобгар шахс лавозимлари киритилади.
Мактаб бухгалтери ўз вазифаларини унинг ваколат ва жавобгарлик доираси белгиланган умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) бухгалтери ҳақидаги тегишли Низом талаблари асосида амалга оширади:

VII. ОТА-ОНАЛАР ЁКИ УЛАРНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТ ВА МАСЪУЛИЯТЛАРИ

7.1. Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар:
— ўзларининг балоғатга етмаган болалари учун таълим шаклларини умумий таълим муассасаси тури ва ўқиш турини танлаш;
— таълим муассасаси маъмуриятидан мактаб Устави асосида шарт-шароитлар яратилишини, болага ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш;
— таълим муассасаси фаолиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
7.2. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар:
— болаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши тўғрисида ғамхўрлик қилишлари;
— боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилишлари, болада меҳнат-севарлик, яхшилик, мурувват туйғуларини, давлат тили ва она тилига, маданий қадриятларга нисбатан ҳурмат фазилатларини тарбиялашлари ;
— болаларини мактабда ўқитиш учун ёки белгиланган талаблар хоҳишида (шартнома асосида) пуллик таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларини яратишлари шарт.
7.3. Ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар мактабда ўқувчиларни манфаатларига тааллуқли масалалар муҳокама қилинаётганда, ушбу муҳокамада қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
7.4. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандларнинг мактабда ДТС талаблари доирасида таълим-тарбия олишлари учун амалдаги қонунларга биноан мактаб билан баробар масъулдирлар.

VIII. МАКТАБНИНГ МОДДИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ХЎЖАЛИК ТАЪМИНОТИ

8.1. Мактабнинг молиявий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сонли “Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли “Халқ таълими муассасаларининг молиявий – иқтисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ва улар асосидаги Халқ таълими вазирлигининг буйруқ ва қарорлари асосида ташкил этилади.
8.2. Мактабни самарали фаолият кўрсатиши учун зарур сарф-харажатлар давлат томонидан белгиланган хуқуқий меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади ва маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
8.3. Малака тоифалари “Аттестация ҳақидаги Низом” га мувофиқ мактаб ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнида берилади.
8.4. Педагог кадрларга касб маҳорати ва мактабдан ташқари фаолиятлари учун устамалар, моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил декабрдаги 275-сонли қарори асосида амалга оширилади.
8.5. Куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиларига танлов бўйича ёки факультатив машғулотлар учун ўқувчилар сонидан қатъий назар фақат алоҳида синф ёки гуруҳ ўқувчилари учун ўтилган соатлар миқдорига қараб иш ҳақи тўлаш амалга оширилади.
8.6. Мактабда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишга рухсат этилади:
8.7. Мактабни моддий -техника негизи таркибига ер, бинолар, спорт иншоотлари, коммуникациялар, техник воситалар, асбоб-ускуналар, мебеллар, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун фойдаланадиган бошқа мулклар киради.
8.8. Мактаб биноси техника хавфсизлиги ва санитария – гигиена меъёрларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади. Мактабни моддий техника негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш маҳаллий бюджет ҳисобидан, шунингдек, молиявий таъминлашнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
8.9. Мактабнинг бухгалтерия ҳисоби бошқа ҳисоб-китоб ишлари мактаб директори, моддий жавобгар шахс ва бухгалтерлар томонидан амалга оширилади яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли қарори асосида олиб борилади.

IX. МАКТАБНИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

9.1. Амалдаги қонунчиликка асосан умумтаълим мактаби ҳалқаро фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
9.2. Мактаб хорижий мамлакат ўқув муассасалари билан ўқиш, дам олиш, олимпиадаларида, кўрик-танловлари ўтказиш юзасидан таржиба алмашиш имкониятлари доирасида ҳамкорлик алоқалар ўрнатиш мумкин.

Мактаб директори: М.Жумаева

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *