МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚУВ ДАСТУРИ (1-4 СИНФЛАР) Тошкент-2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

 РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ

 МАТЕМАТИКА ФАНИ

ЎҚУВ ДАСТУРИ

(1-4 СИНФЛАР)

Тошкент-2017

 Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълимининг давлат таълим стандарти ҳамда умумий ўрта таълимининг математика фани бўйича малака талаблари асосида тузилган бўлиб, Халқ таълими вазирининг 2017 йил __________ даги _____-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4 синфлари учун амалиётга жорий этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УҚТИРИШ ХАТИ

 

Математика фани инсоннинг интеллектини, диққатини ривожлантиради, кўзланган мақсадга эришиш учун қатъият ва иродани тарбиялайди, алгоритмик тарздаги тартиб-интизомлиликни таъминлайди ва тафаккурини кенгайтиради. Математика оламни билишнинг асоси бўлиб, теварак-атрофдаги воқеа ва ҳодисаларнинг ўзига хос қонуниятларини очиб бериш, ишлаб чиқариш, фан-техника ва технологиянинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун математик маданият — умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Математика фанини назарийлаштирган ҳолда ўқитишга ёндашишдан воз кечиб, ўқувчининг кундалик ҳаётида математик билимларни тадбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришга эришиш, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини намоён қилиш ва фаоллаштиришга эътиборни кучайтириш лозим.

Математик таълимга компетенциявий ёндашув, ўқувчиларда касбий, шахсий ва кундалик ҳаётда учрайдиган ҳолатларда самарали ҳаракат қилишга имкон берадиган амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришни ҳамда математик таълимнинг амалий, тадбиқий йўналишларини кучайтиришни назарда тутади.

Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши ёш авлоднинг ўзгарувчан дунё меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиши, фанларни мукаммал эгаллашини тақозо этади. Бу эса таълим тизимига, жумладан, математикани ўргатишга илғор миллий ва халқаро тажрибалар асосида стандартларни жорий этиш орқали таъминланади.

Математика фанини ўқитишда масалалар ечишнинг аҳамияти жуда катта бўлиб, бунда ўқувчиларда математикага бўлган қизиқишни орттириш, таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш учун таълим жараёнида амалий ва ностандарт характердаги масалалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай масалаларни ечиш ўқувчиларда анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш, дедукция ва индукция каби мантиқий мушоҳада юритиш фаолиятини, интуиция ва мослашувчанлик каби фазилатларни ривожлантириб, ўқувчиларни олинган натижалар устида танқидий фикрлашга ўргатади. Айрим ҳолларда амалий ва ностандарт характердаги масалаларнинг ечими дарҳол топилмасдан, бир неча бор уринишлар натижасидагина аниқланилиши мумкинлиги, бу мақсадга эришиш учун тиришқоқ бўлишликни, яъни шахснинг иродалилик каби жуда аҳамиятли сифатларни таркиб топишига имкон беради. Энг асосийси, бундай масалаларни ечилиши ўқувчиларда натижага эришилганлик, ечим йўлининг гўзаллиги ва ноанъанавийлиги билан боғлиқ бўлган руҳий кўтаринкилик бағишлаши аҳамиятга эга.

Шунингдек, математик масалаларга ўқитишнинг воситаси сифатида қуйидагича ёндашиш мумкин:

Масалага анъанавий ёндашиш усули: Тайёр масала шартларини таҳлил қилиш ® Масала ечилишининг усулини аниқлаш ® Ечиш жараёни ®Олинган натижани эталон жавоб билан формал солиштириш.

Масалага муаммо сифатида ёндашиш усули: Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ® Муаммо қўйилиши ® Етмайдиган маълумотларни излаш ва гипотезаларни (илмий тахминларни) шакллантириш ® Гипотезаларни текшириш ва муаммоли вазиятга оид янги билимларга эга бўлиш ® Муаммони масалага айлантириш ® Масала ечилишининг усулини излаш ® Ечиш жараёни ® Олинган натижани текшириш ® Ечимнинг тўғрилигини асослаш.

Анъанавий ёндашишда ўқувчининг масала ечиш билан боғлиқ ўқув фаолияти репродуктив характерга эга бўлиб, у ўзини бажарувчи сифатида намоён этади. Тадқиқ этиш элементлари фақат масала шартларини таҳлил қилгандагина намоён бўлади. Стандарт масалаларни ечиш–табиати ностандарт бўлган, кундалик ҳаётда кам учрайдиган масалаларни ечишга айланган. Шунинг учун ҳам айрим ўқув ва айниқса, амалий масалаларга муаммоли масала сифатида ёндашиш лозим. Илғор миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда фанни ўқитишда ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган STEM (science, technology, engeenering and mathematics — фан, технология, мухандислик ва математика) ўқитиш концепциясига ҳамда дастурлашнинг бошланғич тушунчаларини ва методларини (мантиқий амаллар, алгоритмлар, блок-схемалар ва х.к.) шакллантириш методологиясига таяниш мақсадга мувофиқ.

Умумий ўрта таълимда математика фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларда кундалик фаолиятда қўллаш, фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун зарур бўлган математик билим ва кўникмалар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш;

жадал тараққий этаётган жамиятда муваффақиятли фаолият юрита оладиган, аниқ ва равшан, танқидий ҳамда мантиқий фикрлай оладиган шахсни шакллантириш;

миллий, маънавий ва маданий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлаш, математик маданиятни умумбашарий маданиятнинг таркибий қисми сифатида тарбиялашдан иборат.

Умумий ўрта таълимда математика фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

ўқувчилар томонидан математик тушунчалар, хоссалар, шакллар, усуллар ва алгоритмлар ҳақидаги билим, кўникмалар эгалланишини таъминлаш;

инсон камолоти ва жамият тараққиётида математиканинг аҳамиятини англаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллашга ўргатиш;

ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантирган ҳолда, мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш;

фанлар интеграциясини инобатга олган ҳолда ўқувчиларда, миллий ва умуминсоний қадриятларни, креативликни шакллантириш ҳамда онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат.

Амалий-тажриба ва синов машқларида математика дарсларда кундалик фаолиятда шахсий, оилавий ва иқтисодий вазиятларга, жумладан тежамкорликка, меҳнатини енгиллаштиришга ва унумдорлигини оширишга, савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлган масалалар ечилиши лозим.

Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компетенция элементлари:

Коммуникатив компетенция:

А1

математикага оид терминларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олиш;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда ўз фикрини аниқ ва равшан ифодалай олиш;

фикрни мантиқий изчилликда ифодалай олиш;

математик матн маъносини қайта сўзлаб бера олиш;

математик қоидаларни ёддан айта олиш.

математикага оидаудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олиш, тегишли муносабат билдира олиш.

А1+

математикага оидаудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олиш, мазмунини айтиб бера олиш.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

А1

тавсия этилган медиа манбалардан ахборотни излаб топа олиш, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш;

диаграммалар, жадваллар, чизмалар кўринишида берилган статистик маълумотларга асосланиб турли объект ва ҳодисаларни таққослай олиш.

учта соннинг ўрта арифметигини топа олиш.

ахборотларни статистик маълумотлар кўринишларнинг бир туридан бошқа кўринишга ўтказа олиш.

А1+

медиа манбалардан ахборотни излаб топа олиш, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

А1

ўқув масаласини (мақсадини) топа олиш ва ифодалай олиш, қисмларга ажратиш;

масала ечимига яқинлашиш даражасини баҳолай олиш ва зарур ҳолларда ўз фаолиятини тўғрилай олиш;

содда кундалик вазиятларда мавжуд билим ва кўникмаларни қўллай олиш;

ўқишга ва янги билимларни эгаллашга қизиқтириш;

йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олиш, уларни тузатиш ҳамда олинган натижаларни бошқалар фойдаланиши учун осон кўринишда тақдим этиш,

масала ечиш орқали ижтимоий ҳаётдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантириш.

А1+

масала ечиш ва орқали реал дунёдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантириш.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

А1

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишва гуруҳда ишлаш;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзини тутиши тўғрисида тўғри қарор қабул қилиш.

А1+

математик қобилиятини ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатиш.

Миллий ва умуммаданий компетенция:

А1

заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимизнинг математикага қўшган ҳиссаларини тасвирлаб бериш;

миллий байрамларимизга оид сана ва вақтларни  билиш, уларни кундалик ҳаётда қўллаш;

жамоат жойларидаги одоб-ахлоқ қоидалари ва анъаналарни ўзлаштириш.

А1+

элементар ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларидан фойдаланишва бу усуллар самарали эканлигини тушуниш.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

А1

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни тузиш;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда ҳисоблаш воситалардан ва тайёр компьютер дастурлардан фойдаланиш.

А1+

кундалик хаётда содда иқтисодий ва амалий масалаларни ечиш.

Ўқитувчи хатолар устида ишлаш дарсида назорат иши натижаларига кўра ўқувчиларда аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида хатоларни тушунтиради, ўқувчилар эса назорат ишида берилган топшириқларга ўхшаш топшириқларни ечади ва ҳулосалар чиқаради. Бунда ўқитувчига табақалаштирилган таълим принципига таяниш тавсия этилади.

Илғор миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда фанни ўқитишда ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган бошланғич синфларда рейтинг системасини қўлламаслик усулини татбиқ этиш назарда тутилган. Бунда бошланғич синф ўқувчисининг математик тафаккурини, фанга бўлган қизиқишларини рағбатлантирувчи методлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш инобатга олинади.

1-4-синфларда “Иқтисод сабоқлари”, “Тежамкорлик сабоқлари”га оид тушунчалар ҳамда дастурлашнинг содда элементлари Математика фани мазмунига, яъни мавзулар кесимида сингдириб ўқитилиши кўзда тутилган. Шунинг учун амалий-тажриба ва синов машқларида кундалик фаолиятда шахсий, оилавий ва иқтисодий вазиятларга, жумладан тежамкорликка, меҳнатни енгиллаштириш ва самарадорлигини оширишга, савдо-сотиқ билан боғлиқ ҳамда содда алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олишга боғлиқ бўлган масалалар ечилиши лозим.

Шунингдек, дастурда фанни чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 2-3-4-синфлар учун мавзуларга ажратилган соатлар алоҳида кўрсатилган.

 

1-СИНФ

(165 соат)

 

Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компетенция элементлари:

Коммуникатив компетенция:

математикага оид атамаларни тўғри талаффуз этиш;

ўз фикрини аниқ ифодалай олиш;

математикага оидтурли ахборотларни тинглаб, кўриб тушуниш;

содда математик матн маъносини сўзлаб бера олиш.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

дарслик ва бошқа манбалардан фойдалана олиш;

устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар кўринишида берилган статистик маълумотларни ўқий олиш, тушуниш ва фойдалана олиш.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини (мақсадини) топа олиш,ифодалай олиш, қисмларга ажрата олиш;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув фаолияти натижасини таҳлил қилиш, йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олиш ва уларни тузата олиш;

масала ечиш орқали ижтимоий ҳаётдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий муносабатини билдира олиш;

ўқишга ва янги билимларни эгаллашга қизиқиш.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олиш ва ўз фикрини ҳимоя қила олиш;

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш ва гуруҳда ишлай олиш;

гуруҳда ишлаш пайтида турли махсус ролларни ижро эта олиш;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзини тута билиш.

Миллий ва умуммаданий компетенция:

ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларидан фойдалана олиш ва бу усуллар самарали эканлигини тушуна олиш;

миллий байрамларимизга оид сана ва вақтларни билиш, уларни кундалик ҳаётда қўллай олиш;

заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимизнинг математикага қўшган ҳиссаларини тушуна олиш.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олиш;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда ҳисоблаш воситалардан фойдалана олиш.

1-бўлим. НАРСАЛАРНИНГ ТЎПЛАМЛАРИ. 1 ДАН 10 ГАЧА БЎЛГАН СОНЛАР. 10 ИЧИДА ҚЎШИШ ВА АЙИРИШ АМАЛЛАРИ.

(45 соат)

1-2-мавзулар. Нарсалар ва уларнинг хоссалари. Ўхшашлик ва фарқланиш. (2 соат)

3-4-мавзулар. Нарсаларни ўлчамлари бўйича таққослаш. (2 соат).

5-6-мавзулар. Нарсаларнинг ўзаро жойлашуви. (2 соат).

7-8-мавзулар. Нарсаларни хоссалари бўйича тўпламларга ажратиш. (2 соат)

9-10-мавзулар. Тўпламларни ташкил қилган нарсалар сони бўйича таққослаш. (2 соат).

11-12-мавзулар. 1 дан 10 гача бўлган сонларнинг аталиши. (2 соат)

13-14-мавзулар. Нарсалар саноғи ва кетма-кетлиги. (2 соат)

15-16-мавзулар. Катта, кичик, тенг: (шунча бирликка) катта, кичик тушунчалари. (2 соат)

17-21-мавзулар. 1 дан 5 гача бўлган сонларни рақамлаш. (5 соат)

22-23-мавзулар. =, +, – белгиларидан фойдаланиб натижаларни ёзиш (2 соат)

24-28-мавзулар. 6 дан 9 гача бўлган сонларни рақамлаш. (5 соат)

29-30-мавзулар. 0 сони ва рақами. 10 сони. (2 соат)

31-мавзу. 1 дан 10 гача бўлган сонларни таққослаш. (1 соат)

32-33-мавзулар. Вақт тасаввурлари. Жуфт ва тоқ сонлар. (2 соат)

34-35мавзулар: Нуқта. Тўғри чизиқ кесмаси. Синиқ чизиқ ва эгри чизиқ. (2 соат)

36-37-мавзулар. Қўшиш ва айириш амалларининг маъноси. (2 соат)

   38-40-мавзулар. Нол иштирокида қўшиш ва айириш. Қўшиш ва айиришни бажаришнинг амалий усуллари. (3 соат)

41-43-мавзулар. Қўшиш ва айириш амаллари компоненталарининг номланиши. (3 соат).

44-45-мавзулар. Қўшиш билан айириш орасидаги муносабат. Қўшишнинг ўрин алмаштириш хоссаси. (2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

нарсаларнинг хоссалари (масалан, нарсаларнинг ранги, ўлчами, шакли, вазифаси) бўйича таққослай олади ва тартибга сола олади;

берилган объектларнинг берилган хоссага қараб тўпламга тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлай олади;

объектлар тўпламидан берилган хоссага эга бўлган битта ёки бир нечтасини ажрата олади;

берилган нарсаларни хоссасига кўра бир ёки бир нечта тўпламларга ажрата олади;

нарсалар жуфтликларини тузиб, тўпламларни сони бўйича  таққослай олади ва натижани “кўпроқ”, “камроқ”, “қанча бўлса шунча”, “сони бир ҳил”, “бир нечта кўп”, “бир нечта кам” сўзлари билан ифодалай олади.

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

0 дан 10 гача бўлган номанфий бутун сонларни, ўқий олади, ёза олади, тўғри ва тескари тартибда санай олади;

0 дан 10 гача бўлган номанфий бутун сонларни ўқий олади, ёза олади, таққослай олади, тартибга сола олади, моделларда кўрсатиб бера олади;

0 дан 10 гача номанфий бутун сонлар кетма-кетлигини таркиб топиш қонуниятини аниқлай олади ва берилган ёки танланган қонуният асосида (сонни бир нечта бирликка ошириш-камайтириш) кетма-кетликни туза олади;

10 ичида қўшиш, айириш амалларини оғзаки ҳамда ёзма бажара олади;

қўшиш ва айириш амалларининг таркибий қисмларини аниқлай олади ва номлай олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

ўрганилган математик тушунчалар ва алгоритмларни ўқув жараёни ҳамда кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади.

 

2-бўлим. 11 ДАН 100 ГАЧА БЎЛГАН СОНЛАР.

ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР (35 соат)

 

46-50-мавзулар. 11 дан 20 гача бўлган сонларнинг аталиши. 100 гача бўлган сонларни таққослаш. (5 соат)

51-53-мавзулар. 11 дан 20 гача бўлган сонларнинг ўнлик таркиби. (3 соат)

54-57-мавзулар. Сонларни ўнликдан ўтиб қўшиш ва айириш. (4 соат)

58-60-мавзулар. Хисоблашларда қўшиш ва айириш жадвалларидан фойдаланиш. (3 соат)

61-62-мавзулар. Сонларни  қўшиш ва айириш ёрдамида таққослаш. (2 соат)

63-64-мавзулар. Сонни бир неча бирликка ошириш ва камайтириш. (2 соат)

65-67-мавзулар. Бурчак турлари. Кўпбурчаклар. (3 соат).

68-80-мавзулар. 21 дан 100 гача сонларни ўқиш ва ёзиш. Уларнинг ўнлик таркиби. Ўнликлар билан санаш. (13 соат)

 

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

0 дан 100 гача бўлган номанфий бутун сонларни ўқий олади, ёза олади, тўғри ва тескари тартибда санай олади;

0 дан 100 гача бўлган номанфий бутун сонларни таққослай олади, тартибга сола олади, моделларда кўрсатиб бера олади;

0 дан 100 гача номанфий бутун сонлар кетма кетлигини таркиб топиш қонуниятини аниқлай олади ва берилган ёки танланган қонуният асосида (сонни бир нечта бирликка ошириш-камайтириш) кетма-кетликни туза олади;

натижаси 100 ичида бўлган номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки бажара олади;

сонларни қўшиш ва айириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 100 ичида номанфий бутун сонлар устида арифметик амалларни ёзма бажара олади;

бурчакларнинг асосий турларини (масалан тўғри, ўткир, ўтмас бурчаклар) тассавур қила олади, солиштира олади ва тасвирлай олади;

кўпбурчакларни (масалан, учбурчак, тўртбурчак)  тасаввур қила олади, солиштира олади ва тасвирлай олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади;

амалий вазиятларда ўрганилган математик тушунчалар ва алгоритмларни қўллай олади.

 

3-бўлим. ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР. МАТНЛИ МАСАЛАЛАР.

(25 соат)

 

81-83-мавзулар. Узунлик ва унинг бирлиги: сантиметр. Чизғич билан танишамиз. (3 соат)

84-87-мавзулар. Кесманинг узунлиги ва икки нуқта орасидаги масофани 1 сантиметр аниқликда ўлчаш ва таққослаш. (4 соат)

88-90-мавзулар. Берилган узунликдаги кесма ясаш. (3 соат)

91-92-мавзулар. Тўртбурчак турлари. (2 соат)

93-96-мавзулар. Масалалар ечишни ўрганамиз. Масаланинг шарти ва саволи. Содда ва таркибли масалалар. (4 соат)

    97-99-мавзулар. Қўшиш ва айириш амалларининг маъносига оид матнли масалалар. (3 соат)

   100-102-мавзулар. “….тага ошириш”, ….тага камайтириш” тушунчаларга оид масалалар. (3 соат)

   103-105-мавзулар. Масса ўлчов бирлиги — килограмм. Сиғим ўлчов бирлиги — литр. (3 соат)

 

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

0 дан 100 гача бўлган сонларни ўқий олади, ёза олади, тўғри ва тескари тартибда санай олади;

0 дан 100 гача бўлган сонларни таққослай олади, тартибга сола олади, моделларда кўрсатиб бера олади;

0 дан 100 гача сонлар кетма-кетлигини таркиб топиш қонуниятини аниқлай олади ва берилган ёки танланган қонуният асосида (сонни бир нечта бирликка ошириш-камайтириш) кетма-кетликни туза олади;

натижаси 100 ичида бўлган номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки бажара олади;

сонларни қўшиш ва айириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 100 ичида икки хонали номанфий бутун сонлар устида арифметик амалларни ёзма бажара олади;

ясси (нуқта, кесма, бурчак, тўғри тўртбурчак ва квадрат) фигураларни тасаввур қила олади, таний олади ва номлай олади;

реал объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади;

арифметик амалда қатнашган номаълум таркибий қисмини аниқлай олади (масалан, 17+=29; 216=15);

масаладаги вазиятга оид ифодани, жумладан номаълумларни ўз ичига олган ифодани аниқлай олади ва туза олади;

100 ичида сонлар кетма-кетлигининг таркиб топиш қонуниятини аниқлай олади ва берилган ёки танланган қонуният асосида (сонни бир нечта бирликка ошириш-камайтириш, сонни бир неча мартага ошириш-камайтириш) кетма-кетликни туза олади;

номли катталиклар (масса, сиғим)  ўқий олади ва ёза олади.

миқдорларга (масса, сиғим) оид кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда еча олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

ўрганилган математик тушунчалар ва алгоритмларни ўқув ва кундалик вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқув ва амалий масаладаги мақсадни ифодалай олади, ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади.

 

 

 

 

 

 

4-бўлим. ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР. МАНТИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР. (20 соат)

 

106-109-мавзулар. Нарсанинг ойнадаги акси. Симметрия. Симметрик фигуралар (нуқталар, кесмалар, кўпбурчаклар). Бир ёки бир нечта симметрия ўқига эга фигураларга мисоллар (4 соат)

110-112-мавзулар. Нарсанинг шакли. Тушунчалар: бир хил шаклда, турли шаклда. (3 соат)

113-118-мавзулар. Содда ясси ва фазовий шакллар.   (6 соат)

119-120-мавзулар. Узунлик бирликлари – дециметр, метр. Улар орасидаги муносабат. (2 соат).

 121-123-мавзулар. Хоссаларига асосан нарсалар тўпламини бир нечта тўпламларга ажратиш. Мантиқий турдаги содда масалалар ечиш. (3 соат)

124-125-мавзулар. Намуна бўйича кетма-кетликни давом эттириш. (2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

ясси (нуқта, синиқ чизиқ, эгри чизиқ, кесма, бурчак, айлана, доира, учбурчак, тўғри тўртбурчак ва квадрат,) ва фазовий (куб, шар) шаклларни тасаввур қила олади, таний олади ва номлай олади;

реал объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади;

номли катталиклар (узунлик, масофа)  ўқий олади ва ёза олади;

номли катталиклар (узунлик, масофа ) ва улар орасидаги муносабатлардан (метр-дециметр, дециметр-сантиметр, метр-сантиметр) фойдаланиб, катталикларни ўқий олади ва ёза олади;

миқдорларга (узунлик, масофа) оид кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда (2 қадамли) еча олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

масалалар ечишда мантиқан тўғри фикр юрита олади, мантиқий нотўғри натижаларни аниқлай олади, мисол ва қарши мисол туза олади;

ўқув масаласини қисмларга ажрата олади.

 

5-бўлим. СОНЛИ ИФОДАЛАР. ЖАДВАЛЛАР. ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР (33 соат)

126-128-мавзулар. Сонли ифодалар (2 амалли). (3 соат)

129-131-мавзулар. Таркибли масалалар. (3 соат)

132-134-мавзулар. Қисмлардан бутунни, бутундан бўлакларни ҳосил қилиш. (3 соат)

135-136-мавзулар. Жадвал. Содда жадвалларни ўқиш. (2 соат)

    137-138-мавзулар. Берилган маълумотлар асосида жадвал тўлдириш. (2 соат)

139-146-мавзулар. 100 дан бир ва икки хонали сонни айириш. Учинчи қўшилувчини топиш. (8 соат)

147-148-мавзулар. Намуна бўйича кетма-кетликни давом эттириш. (2 соат)

149-151-мавзулар. Мантиқий тушунчалар:  “барчаси”, айримлари”, “…дан ташқари барчаси”, “ҳар қандай”, “ихтиёрий”, “……лардан бири”, “барчасидан бири” ва уларнинг маънолари.  (3 соат)

152-154-мавзулар. Берилган узунликдаги кесмани ясаш. Узунлик ва масофаларни ўлчаш ва чамалаш. (3 соат).

155-156-мавзулар. Турли шакллар ясаш. Бўлаклардан шакллар ҳосил ҳосил. (2 соат)

157-158-мавзулар. Қизиқарли масалалар ечиш. (2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

2 арифметик амалли (қавссиз) сонли ифоданинг қийматини ҳисоблай олади;

ўлчамлари маълум бўлган ясси геометрик фигураларни (кесма, тўғри тўртбурчак, квадрат) чизғичдан фойдаланиб ясай олади, уларни қоғоз, сим, пластилин ва ҳ.к. лар ёрдамида моделлаштира олади;

реал объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади;

геометрик объектлар ўлчамларини, масофаларни чамалай олади;

мураккаб бўлмаган жадваллар кўринишида берилган маълумотларни ўқий олади;

мураккаб бўлмаган тайёр жадвалларни тўлдира олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни содда ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилаётган математик ҳолатларни таҳлил қила олади ва шу асосида мулоҳазалар кетма-кетлигини туза олади.

 

Ўтилганларни бир тизимга солиш ва умумлаштириш (7 соат)

 

Мавзуларни ўрганиш учун- 158 соат

Такрорлаш учун- 7 соат

Жами- 165 соат

 

 

 

 

                                        

2-СИНФ

(170 соат, А1+: 204 соат)

 

Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компетенция элементлари:

Коммуникатив компетенция:

А1

математикага оид атамаларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олиш;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда ўз фикрини аниқ ва равшан ифодалай олиш;

фикрни мантиқий изчилликда ифодалай олиш;

математик матн маъносини қайта сўзлаб бера олиш;

математик қоидаларни ифодали айта олиш.

математикага оид аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олиш ва тегишли муносабат билдира олиш.

А1+

математикага оид аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олиш вамазмунини тушунтира олиш.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

А1

тавсия этилган манбалардан ахборотни излаб топа олиш, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш;

диаграммалар, жадваллар, чизмалар кўринишида берилган статистик маълумотларга асосланиб турли объект ва ҳодисаларни таққослай олиш;

статистик маълумотларнинг кўринишларнинг бир турдан бошқа кўринишга ўтказа олиш.

А1+

манбалардан ахборотни излаб топа олиш, уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

А1

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини (мақсадини) топа олиш, ифодалай олиш ва қисмларга ажрата олиш;

ўқув фаолият натижасини таҳлил қила олиш, йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олиш, уларни тузата олиш;

ўқитувчи билан биргаликда олинган натижаларни бошқалар фойдаланиши учун осон кўринишда тақдим эта олиш;

кундалик вазиятларда мавжуд билим ва кўникмаларни қўллай олиш;

ўқиш ва янги билимларни эгаллашга қизиқа олиш;

масала ечиш орқали кундалик вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантира олиш.

А1+

масала ечиш орқали реал дунёдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантира олиш.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

А1

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш ва гуруҳда ишлай олиш;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзини тутиши тўғрисида тўғри қарор қабул қила олиш.

А1+

математика ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш воситаси эканлигини тушуниш

Миллий ва умуммаданий компетенция:

А1

жамоат жойларидаги одоб-ахлоқ қоидалари ва анъаналарни ўзлаштириш.

содда кундалик ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларидан фойдалана олиш.

А1+

содда реал ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларининг самарали эканлигини тушуна олиш.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

А1

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олиш;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда ҳисоблаш воситалардан ва тайёр компьютер дастурларидан фойдалана олиш;

ўрганилган математик усулларданкундалик вазиятларда меҳнатни енгиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қулай шарт-шароитга олиб келиш мақсадида фойдалана олиш.

А1+

ўрганилган математик усуллардан кундалик вазиятларда меҳнатни енгиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қулай шарт-шароитга олиб келиш мақсадида самарали фойдалана олиш.

 

1-синфда ўтилган материални такрорлаш ва умумлаштириш

 (10 соат, А1+: 12 соат)

 

1-бўлим. СОНЛАР ВА ҲИСОБЛАШЛАР. ҲАРФЛИ ИФОДАЛАР. ТЕНГЛАМАЛАР. (35 соат, А1+: 42 соат)

 

11-12-мавзулар. Сонлар ўқи ва унинг моделлари. (2 соат)

13-15-мавзулар. Икки хонали сонларнинг ўнли таркиби. Сонларни қўшишнинг устун усули. (3 соат)

16-18-мавзулар. Содда ва таркибли масалаларни ечиш. (3 соат)

19-20-мавзулар. Синиқ чизиқнинг узунлиги. Периметр. Кўпбурчак периметри. (2 соат)

21-22-мавзулар. Намуна бўйича кетма-кетликни давом эттириш. (2 соат)

    23-25-мавзулар. Кундалик ҳаётда учрайдиган координаталар системасининг моделлари. (3 соат)

    26-27-мавзулар. Сонларни хонадан ўтиб айиришнинг ёзма усули. (2 соат).

28-30-мавзулар. Сонларни айиришнинг устун усули. (3 соат).

31-32-мавзулар. Айирмани топишга доир таркибли масалалар. (2 соат)

33-34-мавзулар. Вақт бирликлари: соат, минут. (2 соат).

35-мавзу. Оддий шаклларни мураккаб шаклга айлантириш ва аксинча. (1 соат)

36-37-мавзулар. 2, 3 амалли сонли ифодалар (қавсли ва қавссиз). Алгоритм тузишга доир содда масалалар. (2 соат)

38-39-мавзулар. Ҳарфли ифодалар. (2 соат)

40-41-мавзулар. Қўшиш ва айириш амалларининг таркибий қисмлари ва натижалари орасидаги ўзаро боғланиш. Номаълум таркибий қисмни топиш. Ахборотни сақлаш. (2 соат)

42-44-мавзулар. Тенглама. Тенгламаларни танлаш усули билан ечиш. (3 соат).

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 2 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масаланинг ечиш. (А1+: 1 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

натижаси 100 ичида бўлган бир ва икки хонали сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки бажара олади;

сонларни қўшиш ва айириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 100  ичида иккита икки хонали сонлар устида арифметик амалларни ёзма бажара олади;

арифметик амалда қатнашган номаълум таркибий қисмини аниқлай олади (масалан, 17+=29, 17+х=29; 216=15);

100 ичида сонлар кетма-кетлигининг таркиб топиш қонуниятини аниқлай олади ва берилган ёки танланган қонуният асосида (сонни бир нечта бирликка ошириш-камайтириш, сонни бир неча мартага ошириш-камайтириш) кетма-кетликни туза олади;

кундалик ҳаётда учрайдиган координаталар системаларини реал объектлар  (масалан театрдаги томошабин, самолётдаги йўловчи, шахмат фигураси) жойлашувини аниқлашда қўллай олади;

кўпбурчак периметрини ҳисоблай олади;

вақт бирликлари орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда еча олади.

А1+

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалаларни еча олади;

бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалаларни еча олади;

содда амалий вазиятларда комбинаторик ва мантиқий масалаларни еча олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

масалалар ечишда мантиқан тўғри фикр юрита олади, мантиқий нотўғри натижаларни аниқлай олади, мисол ва қарши мисол туза олади;

олинган билимлар асосида математик маълумотлардан хулоса келтириб чиқара олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

2-бўлим. СОНЛИ ИФОДАЛАР.  ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР ВА КАТТАЛИКЛАР (12 соат, А1+: 14 соат)

 

45-47-мавзулар. Бир нечта тенг (бир хил) қўшилувчилар йиғиндиси. Сонни бир неча тенг қўшилувчилар йиғиндиси шаклида ифодалаш.  (3 соат)

48-49-мавзулар. Cодда масалаларни ечиш. (2 соат)

50-51-мавзулар. Таркибли масалаларни ечиш. (2 соат)

52-53-мавзулар. Вақт, масофа ва тезликни топишга (ҳисоблашга) оид содда масалалар. (2 соат).

54-55-мавзулар. Геометрик шаклларни белгилаш. (2 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масала ечиш. (А1+: 1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

номли катталиклар (масса, вақт, масофа, узунлик, юза, тезлик) ва улар орасидаги муносабатлардан (килограмм-грамм, соат-минут, минут–секунд, километр-метр, метр-дециметр, дециметр-сантиметр, метр-сантиметр, сантиметр- миллиметр) фойдаланиб, катталикларни ўқий ва ёза олади;

номли катталиклар (узунлик, юз, ҳажм, масса, вақт, масофа, тезлик) нинг ўлчов бирликларини билади ва уларнинг биридан иккинчисига ўта олади.

А1+

1000 ичида сонларни оғзаки ва ёзма рақамлаш ва уч хонали сонни хона бирликлари йиғиндиси кўринишида тасвирлай олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади;

рост ва ёлғон тасдиқларни фарқлай олади, содда мантиқий қонунлар асосида ҳулоса келтириб чиқара олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ва кундаликвазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади, фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш кўникмаларини кундалик ҳаётида қўллай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

3-бўлим. КЎПАЙТИРИШ ВА БЎЛИШ.

 ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР ВА КАТТАЛИКЛАР (23 соат, А1+: 28 соат)

 

56-58-мавзулар. Кўпайтириш. Кўпайтиришнинг маъноси. Қўпайтириш амали компоненталарининг номланиши. (3 соат)

59-60-мавзулар. 0 ва 1 иштирокида қўпайтириш ва бўлиш. (2 соат)

61-62-мавзулар. Бўлиш. Бўлишнинг маъноси. Бўлиш амали компоненталарининг номланиши. (3 соат)

63-64-мавзулар. Тенг қисмларга бўлиш. Тўпламнинг қисми. (2 соат)

65-67-мавзулар. Бўлиш. Бўлиш амалининг маъноси. (3 соат)

68-69-мавзулар. Кўпайтириш ва бўлиш амаллари орасидаги муносабат. (2 соат)

70-71-мавзулар. Кўпайтириш ва бўлиш амали билан ечиладиган масалалар (2 соат)

72-мавзу. Масалаларни жадвал усулида ечиш. (1 соат)

73-74-мавзулар. Номаълум кўпайтирувчини, номаълум бўлинувчини топиш. (2 соат)

75-76-мавзулар. Миллиметр. (2 соат)

Ахборотларни график ва жадвал кўринишида ифодалаш.

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 1 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

жуфт ва тоқ сонларни; содда ҳолларда соннинг бўлувчиларини ва карралиларини аниқлай олади;

сантиметр-миллиметр муносабатидан  фойдаланиб, катталикларни ўқий олади ва ёза олади;

миқдорлар (узунлик, йўл) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда  еча олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишлар, ўққа нисбатан симметрияга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

арифметик амалларни бажариш ва катталиклар билан ишлашда ўқитувчи ҳамкорлигида ижодий фикрини ифодалай олади;

бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади, математик фактлар ва содда мантиқий қонунлар асосида ҳулоса келтириб чиқара олади;

кундалик ҳолатларда ўрганилган математик тушунчалар ва алгоритмларни қўллай олади;

олинган билимлар асосида математик маълумотлардан хулоса келтириб чиқара олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

4-бўлим. ЖАДВАЛ ИЧИДА КЎПАЙТИРИШ ВА БЎЛИШ

(25 соат, А1+: 30соат)

 

77-79-мавзулар. 2 сонини бир хонали сонга кўпайтириш. 2 га бўлиш ва бўлинмада 2 чиқадиган сонга бўлиш. Кўпайтириш ва бўлишга оид содда масалаларни ечиш.  (3 соат)

80-86-мавзулар. 3 (4, 5, 6, 7, 8, 9) сонини бир хонали сонга кўпайтириш. (7 соат)

8790-мавзулар. Таркибли масалалар. (4 соат)

91-94-мавзулар. 3, 4, 5, 6 сонларига бўлиш. (4 соат)

95-97-мавзулар. 7, 8, 9 сонларига бўлиш. (3 соат)

9899-мавзулар. Бир хонали сонларни кўпайтириш жадвали ва бўлишнинг шунга мос ҳоллари.  Ахборотни жадвал кўринишида ифодалаш. (2 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 1 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 1соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

бир хонали номанфий бутун сонлар устида кўпайтириш ва икки хонали сонни бир хонали сонга бўлиш амалларини оғзаки бажара олади;

3 та элементдан ташкил топган тўпламда жуфтликлар сонини топа олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади.

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

олинган билимлар ва содда мантиқий қонунлар асосида ҳулоса келтириб чиқара олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ва кундалик вазиятларда қўллай олади;

математик маълумотлардан хулоса келтириб чиқара олади, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

 

5-бўлим. УЛУШЛАР. ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР ВА КАТТАЛИКЛАР. (25 соат, А1+: 30 соат)

 

100-101-мавзулар. Соннинг улуши. Соннинг улушини сўзлар ёки сонлар ёрдамида тасвирлаш.   (2 соат)

102-104-мавзулар. Берилган шартларга асосан (арифметик амаллар сони ва тури, катталиклар орасидаги боғланиш) масала тузиш ва ечиш. Ахборот билан ишлаш. (3 соат)

105-107-мавзулар. Муаммоли (шартида маълумотлар тўлиқмас ёки ортиқча бўлган) масалалар. (3 соат)

108-109-мавзулар. Геометрик шакллар: квадрат, тўғри тўртбурчак, учбурчак, доира ва улар билан боғлиқ катталиклар. (2 соат)

110-111-мавзулар. Шаклларни таққослаш ва бўяш. Бўлаклари бўйича шаклни ясаш ва бўлакларга ажратиш. (2 соат)

112-116-мавзулар. Бўлинувчи, бўлувчи, бўлинма ва қолдиқни чизмада ифодалаш. (5 соат)

117-119-мавзулар. Тўғри тўртбурчак ва квадратнинг юзи. Юз бирликлари: квадрат сантиметр. Белгиланиши – кв.см (см2). (3 соат)

120-122-мавзулар. Катакли қоғозда чизилган шакллар юзлари. (3 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 1 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 1соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Назорат иши (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

мураккаб бўлмаган каср сон соннинг улуши, тўпламнинг қисми эканлигини тушуна олади, сўзлар ёки сонлар ёрдамида тасвирлай олади;

атроф–борлиқдаги содда объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади, асосий катталикларини ўлчай олади;

бўлинувчи, бўлувчи, бўлинма ва қолдиқни чизмада ифодалай олади;

тўғри тўртбурчак (квадрат)нинг юзини ҳисоблай олади;

ясси геометрик фигуралар юзларини квадратлар билан қоплаш йўли билан бахолай олади;

миқдорлар (нарх-наво, масса, вақт, узунлик, йўл, юз) орасидаги боғланишларни қўллай олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар ва алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олади;

олинган билимлар асосида математик маълумотлардан хулоса келтириб чиқара олади, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

6-бўлим.  10 СОНИ ИШТИРОКИДА КЎПАЙТИРИШ

ВА БЎЛИШ. УЧ ХОНАЛИ СОНЛАРНИ РАҚАМЛАШ. МИНГЛИК.

(30 соат, А1+: 36соат)

 

123-124авзулар. Ҳар бир амал компонентлари ва натижалари орасида ўзаро боғланишлар. 10 иштирокида кўпайтириш ва бўлиш. (2 соат)

125-126авзулар. Қавсли ва қавссиз ифодалар. Қавсли ва қавссиз ифодаларда амалларни бажариш тартиби. (2 соат)

127-128-мавзулар. Доира ва айлана. Айлана маркази, радиуси, диаметри. Циркул. (2 соат)

129-130-мавзулар. Соннинг қисмини ва қисмига кўра сонни топиш, Қисмларни таққослаш. (2 соат)

131-132-мавзулар. Геометрик шаклларни қисмларга бўлишга доир масалалар. (2 соат)

Назорат иши. (1соат)

133-135-мавзулар. Икки ва уч хонали сонларни рақамлаш.(3 соат)

136-138-мавзулар. Уч хонали сонни хона бирликлари йиғиндиси кўринишида тасвирлаш.  (3 соат)

139-140-мавзулар. Уч хонали сонларни таққослаш. (2 соат)

141-145-мавзулар. 100 иштирокида кўпайтириш ва бўлиш. 1000 сони. 1000 ичида қўшиш ва айиришнинг ҳисоблаш усуллари. (5 соат)

146-147-мавзулар. Таркибли масалалар. (2 соат)

148-149-мавзулар. Иккита айлананинг текисликда ўзаро жойлашуви. (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига оид қизиқарли, ностандарт масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

10, 100 сонлари иштирокида кўпайтириш ва бўлиш амалларини бажара олади;

ясси (айлана, доира) фигураларни тасаввур қила олади, номлай олади;

икки айлана икки нуқтада кесишишини, умумий марказ ёки радиус эга эканлигини, бир айлана иккинчисининг ичида жойлашганлигини,  кесишмаслигини тасаввур қила олади, таний олади ва тасвирлай олади;

нолдан 1000 гача бўлган номанфий бутун сонларни ўқий олади, ёза олади, таққослай олади, тартибга солади, моделларда тасвирлай олади;

сонларни қўшиш жадвалидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 1000 ичида номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки ва ёзма бажара олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни содда ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни содда кундалик вазиятлардақўллай олади;

олинган билимлар асосида математик маълумотлардан хулоса келтириб чиқара олади, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади, фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш кўникмаларини кундалик ҳаётида қўллай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

Такрорлаш. Материални тизимга солиш ва умумлаштириш.

(9 соат,  А1+: 11 соат)

 

Назорат иши. (1 соат)

 

Мавзуларни ўрганиш учун- 149 соат (А1+: 181 соат)

Назорат ишлари учун- 8 соат (А1+: 8 соат)

Хатолар устида ишлаш учун- 4 соат (А1+: 4 соат)

Такрорлаш учун- 9 соат (А1+: 11 соат)

Жами- 170 соат (А1+: 204 соат)

 

 

 

3-СИНФ

 (170 соат, А1+: 238 соат)

 

Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компетенция элементлари:

Коммуникатив компетенция:

 А1

ўрганилган атамаларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олиш;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда ўз фикрини аниқ ва равшан ифодалай олиш;

содда фикрларни мантиқий изчилликда ифодалай олиш;

математикага оид аудиоматнни тинглаб, видеотасвирларни кўриб тушуниш, тегишли муносабат билдира олиш;

математик матн маъносини қайта сўзлаб бера олиш, математик қоидаларни ёддан ифодали айта олиш.

А1+

Мавзуга оид маълумотларни мухокама қилишда ўзаро мулоқотга кириша олиш, мулоқотда муомала маданиятига амал қила олиш, математик масалани ҳамкорликда ечишда жамоада самарали ишлай олиш.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

А1

тавсия этилган медиаманбаалардан ахборотни излаб топа олиш, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш;

ахборотларни статистик маълумотларнинг кўринишларнинг бир туридан (устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар) бошқа кўринишга ўтказа олиш;

учта соннинг ўрта арифметигини топиш.

А1+

мустақил равишда турли медиаманбаалардан ахборотни излаб топа олиш, дастлабки таҳлил қила олиш.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

А1

ўрганилган мавзу доирасида ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини (мақсадини) топа олиш ва ифодалай олиш;

ўрганилган мавзу доирасида ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини қисмларга ажрата олиш;

ўқитувчи билан биргаликда масала ечимига яқинлашиш даражасини баҳолай олиш ва зарур ҳолларда ўз фаолиятини тўғирлай олиш;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув фаолият натижасини таҳлил қила олиш;

ўқитувчи билан биргаликда йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олиш, уларни тузата олиш;

ўрганилган мавзу доирасида ҳусусий мисоллар ва кузатишлар таҳлили асосида объектлар умумий ҳоссаларини аниқлай олиш;

мавжуд билим ва кўникмаларни кундалик вазиятга қўллай олиш;

ижтимоий ҳаётдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантира олиш;

ўқишга ва янги билимларни эгаллашга қизиқа олиш.

А1+

ўзини ўзи руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантира олиш,математикани мустақил ўқиб-ўргана олиш, ўз хатти-ҳаракатини баҳолай олиш.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

А1

бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олиш, агар бу фикрни нотўғри деб ҳисобласа, ўз фикрини ҳимоя қила олиш;

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш ва гуруҳда ишлай олиш;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзининг тутиши тўғрисида тўғри қарор қабул қила олиш;

жамоада турли ролларни ижро эта олиш.

А1+

жамоада ишлаш жараёнида гуруҳ аъзоларнинг фикрларини жамлай олиш.

Миллий ва умуммаданий компетенция:

А1

кундалик хаётдаўрганилган математик усулларни танлай олиш;

заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз хақида маълумот бера олиш.

А1+

миллий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлашда математиканинг ўрнини тушуниш.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

А1

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади;

кундалик фаолиятида турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олади;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда, ўрганилган тенгламани ечишда, ўрганилган турдаги ясси ва фазовий геометрик фигураларни тасвирлашда ҳисоблаш ва ахборот-технологиялар воситалардан фойдалана олади.

А1+

содда савдо–сотиқ муносабатларда, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллай олади;

математикага оид янги билимларни излашда ахборот-коммуникация воситалари, интернет сайтларидан фойдалана олади.

 

 

2-синфда ўтилган материални такрорлаш ва умумлаштириш

(10 соат, А1+: 14 соат)

 

1-бўлим. ЖАДВАЛДАН ТАШҚАРИ КЎПАЙТИРИШ ВА

БЎЛИШ (35 соат, А1+: 49 соат)

11-13-мавзулар. Уч ва тўрт хонали сонларни рақамлаш. Тўрт хонали сонни хона бирликлари йиғиндиси кўринишида тасвирлаш.  (3 соат)

1415-мавзулар. Тўрт хонали сонларни таққослаш. (2 соат)

    16-17-мавзулар. Математика тарихидан лавҳалар: сонлар ва рақамлар қандай пайдо бўлган? (2 соат)

18-19-мавзулар. Натижаси 1000 ичида бўлган бир, икки ва уч хонали сонлар устида қўшиш ва айиришни оғзаки бажариш. (2 соат)

2021-мавзулар. 1000 ичида арифметик амалларни бажариш усуллари. (2 соат)

22-23-мавзулар. Таркибли масалалар. (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

24-25-мавзулар. Содда ҳолларда соннинг бўлувчиларини ва карралиларини аниқлаш. (2 соат)

26-27— мавзулар. Тўғри чизиқ тушунчаси. Тўғри чизиқни белгилаш. Чизғич ёрдамида битта нуқтадан, иккита нуқтадан ўтувчи тўғри чизиқ чизиш. (2 соат)

2830-мавзулар. Кесма, нур, тўғри чизиқ. (3 соат)

3132-мавзулар. Катакли дафтарда ўққа нисбатан симметрик фигураларни ясаш. (2 соат)

33-34-мавзулар. Кесмани тенг бўлакларга бўлиш. (2 соат)

35-36-мавзулар. Доирани тенг бўлакларга бўлиш. (2соат)

Назорат иши. (1 соат)

3738-мавзулар. Қавсли ифодаларда амалларни бажариш тартиби.(2 соат)

39-41-мавзулар. Қолдиқли бўлиш. Бўлинишга арифметик ва матнли масалалар. (3 соат)

42-мавзу. Ребуслар. Бошқотирмалар. (1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 4 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 4 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

сонларни қўшиш ва кўпайтириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 1000 ичида номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки ва ёзма бажара олади;

содда ҳолларда соннинг бўлувчилари ва карралиларини ҳамда соннинг таркибини аниқлай олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ҳамда кундалик амалий вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

2-бўлим. 10 000 ИЧИДА РАҚАМЛАШ. СОНЛИ ИФОДАЛАР.

ТЕНГЛАМАЛАР. (35 соат, А1+: 49 соат)

 

43-45-мавзулар. Ноллар билан тугайдиган сонларни бир хонали сонга оғзаки кўпайтириш ва бўлиш усуллари. (3 соат)

46-48-мавзулар. Позицион ва нопозицион саноқ системалари. Рим рақамлари. (3 соат)

49-51-мавзулар. Оғзаки кўпайтириш ва бўлиш усуллари. Ечимларни калкулятор ёрдамида текшириш. (3 соат)

52-53-мавзулар. Уч хонали сонни бир хонали ва икки хонали сонга ёзма кўпайтириш усуллари. (2 соат)

54-55-мавзулар. Уч хонали сонни бир хонали сонга ёзма бўлиш усуллари. (2 соат)

56-57-мавзулар. Тўрт хонали сонни бир хонали сонга ёзма бўлиш усуллари. (2 соат)

58-60-мавзулар. Кўпайтиришни бўлиш билан, бўлишни кўпайтириш билан текшириш. Қолдиқли бўлишни текшириш. (3 соат)

Назорат иши. (1 соат)

61-62-мавзулар. Икки ўзгарувчили ифодаларнинг қийматини берилган сонлар орқали топиш. (2 соат)

63-64- мавзулар. Ифоданинг қийматини топиш. (2 соат)

65-67- мавзулар. Тенгламаларни ечиш. (3 соат)

68-69-мавзулар. Тенгсизлик. Катта эмас ва кичик эмас (≤ va ≥) белгилари. (2 соат)

70-72-мавзулар. Бир нечта ечимли ва ечимга эга бўлмаган масалалар. Масалалар ечиш. (3 соат)

73-74-мавзулар. Вақт ўлчови бирликлари: соат, минут, секунд,  Улар орасидаги муносабатлар: 1 соат = 60 мин, 1 мин = 60 с, 1 сутка = 24 соат, 1 аср = 100 йил, 1 йил = 12 ой.  (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

рим рақамларини ўқий олади, ёза олади, танийди ва фойдалана олади;

2-3 арифметик амалли (қавсли, қавссиз) сонли ифоданинг қийматини ҳисоблай олади;

а + b, а — b, а • b, а : b кўринишдаги икки ўзгарувчили ифодаларнинг қийматини берилган сонлар орқали топа олади;

х · 4 = 140, х : 9 = 53, 595 : х = 7 кўринишдаги тенгламаларни танлаш усули билан, берилган ва изланаётган сонлар орасидаги ўзаро муносабат асосида еча олади;

миқдорлар (нарх-наво, масса, вақт, узунлик, юз) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда еча олади;

бурчакларнинг асосий турларини (тўғри, ўткир, ўтмас бурчаклар) тасаввур қила олади, солиштиради ва тасвирлай олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олади, уларни тузата олади;

математик мулоҳазаларни оғзаки ва ёзма тарзда ифодалай олади;

масалалар ечишда мантиқан тўғри фикр юрита олади, мантиқий нотўғри натижаларни аниқлай олади, мисол ва қарши мисол туза олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ва кундалик вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

3-бўлим. СОДДА (МАХРАЖИ 2, 3, 4, 5, 6, 8, 10, 12) БЎЛГАН КАСРЛАР. КАТТАЛИКЛАР.

 (35 соат, А1+: 49 соат)

 

7577-мавзулар. Каср. Махражи 2, 4, 8 бўлган касрлар тушунчаси. Махражи 2, 4, 8 бўлган тенг касрлар. Матнли масалалар.  (3 соат)

7880-мавзулар. Махражи 3, 6, 12 бўлган каср тушунчаси. Махражи 2, 4, 8 бўлган тенг касрлар. Матнли масалалар. (3 соат)

8183-мавзулар. Махражи 2, 4, 8 бўлган касрлар тенглиги. Махражи 2, 4, 8 бўлган тенг касрлар. Матнли масалалар. (3 соат)

8486-мавзулар. Махражи 3, 4, 5, 6, 8, 12 бўлган касрларни ярим улуш билан таққослаш. (2 соат)

8789-мавзулар. Сурати бир ҳил содда касрларни таққослаш ва тартиблаш. (3 соат)

9092-мавзулар. Бир ҳил махражли содда касрларни таққослаш ва тартиблаш. (3 соат)

9395-мавзулар. Бир ҳил махражли содда касрларни қўшиш ва айириш. (3 соат)

9698-мавзулар. Махражлари каррали бўлган содда касрларни бир ҳил махражга келтириш. (3 соат)

99101-мавзулар. Махражлари каррали бўлган содда касрларни қўшиш ва айириш. (3 соат)

102103-мавзулар. Аралаш сон тушунчаси. Миқдорларни аралаш сон кўринишда ифодалаш. (3 соат)

104107-мавзулар. Икки қадамли масалалар. ( 4 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.(А1+: 3 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 3 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

мураккаб бўлмаган (махражи 2, 3, 4, 5, 6, 8, 10, 12 ва 100 га тенг бўлган) каср сон соннинг улуши, тўпламнинг қисми ёки сонлар ўқидаги нуқта эканлигини тушуна олади ҳамда каср сонни сўзлар, сонлар ёки моделлар ёрдамида тасвирлай олади; улар устида қўшиш ва айириш амалларини  бажара олади;

ўнли касрларни 1,2м =12дм, 2,5см =25мм кўринишда ифодалай олади;

миқдорлар (нарх–наво, масса, вақт, узунлик, йўл, юз, тезлик) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда (2–3 қадамли, жумладан содда пропорциялар ёрдамида) еча олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олади;

ўрганилган математик ҳолатларни таҳлил қила олади ва шу асосида мулоҳазалар кетма-кетлигини туза олади ва уни баҳолай олади;

дунё ва бошқа фанлардаги боғланишларни математик тилда ифодалаш усулларидан фойдалана олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

4-бўлим. ЎНЛИ КАСР. МАХРАЖИ 10 ВА 100  БЎЛГАН СОДДА ЎНЛИ КАСРЛАР (15 соат, А1+: 21 соат)

 

108110-мавзулар. Ўнли каср. Махражи 10 бўлган ўнли каср тушунчаси. Матнли масалалар.  (3 соат)

111113-мавзулар. Махражи 100 бўлган ўнли каср тушунчаси. Матнли масалалар. (3 соат)

114116-мавзулар. Махражи 10 бўлган ўнли касрларни таққослаш ва тартиблаш. (3 соат)

117118-мавзулар. Махражи 10 ва 100 бўлган ўнли касрларни қўшиш ва айириш. (2 соат)

119120-мавзулар. Масалаларни арифметик усулда ечиш. (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.(А1+: 1 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

А1

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

содда (махражи 10 ва 100 бўлган каср сон кўринишда ифодаланадиган)  ўнли каср сонга ўтказа олади, бундай ўнлик касрларни сўзлар, касрлар ёки моделлар ёрдамида тасвирлай олади; улар устида қўшиш, айириш арифметик амалларни  бажара олади;

содда (махражи 10 ва 100 бўлган каср сон кўринишда ифодаланадиган)  ўнли касрлар қатнашган 2 арифметик амалли (қавсли ва қавссиз) сонли ифоданинг қийматини ҳисоблай олади;

миқдорлар (нарх-наво, масса, узунлик) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда (2-3 қадамли) еча олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларни еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

5-бўлим. ИФОДАЛАР. КАТТАЛИКЛАР. ЎЛЧАШЛАР.

(30 соат, А1+: 42 соат)

 

121124 -мавзулар. Ҳарфий ифодаларга мисол ва масалалар ечиш. (4 соат)

125127-мавзулар. Тенгламага олиб келинадиган масалаларни ечиш. (3 соат)

128129— мавзулар. Рост ва ёлғон мулоҳазаларга мисоллар. (2 соат)

130-131-мавзулар. Параллел ва перпендикуляр тўғри чизиқлар. (2 соат)

132-133-мавзулар. Узунлик ва масофа ўлчов бирликлари ва улар орасидаги муносабатлар. (2 соат)

134135-мавзулар. Юз ўлчов бирликлари ва улар орасидаги муносабатлар. (2 соат)

136-138-мавзулар. Вақт ўлчов бирликлари ва улар орасидаги муносабатлар. Календар. (3 соат)

139140-мавзулар. Бурчак турлари. Ёйиқ бурчак. (2 соат)

141-143-мавзулар. Бурчак градуси. 30, 45, 60, 90 градусли бурчакларни транспортир ёрдамида ўлчаш. Соат миллари. (3 соат)

144-146-мавзулар. Шаклларни буриш. Бурчак симметрияси.(3 соат)

147-148-мавзулар. Масса ўлчов бирликлари ва улар орасидаги муносабатлар. (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Такрорлаш (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.(А1+: 3 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

А1

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

арифметик амалда қатнашган номаълум таркибий қисмини аниқлай олади;

содда вазиятга оид харфий ифодани, жумладан номаълумларни ўз ичига олган ифодани аниқлай олади ва туза олади;

миқдорлар (нарх-наво, масса, вақт, узунлик, йўл, юз, тезлик) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда (2-3 қадамли) еча олади;

номли катталиклар (масса, вақт, узунлик, юза, тезлик) ва улар орасидаги муносабатлардан ( килограмм-грамм, соат-минут, минут–секунд, километр-метр, метр-дециметр, дециметр-сантиметр, метр-сантиметр, сантиметр-миллиметр) фойдаланиб, катталикларни ўқий олади ва ёза олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

мантиқий боғловчилар ва кванторлар ёрдамида мулоҳазаларни туза олади ва уларнинг рост-ёлғонлигини асослаб бера олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

Такрорлаш. Материални тизимга солиш ва умумлаштириш

(9 соат, А1+: 14 соат)

Назорат иши. (1 соат)

 

Мавзуларни ўрганиш учун- 148 соат (А1+: 216 соат)

Назорат ишлари учун- 8 соат (А1+:8 соат)

Хатолар устида ишлаш учун- 5 соат (А1+: 5 соат)

Такрорлаш учун- 9 соат (А1+: 9 соат)

Жами- 170 соат (А1+: 238 соат)

 

4 СИНФ

(170 соат, А1+: 238 соат)

 

Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компетенция элементлари:

Коммуникатив компетенция:

 А1

ўрганилган атамаларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олиш;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда ўз фикрини аниқ ва равшан ифодалай олиш;

фикрни мантиқий изчилликда ифодалай олиш;

математикага оид аудио матнни тинглаб, видеотасвирларникўриб тушуниш,тегишли муносабат билдира олиш;

математик матн маъносини қайта сўзлаб бера олиш, математик қоидаларни ёддан ифодали айта олиш.

А1+

Мавзуга оид маълумотларни мухокама қилишда ўзаро мулоқотга кириша олиш, мулоқотда муомала маданиятига амал қила олиш, математик масалани ҳамкорликда ечишда жамоада самарали ишлай олиш.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

А1

тавсия этилган медиаманбаалардан ахборотни излаб топа олиш, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олиш;

устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар кўринишида берилган статистик маълумотларга асосланиб турли объект ва ҳодисаларни таққослай олиш;

ахборотларни статистик маълумотларнинг кўринишларнинг бир туридан (устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар) бошқа кўринишга ўтказа олиш;

учта соннинг ўрта арифметигини топиш.

А1+

мустақил равишда турли медиаманбаалардан ахборотни излаб топа олиш, дастлабки таҳлил қила олиш.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

А1

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини (мақсадини) топа олиш ва ифодалай олиш;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини қисмларга ажрата олиш;

ўқитувчи билан биргаликда масала ечимига яқинлашиш даражасини баҳолай олиш ва зарур ҳолларда ўз фаолиятини тўғирлай қила олиш;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув фаолият натижасини таҳлил қила олиш;

ўқитувчи билан биргаликда йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олиш, уларни тузата олиш;

ҳусусий мисоллар ва кузатишлар таҳлили асосида объектлар умумий ҳоссаларини аниқлай олиш;

мавжуд билим ва кўникмаларни кундалик вазиятга қўллай олиш;

ижтимоий ҳаётдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантира олиш;

ўқишга ва янги билимларни эгаллашга қизиқа олиш.

А1+

ўзини ўзи маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантира олиш, камолотга интила олиш, математикани мустақил ўқиб-ўргана олиш, ўз хатти-ҳаракатини баҳолай олиш.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

А1

бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олиш, агар бу фикрни нотўғри деб ҳисобласа, ўз фикрини ҳимоя қила олиш;

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш ва гуруҳда ишлай олиш;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзининг тутиши тўғрисида тўғри қарор қабул қила олиш;

гуруҳда ишлаш пайтида турли махсус ролларни ижро эта олиш.

А1+

умумий масалани ечиш учун гуруҳ фаолияти бошқара олиш ва гуруҳ аъзоларнинг фикрларини жамлаб, умумий фикрни баён қила олиш.

Миллий ва умуммаданий компетенция:

А1

кундалик хаётдаматематик усуллар самарали эканлигини тушуна олиш;

заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз хақида маълумот бера олиш.

А1+

миллий, маънавий ва маданий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлашда математиканинг ўрни беқиёс эканлигини тушуна олиш.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

А1

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади;

кундалик фаолиятида турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олади;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда, ўрганилган тенгламани ечишда, ўрганилган турдаги ясси ва фазовий геометрик фигураларни тасвирлашда ҳисоблаш воситалардан ва тайёр компьютер дастурлардан фойдалана олади.

А1+

содда савдо–сотиқ муносабатларда, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллай олади;

математикага оид янги билимларни излашда ахборот-коммуникация воситалари, интернет сайтларидан фойдалана олади.

 

 

 

 

3-синфда ўтилган материалларни такрорлаш ва умумлаштириш

(5 соат, А1+: 7 соат)

 

1-бўлим. 1 ДАН 1 000 000 ГАЧА БЎЛГАН СОНЛАР.

РАҚАМЛАШ. КАТТАЛИКЛАР (20 соат, А1+: 28 соат)

 

6-8-мавзулар. Бирлар, минглар синфи. Бирлар ва минглар синфида I, II, III хоналар. (3 соат)

9-11-мавзулар. Миллион ичида арифметик амаллар. Кўп хонали сонларни таққослаш. (3 соат)

21-13-мавзулар. Сонларни ёзишда рақамнинг ўрин қиймати. Позицион ва нопозицион саноқ системалари. Рим рақамлари. (2 соат)

14-16-мавзулар. Сонни унинг хона қўшилувчиларининг йиғиндиси кўринишида ифодалаш. (3 соат)

1720- мавзулар. Содда фазовий шакллар. (4 соат)

21- мавзу. Маълумотларни график кўринишида тасвирлаш. (1 соат)

22-23-мавзулар. Қирқма шакллар: букланадиган кўпбурчаклар. Бир хил қисмлардан тузилган ҳар хил шакллар. (2 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.(А1+: 2 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 2 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

0 дан 1000 000 гача бўлган номанфий бутун сонларни ўқий олади, ёза олади, таққослай олади, тартибга солади, моделларда тасвирлай олади;

сонларни қўшиш ва кўпайтириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 1000 000 ичида номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки ва ёзма бажара олади;

фазовий (параллелепипед, куб, шар) фигураларни тасаввур қила олади, танийди ва номлай олади;

реал объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади;

фазовий фигураларни уларнинг текисликдаги кўринишлари билан боғлай олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларни еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

2-бўлим. ТЕНГЛАМАЛАР. КАТТАЛИКЛАР.

 ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР (20 соат, А1+: 28 соат)

 

24-мавзу. Қўшишнинг ўрин алмаштириш ва гуруҳлаш хоссаси. (1 соат).

25-мавзу. Натижани текшириш усуллари. (1 соат)

2627-мавзулар. Тенгламаларни ечиш. (2 соат)

2829- мавзулар. Тенгсизликлар. (2 соат)

30-мавзу. Миқдорларни қўшиш ва айириш. (1 соат)

31-32-мавзулар. Ўрта арифметикни топишга доир масалалар ечиш. (2 соат)

33-мавзу. Масса бирликлари: грамм, килограмм, тонна. (1 соат)

3436-мавзулар. Иккилик саноқ системаси. Ахборот ўлчов бирлиги (бит, байт, килобайт). (3 соат)

37-мавзу. Геометрик мазмундаги амалий масалалар. (1 соат)

3839-мавзулар. Мантиқ элементлари (2 соат)

4041-мавзулар. Блок-схема кўринишда берилган масалалар. (2 соат).

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 2соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

сонларни қўшиш ва кўпайтириш жадвалларидан, арифметик амалларнинг алгоритмларидан фойдаланган ҳолда 1000 000 ичида номанфий бутун сонлар устида қўшиш ва айириш амалларини оғзаки ва ёзма бажара олади;

6•х=426+120, х:18=270–50, 360:х=630:7 кўринишидаги тенгламаларни еча олади;

арифметик амалда қатнашган номаълум таркибий қисмини аниқлай олади;     ўрганилган турлардаги тенгсизликларни еча олади;

мураккаб бўлмаган кўринишларда берилган маълумотларни ўқий олади; атроф–борлиқдаги содда объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади, айрим элементларини ўлчай олади ва чамалай олади;

икки-уч соннинг ўрта арифметигини топа олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқув ва амалий ҳолатларда мақсадни ифодалай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

3-бўлим. МИЛЛИОН ИЧИДА СОНЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ВА БЎЛИШ. (35 соат, А1+: 49 соат)

 

42-43-мавзулар. Бўлиш ва кўпайтириш амали билан ечиладиган масалалар. (2 соат)

4445-мавзулар. Кўпайтувчилар ва кўпайтма; бўлинувчи, бўлувчи ва бўлинма орасидаги ўзаро боғланишлар. (2 соат)

4650-мавзулар. Тенгламаларни ечиш. Тенгламаларга олиб келинадиган масалалар ечиш. (5 соат)

51-52-мавзулар. Кўпайтиришнинг ўрин алмаштириш, гуруҳлаш ва тақсимот хоссалари. Уларни ҳисобларда қўллаш. (2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

53-55-мавзулар. Бир хил кўпайтувчиларни соннинг даражаси кўринишда ифодалаш. (3 соат)

5659-мавзулар. 10; 100; 1000 га кўпайтириш ва бўлиш. Масштаб. (4 соат)

6062-мавзулар. Катталиклар орасидаги боғланишларга оид масалалар. Формулалар. (3 соат)

6365-мавзулар. Шкалалар. (3 соат)

6667-мавзулар. Сонли ифодаларнинг қийматини ҳисоблаш. (2 соат)

68-69-мавзулар. Миқдорларни (катталикларни) бир ва икки хонали сонга кўпайтириш ва бўлиш. (2 соат)

7072-мавзулар. Амалий масалалар ечиш. Ўртача тезликни топишга доир масалалар. (3 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш. (1 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 2 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 2соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 2 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

6•х=426+120, х:18=270–50, 360:х=630:7 кўринишидаги тенгламаларни компонентлар ва амаллар натижалари орасидаги боғланишлар асосида еча олади;

бир-бирига нисбатан ҳамоҳанг ҳамда қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатга доир 2-4 амалли масалалар, пропорционал бўлишга доир масалалар, (муносабат усуллари, алгебраик усуллари, бирликка тўғри келтириш усули, бирликка тескари келтириш усули) орқали тўртинчи пропорционални топишга доир масалалар, икки айирма бўйича номаълум сонни топишга доир масалалар, соннинг улушини ва улуши бўйича сонни топишга, вақт, тезлик, текис ҳаракатда босиб ўтилган йўл; нарх, миқдор, баҳо каби катталиклар орасидаги боғланишларга оид масалаларни еча олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олади;

масалалар ечишда мантиқан тўғри фикр юрита олади, мантиқий нотўғри натижаларни аниқлай олади, мисол ва қарши мисол туза олади;

ўрганилаётган математик ҳолатларни таҳлил қила олади ва шу асосида мулоҳазалар кетма-кетлигини туза олади ва уни баҳолай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

4-бўлим. КАСРЛАР (30 соат, А1+: 42 соат)

 

73-75-мавзулар. Маҳражи 2, 3, 4, 5, 6, 8, 10, 12 ёки 100 бўлган касрлар. Касрларни хосил қилиш. Сонли нурда бирлик кесма. (5 соат)

76-78-мавзулар. Соннинг касрини (бўлагини) топиш. Сонни касрдан топиш. Касрларни таққослаш. (3 соат)

79-81-мавзулар. Бир хил махражли касрларни қўшиш ва айириш. (3 соат)

82-84-мавзулар. Ўнли касрни тўғри каср кўринишда ифодалаш.(3 соат)

85-87-мавзулар. Ўнли касрларни қўшиш ва айириш. (3 соат)

88-89-мавзулар. Ўнли касрларни 10 га, 100 гакўпайтириш. (2 соат)

90-92-мавзулар. Ўнли касрларни бутун сонгакўпайтириш. (3 соат)

93-95-мавзулар. Ўнли касрларни 10 га, 100 га бўлиш. Ўнли касрларни натурал сонга бўлиш. (3 соат)

96-98-мавзулар. Тармоқланувчи алгоритмлар. (1 соат)

99-100 -мавзулар. Тўпламлар кесишмаси. Венн диаграммаси. (2 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 3 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 2 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

содда (махражи 10 ва 100 бўлган каср сон кўринишда ифодаланадиган)  ўнли каср сонга ўтказа олади, бундай ўнлик касрларни сўзлар, касрлар ёки моделлар ёрдамида тасвирлай олади; улар устида қўшиш, айириш арифметик амалларни  бажара олади;

содда (махражи 10 ва 100 бўлган каср сон кўринишда ифодаланадиган)  ўнли касрлар қатнашган 2 арифметик амалли (қавсли ва қавссиз) сонли ифоданинг қийматини ҳисоблай олади;

миқдорлар (нарх-наво, масса, узунлик) орасидаги боғланишларни қўллаб, кундалик ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни арифметик усулда (2-3 қадамли) еча олади;

берилган иккита тўпламлар учун биринчи элемент биринчи тўпламга, иккинчи элемент иккинчи тўпламга тегишли бўлган жуфтликларни аниқлай олади ва сонини топа олади;

3-5 та элементдан ташкил топган тўпламда жуфтликлар сонини топа олади;

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқув ва амалий ҳолатларда мақсадни ифодалай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

5-бўлим. КООРДИНАТА ТЎРИНИ ТУЗИШ.

ФАЗОВИЙ ШАКЛЛАР. (20 соат, А1+: 28 соат)

 

101-103-мавзулар. Координата бурчаги. Графикли маълумотлар. (3 соат)

104-106-мавзулар. Нуқта координатаси. (3 соат)

107-109-мавзулар. Кўпёқ. Тўғри бурчакли параллелепипед. (3 соат)

110-112-мавзулар. Фазовий шакллар. Куб ва унинг элементлари. (3 соат)

113-114-мавзулар. Тасвирларда кўринган ва яширинган элементларни аниқлаш. Чизмада параллелепипед (куб)нинг элементларни бўяш. (2 соат)

115-118-мавзулар. Фигураларнинг юзини топишга оид масалалар. (4 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалалар ечиш.  (А1+: 2 соат)

Электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 1 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Режа тузиш машқлари. (А1+: 1 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

кундалик ҳаётда учрайдиган координаталар системаларини реал объектлар  (масалан театрдаги томошабин, самолётдаги йўловчи, шахмат фигураси) жойлашувини аниқлашда қўллай олади;

А(2;3) кўринишдаги белгиларни ўқий олади ва ёза олади;

фазовий фигураларни (параллелепипед (куб) ва унинг элементлари (учлари, қирралари, ёқлари)) тасаввур қила олади, таний олади ва номлай олади;

реал объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади;

энг содда ҳолатларда симметрия ҳоссаларидан фойдаланиб геометрик фигураларни шарҳлай олади ва бир-бири билан солиштира олади;

фазовий фигураларни уларнинг текисликдаги кўринишлари билан боғлай олади;

масалани таҳлил қила олади, катталиклар орасидаги муносабатларни ўрната олади, масала шарти ва саволи орасидаги боғлиқликни топа олади, масалани ечиш учун амаллар сонини ва бажариш тартибини аниқлай олади, зарур бўлган амалларни танлай олади ва танлаш сабабини тушунтира олади;

масала ечишда моделлаштиришни қўллай олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масалани ечиш учун тузилган режа асосида ишлай олади.

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

6-бўлим. МАЪЛУМОТЛАРНИ ГРАФИК, ДИАГРАММА,

ЖАДВАЛЛАР КЎРИНИШДА ИФОДАЛАШ

(30 соат, А1+: 42 соат)

 

119-121- мавзулар. График кўринишдаги объектлар устида ишлаш.

Содда графиклар, диаграммалар, жадваллар. (3 соат)

122-124-мавзулар. Маълумотларни ифодалаш. (3 соат)

125-127-мавзулар. Ахборотларни жадвал кўринишда тасвирлаш. График кўринишдаги ахборотлар билан ишлаш.  (3 соат)

128-130-мавзулар. Юзи 1 кв.м (м2), 1 кв. дм (дм2), 1 кв.см (см2), 1 кв. мм (мм2) га тенг бўлган шаклларни ясаш. Ахборотларни кодлаш ва декодлаш. (3 соат)

131-132-мавзулар. Симметрик шакллар. Симметрия ўқларини топиш. (2 соат)

133-134-мавзулар. Кўпёқ моделлари ва уларнинг элементлари. (2 соат)

135-137-мавзулар. Сонли тенглик ва тенгсизликларга оид масалалар ечиш. (3 соат)

138-140-мавзулар. Режа тузиш. Иш тартибини муҳокама қилиш. Алгоритм тузиш босқичлари. (3 соат)

141-142-мавзулар. Шаклни берилган қисмларга бўлиш. (2 соат)

143-146-мавзулар Қизиқарли масалалар. (4 соат)

Арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалаларечиш.  (А1+: 4 соат)

Бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалалар ечиш. (А1+: 2 соат)

Содда комбинаторик ва мантиқий масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Ностандарт ва қизиқарли масалалар ечиш. (А1+: 3 соат)

Назорат иши. (1 соат)

Хатолар устида ишлаш (1 соат)

 

Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни қабул қила олади, тегишли мисоллар келтира олади;

мураккаб бўлмаган жадваллар, устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар кўринишида берилган маълумотларни ўқий олади;

мураккаб бўлмаган тайёр жадвалларни тўлдира олади, устунли диаграммаларни туза олади;

қийматига кўра содда график, мураккаб бўлмаган диаграмма, жадваллар туза олади;

атроф–борлиқдаги содда объектларни геометрик фигуралар моделлари билан боғлай олади, айрим элементларини ўлчай олади ва чамалай олади;

кундалик ҳаётимиз билан боғлиқ бўлган ўқув-амалий ва ўқув-ўрганувчи масалаларни арифметик усулда (2-3 амалли) еча олади;

масалани таҳлил қила олади, катталиклар орасидаги муносабатларни ўрната олади, масала шарти ва саволи орасидаги боғлиқликни топа олади, масалани ечиш учун амаллар сонини ва бажариш тартибини аниқлай олади, зарур бўлган амалларни танлай олади ва танлаш сабабини тушунтира олади;

масала ечилиш йўлининг тўғрилигини ва жавобнинг масала саволига мослигини баҳолай олади.

А1+

бўяшлар, қоплаш, қирқишларга доир  содда геометрик масалаларни еча олади;

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масаларни еча олади;

содда амалий ҳолатларда комбинатор масалаларини еча олади.  

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув вазиятларда қўллай олади ва янги билимлар ҳосил қила олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни кундалик вазиятлардақўллай олади.

А1+

ўрганилаётган математик ҳолатларни таҳлил қила олади ва шу асосида мулоҳазалар кетма-кетлигини туза олади ва уни баҳолай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда ностандарт ва қизиқарли масаланинг ечимини топиш режасини туза олади.

 

Натурал сонлар ва катталиклар ҳақидаги билимларни умумлаштириш ва бир тизимга солиш (9 соат, А1+: 13 соат)

 

Якуний назорат иши. (1 соат)

 

Мавзуларни ўрганиш учун- 146 соат (А1+: 210 соат)

Назорат ишлари учун- 8 соат (А1+: 8 соат)

Хатолар устида ишлаш учун- 7 соат (А1+: 7 соат)

Такрорлаш учун- 9 соат (А1+: 13 соат)

Жами- 170 соат (А1+: 238соат)

Бошланғич (4-синф) синф битирувчиларида шаклланган таянч компетенциялар элементлари:

Коммуникатив компетенция:

 А1

математикага оид терминларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олади;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда ўз фикрини аниқ ва равшан ифодалай олади;

фикрни мантиқий изчилликда ифодалай олади;

математикага оид аудиоматнни тинглаб, видеотасвирларни кўриб тушунади, тегишли муносабат билдира олади;

математик матн маъносини қайта сўзлаб бера олади, математик қоидаларни ёддан ифодали айта олади.

А1+

Мавзуга оид маълумотларни муҳокама қилишда ўзаро мулоқотга кириша олади, мулоқотда муомала маданиятига амал қила олади, математик масалани ҳамкорликда ечишда жамоада самарали ишлай олади.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси:

А1

тавсия этилган медиа манбаалардан ахборотни излаб топа олади, зарур бўлса уни бошқа кўринишларга (матн, жадвал, схема ва ҳ.к.) ўтказа олади;

устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар кўринишида берилган статистик маълумотларга асосланиб турли объект ва ҳодисаларни таққослай олади;

ахборотларни статистик маълумотларнинг кўринишларнинг бир туридан (устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар, жадваллар, чизмалар) бошқа кўринишга ўтказа олади;

учта соннинг ўрта арифметигини топади.

А1+

мустақил равишда турли медиа манбаалардан ахборотни излаб топа олади, дастлабки таҳлил қила олади.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси:

А1

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини (мақсадини) топа олади ва ифодалай олади;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув масаласини қисмларга ажрата олади;

ўқитувчи билан биргаликда масала ечимига яқинлашиш даражасини баҳолай олади ва зарур ҳолларда ўз фаолиятини тўғрилай қила олади;

ўқитувчи билан биргаликда ўқув фаолият натижасини таҳлил қила олади;

ўқитувчи билан биргаликда йўл қўйилган хато ва ноаниқликларни топа олади, уларни тузата олади;

ҳусусий мисоллар ва кузатишлар таҳлили асосида объектлар умумий хоссаларини аниқлай олади;

мавжуд билим ва кўникмаларни кундалик вазиятга қўллай олади;

ижтимоий ҳаётдаги вазиятларга нисбатан ўзининг ижобий эстетик-эмоционал муносабатини шакллантира олади;

ўқишга ва янги билимларни эгаллашга қизиқа олади.

А1+

ўзини ўзи маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантира олади, камолотга интила олади, математикани мустақил ўқиб-ўргана олади, ўз ҳатти-ҳаракатини баҳолай олади.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:

А1

бошқалар фикрини тинглаб, тушуна олади, агар бу фикрни нотўғри деб ҳисобласа, ўз фикрини ҳимоя қила олади;

атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олади ва гуруҳда ишлай олади;

муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзини тутиш тўғрисида тўғри қарор қабул қила олади;

гуруҳда ишлаш пайтида турли махсус ролларни ижро эта олади.

А1+

умумий масалани ечиш учун гуруҳ фаолиятини бошқара олади ва гуруҳ аъзоларнинг фикрларини жамлаб, умумий фикрни баён қила олади.

Миллий ва умуммаданий компетенция:

А1

кундалик ҳаётда математик усуллар самарали эканлигини тушуна олади;

заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз хақида маълумот бера олади.

А1+

миллий, маънавий ва маданий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлашда математиканинг ўрни беқиёс эканлигини тушуна олади.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

А1

аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олади;

кундалик фаолиятида турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олади;

мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда, ўрганилган тенгламани ечишда, ўрганилган турдаги ясси ва фазовий геометрик фигураларни тасвирлашда ҳисоблаш воситалардан ва тайёр компьютер дастурлардан фойдалана олади.

А1+

содда савдо–сотиқ муносабатларда, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллай олади;

математикага оид янги билимларни излашда ахборот-коммуникация воситалари, интернет сайтларидан фойдалана олади.

 

Бошланғич (4-синф) синф битирувчиларида шаклланган фанга оид компетенциялар элементлари:

Математика мазмунига оид умумий компетенция:

А1

ўрганилган математик тушунчаларни ва қоидаларни тушунтириб бера олади, тегишли мисоллар келтира олади;

берилган сонларни ва энг содда касрларни ўқийди, ёзади, таққослай олади, тартибга солиб, турли кўринишларда тасвирлай олади;

содда сонли ифоданинг қийматини оғзаки ва ёзма ҳисоблай олади;

содда амалий, матнли ва мантиқий масалаларни еча олади;

текислик ва фазодаги содда геометрик фигураларни тасаввур қилади, танийди ва тасвирлай олади;

объектларни хоссалари бўйича тартиблайди ва содда комбинациялар туза олади;

содда амалий ҳолатларда тайёр жадвалларга маълумотлар кирита олади, энг содда диаграммалар шаклида тасвирлай олади.

А1+

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалаларни еча олади;

бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалаларни еча олади;

содда амалий вазиятларда комбинаторик ва мантиқий масалаларни еча олади;

электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топади, фойдалана олади.

Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаш компетенцияси):

А1

маълум математик фактлар ва содда мантиқий қонунлар асосида хулоса келтириб чиқара олади, рост ва ёлғон тасдиқларни фарқлай олади;

зарур ҳолларда содда ҳисоблаш воситаларини қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилай олади;

математикани ўрганиш жараёнида ўзида ижобий ҳиссиётларни шакллантира олади;

мустақил равишда ўз билимларини мустаҳкамлай олади.

ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқув ва амалий ҳолатларда мақсадни ифодалай олади;

А1+

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни мураккаброқ вазиятларда қўллай олади.

 

 

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Математика фани ўқув дастурларини тузувчи ижодий гуруҳ

 

т/р ФИШ Иш жойи ва лавозими
1 Давлетов Давронбек Эгамберганович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Математика ўқитиш методикаси кафедраси мудири ф.-м.ф.н, гуруҳ раҳбари
2 Исмаилов Шухрат Норалиевич Тошкент Архитектура ва қурилиш институти қошидаги академик лицей директори, физ.-мат.ф.н., доц.
3 Пардаева Меҳринисо Донияровна Республика таълим маркази директор ўринбосари
4 Ўринбоева Лолахон Ўктамовна Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Математика ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
5 Бурхонов Саттор Асимович Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 200-сонли умумтаълим мактаби математика ўқитувчиси, физ-мат.ф.н.
6 Омонов Абдуқодир Қахорович Тошкент шаҳар тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқитувчиси, физ-мат.ф.н., доцент
7 Тен Людмила Николаевна Республика таълим маркази Табиий ва аниқ фанлар бўлими бош методисти
8 Шаниязова Мавжуда Мурзаевна Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 300-сонли умумтаълим мактабиматематика фани ўқитувчиси
9 ХайдаровБаҳодир Каюмович Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси
10 Шорахимов Муратхан Шомақсудович Ахборот-методик таьминлаш хизмати етакчи методисти
11 Аслонова Нилуфар Убайдуллаевна Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

 

 

 

Математика ўқув дастури структурасининг қисқа аннотацияси

Математика  фани  1-4- синфларда  675 соат ҳажмда, ҳафтасига 5 соат, шундан  1 синфда 5 соат,  2- синфда  5 соат,  3-синфда  5 соат,  4 – синфда 5 соат   ўқитилади.

Математика фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактабларнинг 2-4-синфларида эса  680  соат,  шундан  2-синфда ҳафтасига 6 соатдан 204 соат, 3- 4-синфларда ҳафтасига 6 соатдан 238  соатдан ўқитилади.

Ўқув дастурида “Уқтириш хати”  келтирилган бўлиб, унда математика фанини ўқитишнинг аҳамияти ва унга замонавий ёндашувлар, фанни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, анъанавий ёндашишда ўқувчининг масала ечиш билан боғлиқ ўқув фаолияти репродуктив характерга эга бўлиб, у ўзини бажарувчи сифатида намоён этади. Тадқиқ этиш элементлари фақат масала шартларини таҳлил қилгандагина намоён бўлади. Стандарт масалаларни ечиш –табиати ностандарт бўлган, кундалик ҳаётда кам учрайдиган масалаларни ечишга айланган. Шунинг учун ҳам айрим ўқув ва айниқса, амалий масалаларга муаммоли масала сифатида ёндашиш лозим. Илғор миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда фанни ўқитишда ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган STEM (science, technology, engeenering and mathematics — фан, технология, мухандислик ва математика) ўқитиш концепциясига ҳамда дастурлашнинг бошланғич тушунчаларини ва методларини (мантиқий амаллар, алгоритмлар, блок-схемалар ва х.к.) шакллантириш методологиясига таяниш мақсадга мувофиқ.

1-4-синфларда “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” ўқув курслари “Математика”, фани таркибида синфлар кесимида 10 соатдан жами 40 соат ўқитилиши кўзда тутилган. Шунинг учун амалий-тажриба ва синов машқларида математика дарсларда кундалик фаолиятдашахсий, оилавийва иқтисодий вазиятларга, жумладан тежамкорликка, меҳнатини енгиллаштиришга ва унумдорлигини оширишга,савдо-сотиқ ҳамда солиққа тортиш билан боғлиқ бўлган масалалар ечилиши лозим.

Ўқитувчи хатолар устида ишлаш дарсида назорат иши натижаларига кўра ўқувчиларда аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида хатоларни тушунтиради, ўқувчилар эса назорат ишида берилган топшириқларга ўхшаш топшириқларни ечади ва ҳулосалар чиқаради. Бунда ўқитувчига табақалаштирилган таълим принципига таяниш тавсия этилади.

Математика фани Давлат таълим стандартида  1-4-синф битирувчилари учун А1 ва А1+ даражага ажратиб берилди. Ҳар бир синфнинг бошида  ўқувчиларда шакллантирилиши лозим бўлган шу синфга хос таянч комптенция элементлари берилди.

Ҳар бир синфда ўрганиладиган бўлим ва мавзулар номлари  ҳамда уларга ажратилган соатлар кўрсатилди. Бунда ҳар бир бўлим мазмуни ва фанга оид комптенциялар элементлари очиб берилди.

Математика фанининг хусусиятидан келиб чиқиб ўқувчиларда  фанга оид компетенциялар элементларининг  шаклланганлик даражасини аниқлаш мақсадида назорат иши ҳамда  ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш,мустаҳкамлаш, такрорлаш учун соатлар ажратилди.

А1  ва А1+ (4-синф) якунида ўқувчиларда шаклланган  таянч ҳамда фанга оид компетенциялар элементлари келтирилди.

Ўқув дастурининг охирида ўқув дастурини тузувчи ишчи  ва эксперт гуруҳлари  таркиби берилди.

Амалдаги ўқув дастури ва ўқувчиларда комптенцияларни шакллантиришга йўналтириш асосида  ишлаб чиқилган ўқув дастурининг қиёсий таҳлилига кўра  1-4 синф дастурларида умумий   30 % ўзгариш бўлди.

1–синфда  15%  мавзуга  ўзгартириш бўлди.

2- синфда 28 %  мавзуга ўзгартириш бўлди.

3-синфда 36%  мавзуга ўзгартириш бўлди.

4-синфда 38 %  мавзуга маълумотлар,  савол-топшириқлар берилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *